«
Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
127
Бугунги кунда вилоят қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида полиз, мева-
сабзавот, бошоқли ва дуккакли озиқ-овқат экинларининг ҳудуд шароитига мос
навларини экиб парваришлаб яхши натижаларга эришиб келинмоқда. Шу
жумладан миришкор деҳқонларимиз қатор туманларда йиллар давомида анорчилик
билан шуғулланиб, анорнинг шўрланган тупроқ шароитида ҳам мўл ва
сифатли
ҳосил бера оладиган навларини танлаб сердаромад анорзор боғларни яратишни
йўлга қўя олдилар. Шунингдек анорни парвариш қилишнинг вилоят тупроқ-иқлим
шароити учун устивор технологияси яратилиб янада такомиллаштирилиб
борилмоқда. [1]
Сирдарё вилоятида анорчиликни ёрқин истиқболига
ишониб уни
ривожлантириш юзасидан Республикамиз ҳукумати томонидан ҳам алоҳида
эътибор қаратилиб, 4000 га майдонда анорзорлар яратиш ва “Анорчилик”
агрофирмасини тузиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Вилоятнинг Мирзаобод,
Гулистон, Боёвут туманлари айрим ҳудудларида анорчилик аҳоли томорқаларида
экилиб сифатли ҳосил ва каттагина даромад олиш манбаига айланиб қолди.
Мирзачўл тупроқ –иқлим шароити учун мос боғ турларидан бири бўлган
анорчиликни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиб кўрган фермер хўжаликлари ва
тадбиркорлар анорчилик билан шуғулланишга киришиб бораётганликларидан янги
боғлар кўлами сезиларли даражада ортиб бормоқда .
Анор кўчатларини фермер хўжаликлари, томорқа ва дала ҳовлилари
шароитида осон етиштириш мумкин. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш шароитида
анор кўчатлари асосан қаламчалардан экиб етиштириш билан тайёрланади.
Қаламчалардан етиштирилган анор кўчатлари қайси анор тупидан олинган бўлса,
ўша нав ҳосилдорлиги ва мева сифати кўрсаткичлари хусусиятлари ўзида тўлиқ
сақланиб қолади. Шунинг учун ҳам кўчат етиштириш учун қаламчалар танланган
навнинг ҳосилдорлиги, мевасининг ташқи ва ички товар сифатига яъни таъми,
доналарининг йириклиги, ташқи товар кўриниши, шарбат миқдорига кўра
афзал
деб танланган навлар тупидан олинади.
Қаламчалар кузда анор барглари тўкилиб бўлгандан кейин, яъни кўмиш
олдидан ҳар томонлама соғлом танланган анор тупининг ҳосилли новдаларидан
кесиб тайёрланади. Кесиб олинган новдалар ён ингичка шохчалардан тозаланиб,
учи тахминан 6-8 мм дан кам бўлмаган қисмидан кесиб ташланади. Кўп сонда
кўчатлар етиштиришда олинган қаламчалар 50-100 тадан қилиб уч
жойидан
боғланиб, боғламга нави, қаламча олинган жой, тайёрланган санаси ёзилган ёрлиқ
боғлаб қўйилади. Қаламчалар боғлами қишки сақлаш учун ер ости сизот суви 2
метрдан паст бўлган ерга чуқурлиги 0,75-1,0 метр ва боғламнинг узунлигига қараб
кенглиги 1,0-1,5 метр бўлган хандакларга кўмилади. Тайёрланган новдалар
боғлами икки-уч қават тахланиб, қаватлар орасига 3-4 см қалинликда нам тупроқ
солинади. Энг юқори қаватдаги қаламчалар ер сатҳи билан баравар бўлиши лозим.