маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 137
асосида ҳамда ўз эҳтиёжлари учун мева, полиз ва боғдорчилик маҳсулотлар
етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳам миллий иқтисодиётда тобора ўзига хос
мавқега эга бўлиб бормоқда. Аграр тармоқнинг ўзига хос хусусиятлари ишлаб
чиқаришни энг кам харажатлар эвазига ташкил этиш, тайёр маҳсулотни ўз вақтида
реализация қилиш (сотиш), сақлаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган бир қатор
мураккабликларга сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги
корхоналарининг бозорда олиб бораётган фаолият стратегияси тактитасини
аниқлаш ва рақобатчиларга нисбатан кўпроқ омадга ва афзалликка эришишини
таъминлашдаги йўналишларини белгилашда алоҳида эътибор талаб этади. Шу боис
тармоқда маркетинг хизматини ташкил этиш алоҳида аҳамият касб этади.
Аграр тармоқда фаолият юритувчи хўжаликларда маркетингни хизматини
ташкил этиш, энг аввало унинг мақсадини ва олдига қўйилиши мумкин бўлган
вазифаларини белгилаб олишидан бошланади. Ўзгарувчан бозор талаби ва
нархларнинг ўта юқори даражадаги беқарорлиги каби ҳал этувчи омиллар доимо
диққат марказида бўлиши талаб этилади.
Юқоридагиларни эьтиборга олган тарзда қишлоқ хўжалигида маркетинг
хизматининг бош мақсадини муайян вазиятда вужудга келиши мумкин бўлган
бозор шароити, талаб, таклиф, баҳо, сифат даражаси ва бошқа коньюнктура
кўрсаткичлари таъсири тўғри баҳолаш ва келгусидаги ўзгаришларни башоратлаш
асосида мавжуд имкониятлар асосида энг юқори иқтисодий самарани таъминлаш
дейиш мумкин.
Юқоридаги мақсадга эришиш йўлида қуйидаги асосий вазифаларни
бажарилиши назарда тутилади:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорлари тўғрисидаги маълумотларни
жамлаш;
- жамланган маълумотлар асосида талаб ва таклифни ўзгаришларини
аниқлаш;
- яқин истиқболдаги нархларнинг ўзгариш тенденцияларини ретроспектив
таҳлил асосида ўрганиш ва келгусидаги тенденцияларни башроратлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳамжи ва унинг бозорга таъсири
ўрганиш;
- имкониятларни тўғри баҳолаш, юқори самара берувчи маҳсулот
ассортиментларини танлиш;
- мавжуд ресурслардан оқилана фойдаланиш имкони берувчи ва мақсадли
фаолият юритишга муносиб бозор сегментини танлаш;
- тадбирларни амалга оширишга керакли бюджетни ишлаб чиқиш, удан
фойдаланишни назорат қилиш ва натижаларни баҳолашни амалга ошириш.
Айни пайтда нафақат фермер хўжаликлари, балки деҳқон ва томорқа
хўжаликлар вакиллари ҳам миллий даражадаги ва энг муҳими жаҳон даражасидаги
рақобат муҳитида фаолият юритишларига тўғри келмоқда. Бу турдаги хўжалик
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг