маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
139
чамбарчарс боғланган. “Маркетинг”, “маркетинг фаолияти”, “маркетинг
режалаштириши” каби тушунчалар мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки
йиллариданоқ кириб келди. Бироқ, айниқса қишлоқ хўжалигида, бошқарув
фаолиятида маркетинг биринчи даражали ўрин эгаллаши анчагина қийин
кечмоқда. Маркетинг системасини аниқ таърифлаш анча мураккаб. Шунинг учун
илмий ва ўқув нашрларда уни турлича талқин этадилар ва “маркетинг”
тушунчасини “бозор” тушунчаси билан алмаштириб қўядилар. Шунинг учун
назарий ва амалий жиҳатдан “Маркеиинг” тушунчасига аниқлик киритиб олган
ҳолда у билан боғлиқ турли масалаларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Маркетингнинг алоҳида элементлари, чунончи, реклама, сотиш, баҳо сиёсати
кабилар узоқ даврлардан бун мавжуд. Кўпчилик олимларнинг фикрича,
маркетингнинг вужудга келиши Европада XVII-XVIII асрларда содир бўлди. Шу
пайтларда маҳсулотни мамлакат ичида сотишда ва ташқи бозорларга чиқаришда
махсус ташкил этилган воситачиларнинг хизматларидан фойдалана бошладилар.
Саноат инқилоби эса бу жараёнларга оммавий тус берди. Айниқса, АҚШда XIX аср
охири ва XX аср бошларида маркетинг ривожланиши учун зарур ижтимоий-
иқтисодий шарт-шароитлар тпашкил топди. Бу мамлакатда йирик кўламли товар
ишлаб чиқариш талабни, баҳоларни, сотишни, мижозларнинг ўзига хос
хусусиятларини ўрганишни тақозо этар эди.
“Маркетинг” атамасини илмий муомалага биринчи бўлиб С.Маккорлик
киритди деб ҳисоблайдилар. У маркетингдаги қатор асосий назарий қоидаларини
таърифлаб берди. Шундай бўлсада, маркетинг қамраб оладиган иқтисодий
муносабатлар мураккаблиги ва кўп жиҳатли эканлиги туфайли унинг тўлақонли ва
барчани қониқтирувчи ягона таърифи мавжуд эмас. Америка маркетинг уюшмаси
баҳолашича, жаҳон иқтисодий адабиётида маркетингнинг 2000 тадан ортиқроқ
таърифлари мавжуд. Маркетинг бўйича номдор муаллифлар Ж.Эванс ва Б.Берман
маркетинг таърифларини классик таърифларга ва замоновий таърифларга
ажратдилар.
Классик тушунишда маркетинг товарлар ва хизматларнинг ишлаб
чиқарувчидан истеъмолчига ҳаракатланишини бошқарувчи тадбиркорлик фаолияти
сифатида, ёки бўлмасам, товарлар ва хизматларга талаб товарларни ишлаб
чиқариш, олға суриш ва сотиш орқали башорат қилинадиган, кенгайтириладиган ва
қондириладиган ижтимоий жараён сифатида қаралади. Маркетинг бундай
анъанавий таърифланишида унинг асосий жиҳати товарлар ва хизматларнинг
унинг асосий жиҳати товарлар ва хизматларнинг жисман ҳаракатланишидир ва
шунинг учун бундай ёндашувлар муайян камчиликларга эга. Бундай ёндашувда
товар таъминоти ва сотиш каналлари аҳамияти биринчи ўринга қўйилади, сотишга
давлатнинг таъсири эътиборга олинмайди. Харидорлар ва сотувчиларнинг ўзаро
ҳамкордлиги ва бир-бирини қувватлаши муҳим эканлиги ҳам деярли инкор
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |