маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
291
Деҳқончилик – бу бевосита инсон ва жонли ҳайвонлар томонидан истеъмол
қилинадиган, ишлаб чиқаришга моддий асос бўлиб ҳисобланадиган ўсимликлар,
экинлар, хом-ашё ва материалларни этиштириш (ишлаб чиқиш) билан боғлиқ
жараёнлар мажмуаси.
Деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларининг бухгалтерия ҳисоби объектлари
сифатидаги хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Биринчидан, деҳқончилик ва чорвачилик фаолиятлари турли жараёнлардан
ташкил топади.
Иккинчидан, деҳқончилик ва чорвачилик бошқа ишлаб чиқариш турларидан
ўзларининг давомийлиги, шунингдек мавсумийлиги билан фарқ қилади.
Учинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарида этиштирилган маҳсулотлар
асосий ва қўшимча маҳсулотларга бўлинади. Таннархни калкулясия қилиш объекти
бўлиб асосий маҳсулот ҳисобланади. Лекин қилинган харажатлар ҳам асосий, ҳам
қўшимча маҳсулотга тегишли бўлади. Шу боис ҳам, харажатларни асосий ва
қўшимча маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш, улар ҳар бирининг режа ва ҳақиқий
таннархларини, кирим қийматини ва сотиш баҳоларини тўғри аниқлаш зарурати
туғилади.
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалик корхоналарида этиштирилган маҳсулотлар
мавсум давомида фақат режа таннархида кирим қилиб борилади. Уларнинг
ҳақиқий таннархи, эришилган молиявий натижалар фақат қишлоқ хўжалик тақвим
йили тугагандан кейингина, бухгалтерия ҳисобида барча турдаги даромад ва
харажатлар тўлиқ акс эттирилгандан сўнг аниқланади.
Бешинчидан, этиштирилган маҳсулотларнинг тез бузилишга мойиллиги,
махсус сақлаш жойларини талаб этиши, ишлатилиш мақсади ва бошқа жиҳатлари
уларни турли усулларда кирим қилишни ва харидорларга жўнатишни тақозо этади.
Олтинчидан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини этиштириш қишлоқ хўжалик
корхоналарида бу соҳа бўйича ихтисосликка эга бўлган мутахассислардан иборат
бўлган меҳнат жамоаларини шакллантиришни шунингдек улар меҳнатига ҳақ
тўлашни турли шаклларда ҳамда тизимларда ташкил этишни тақозо этади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги ўзига хос
хусусиятларга эга бўлган ишлаб чиқариш тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқнинг
хусусиятлари қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия ҳисобини ташкил
этишнинг ўзига хос жиҳатларини ҳам белгилайди. Шу боис ҳам, қишлоқ
хўжалигига мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларида қишлоқ
хўжалигида бухгалтерия ҳисоби махсус фан сифатида ўрганилади.
Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятлари ушбу тармоқ корхоналарида
умумбелгиланган ҳамда тармоқ аҳамиятига эга бўлган тартиб-қоидаларга
асосланган ҳисоб сиёсатини шакллантиришни, шунингдек ушбу ҳисоб сиёсатига
қатъий амал қилиш вазифасини қўяди.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |