Метрология


Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/98
Sana26.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#466517
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98
Bog'liq
ctandartlashtirish metrologiya va sifatni boshqarish (1)

Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи
деб ушбу тизимнинг 
қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш 
имкониятига эга бўлмаган сертификатлаштириш идораси тушунилади. 
Сертификатлаштириш тизими аъзоси
деганда ушбу тизимнинг 
қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда 
қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади. 
Сертификатлаштириш икки хил бўлади: 
мажбурий ва ихтиѐрий

Маҳсулотни у ѐки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, 
инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун 
ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, 
мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса 
сертификатлаштириши ихтиѐрийдир. 
Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш ҳуқуқига 
эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараѐн, хизматнинг стандартлардаги 
мажбурий талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. 
 
3.Ихтиѐрий сертификатлаштириш. 
Ихтиѐрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи /бажарувчи/, 
сотувчи /таъхминловчи/ ѐки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиѐрий равишда 
утказилладиган сертификатлаштириш тушунилади. 
Ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро 
иқтисодий алоқаларни, фан ва техниканинг ривожланиши учун ҳамда 
чиқарилаѐтган 
маҳсулотларнинг 
сифатини 
яхшилаш, 
уларнинг 
рақобатбардошлик қобилиятини ошириш учун мунтазам равишда синовлардан 
ўтказиш эҳтиѐжи ортиб бормокда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб 
аталувчи шахс ѐки ташкилот амалга оширади. У кўриладиган масалада 
қатнашаѐтган томомнлар одатда таъминловчининг //биринчи томон ва 
харидорнинг /икинчи томон/ манфаатларини ҳимоя қилиб, мутлақо мустақил 
равишда иш кўрадилар. 
Учинчи томон тарафидан килинадиган сертификатлаштириш ишлаб 
чиқарувчиларнинг ишончлигига сазовор булмокда ва шу сабабли бундай 
йўлкенг кулланилиб, салмоқли равишда таркалмокда. Турли мамлакатларда 
учинчи томон тарафидан бажарилаѐтган сертификатлаштириш тизимини 
ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки, уни турлича ташкил қилиш мумкин 
экан: 
ишлаб 
чиқарувчи 
ассоциациялар, 
йирик 
истеъмолчилар, 
сертификатлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, Франция ва 
Англияда 60 - йиллар бошида истеъмолчилар томонидан ҳарбий мақсадлар 
учун электроника маҳсулотларини сертификатлаштириш тизими яратилди. 
Айрим олинган мамлакат миқѐсида яратилган миллий тизимлар 
мажбурий бўлган стандартлар доирасини қамраб олади. Масалан, биринчилар 
қаторида миллий миқѐсида қимматбахо тошларни сертификатлаштириш 
тизимлари қўлланилган. 
Сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан 
ўтказиладиган техникавий меъѐрга, иш услубига, қоидага мувофиқлигини 
қамраб олган ҳар қандай текширувдир. Шунинг учун сертификатлаштиришни 


84 
текширув деб ҳисоблаб, босим остидаги идишларни, портлаш хавфидан 
химояланган қурилмаларни, кемаларни, сузиш воситаларни, тайѐрларини, 
авиация қурилмаларни, атом реакторларининг ва тоғ техникасини 
ишлатишдаги хавфсизлигини таъминлаш учун техникавий назорат урнатувчи 
идоралар шартли текширувни амалга оширади. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish