3
Мундарижа
Кириш
………………………………………………………………………………4
Метрология ривожланишининг қисқача тарихи
……………………..……...6
Ишлаб чиқариш ва унинг тармоқларида метрологик
хизмат ва таъминот
…......................................................................................…..13
Метрология ва стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар
……….19
Ўлчаш усуллари ва воситалари
…………………………...…………………...26
Ўлчаш техникаси.
………………………………………………………………...35
Стандартлаштириш асослари ва моҳияти..
…………………………………...43
Стандартларни яратиш ва тадбиқ этиш
…..…………………………………...53
Стандартлаштириш турлари
…….......………………………………………….63
Озиқ-овқат маҳсулотлариннинг стандартизацияси
……….………………..70
Сертификатлаштириш
……………………………………………..……………80
Сертификатлаштириш тизимлари
…….………………………………………88
Чет элдаги сертификатлаштириш амалиѐти.
……………………………….104
Эксперт – аудитор фаолияти ва уларни тайѐрлаш
………………………...118
Маҳсулот сифати ва сифатни бошқариш
……………………………………124
4
Кириш
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин халқ хўжалигининг
барча тармоқларида янгича иш юритиш давр талабига айланди. Мустақиликка
эришганимиздан кейин дунѐ бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда
маҳсулотларга қўйилган стандартлар ва техник шартларни қайта кўриб чиқиш,
халқ хўжалигига метерологик хизмат кўрсатишни такомиллаштириш маҳсулот
сифатини бошқариш бўйича комплекс тадбирларни жорий қилиш зарурати
вужудга келди.
Дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқлари олдида турган
асосий вазифалар кенг ассортиментдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, дон,
ун, ѐрма, омухта емлар, оқсилли-витаминли қўшимчалар, нон, макарон,
қандолат маҳсулотлари сифатини яхшилаш, жаҳон стандартлари талабларига
жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобланади. Бу вазифаларни
руѐбга чиқаришда стандартизациянинг ўрни беқиѐсдир. Фан ва техниканинг
янги ютуқларига таянган ҳолда стандартлаштириш илм-фан ютуқларини
амалиѐтга тадбиқ этиш, илмий-техник тараққиѐтнинг тежамкор ва истиқболли
йуналишларини аниқлаш имкониятини беради. Йирик корхоналарнинг давлат
тасарруфидан чиқарилиши ва хусусий секторнинг ривожланиши, бу хусусий
ва жамоалар тасарруфидаги корхоналарнинг ташқи бозор талабларига жавоб
берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бўлган интилишлари метрология,
стандартлаштириш сертификатлаш тизими зиммасига бугунги кун талабидан
келиб чиқиб маъсулиятли вазифалар юкламокда.
Метрология, стандартлаш ва сертификация техника ва технология
тараққиѐтида ишончлиликни таъминлаш бўйича асосий омилдир. Метрология,
стандартлаш ва сертификация бир-бирига чамбарчас боғлиқ ҳолда халқ
хўжалигининг ҳамма соҳасида ишлатилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг метрология,
стандартлаш ва сифатни назорат қилиш хизмати ривожланиши ва
такомиллашувига катта эътибор қаратилган. Юқорида номлари келтирилган
5
фанлар ўзаро яқин фаолиятда бўлиб, тадқиқот ва ишлаб чиқариш
жараѐнларининг жадаллашувини таъминлайди, ҳамда ишлаб чиқариладиган
маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини оширишга, унинг давлат ва
истеъмолчилар учун хавфсизлик даражасини таъминлашга имкон беради.
Илмий-техникавий истиқболлар асосида тармоқнинг ривожланиши
йўлидаги муаммоларни ҳал қилиш учун метрология, стандартлаш ва
сертификациянинг роли ва аҳамияти катта. Шу муносабат билан мазкур
фаннинг илмий-назарий асосларини, услуб ва амалий ютуқларини чуқур
ўрганиш жараѐни озиқ-овқат саноати тармоғида инженер-техник ходимларни
тайѐрлашнинг ажралмас бўлаги бўлиб қолиши муқаррардир.
Тавсия қилинаѐтган маърузалар тўплами студентларга метрология ва
стандартлаш қонунлари ҳамда асосий тушунчалари салмоғининг амалий
томонларини очиб беришни, ишлаб чиқариш жараѐнида учрайдиган
катталикларни аниқ ўлчашга ўргатишни, ишлаб чиқариладиган маҳсулот
сифатининг стандарт ва техник шартлардаги талабаларга мувофиқлигини
аниқлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу амалларни бажаришда 1993 йил
23 декабрда қабул қилинган Республикамизнинг "Метрология тўғрисидаги"
ва "Стандартлаштириш тўғрисидаги" қонунларида келтирилган кўрсатмаларга
асосланиш керак.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |