қўйилган аниқликни таъминлаши лозим. Ўлчовлар белгиланган тартибда аттестация
қилинган ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларига мувофиқ ҳолда амалга
оширилиши лозим.
(8-
модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26
майдаги 82-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-
сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўлчовларни бажариш услубиётларини ишлаб чиқиш ва
метрологик
аттестация қилиш тартибини «Ўзстандарт» агентлиги белгилайди.
(8-
модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда)
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕТРОЛОГИЯ
ХИЗМАТЛАРИ
9-
модда. Ўзбекистон Республикаси метрология хизматининг тузилиши
Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология
хизматидан ва юридик шахсларнинг метрология хизматларидан таркиб топади.
10-
модда. Давлат метрология хизмати
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги бошчилик қиладиган
давлат метрология хизматига
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги
давлат
метрология хизмати органлари киради.
(10-
модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25
апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-
сон, 67-модда)
Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва
назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
11-
модда. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда
ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология
назоратини амалга ошириш учун тузилади.
Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва
бурчлари давлат
метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан
белгиланади.
IV БЎЛИМ. ДАВЛАТ МЕТРОЛОГИЯ ТЕКШИРУВИ ВА НАЗОРАТИ
12-
модда. Давлат метрология текшируви ва назоратини ўтказиш тартиби
Давлат метрология текшируви ва назорати
давлат метрология хизмати
органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилишини
текшириш мақсадида амалга оширилади.
Давлат метрология текшируви ва назорати метрология соҳасидаги қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
13-
модда. Давлат метрология текшируви ва назорати объектлари
Қуйидагилар давлат метрология текшируви ва
назоратининг объектлари
ҳисобланади:
эталонлар;
ўлчов воситалари;
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт
намуналари;
ахборот-ўлчов тизимлари;
ўлчовларни бажариш услубиётлари;
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.
14-
модда. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ
этиладиган
доиралар
Давлат метрология текшируви ва назорати:
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: