1.2. Ижодий қобилиятлар ва креативлик тушунчаларининг педагогик тавсифи
Бугунги кунда замонавий таълим ўқувчиларда ижодий қобилиятларини кашф этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу орқали уларнинг ички иқтидорини аниқлаш ва касбий фаолиятга йўналтириш самарадорп эканлиги келиб чиқмоқда. Педагогик жараён ўқувчсининг индивидуал хусусиятларига кўра табиий иқтидорини рўёбга чиқариш ва ривожлантириш, пировардида баркамол шахсни тарбиялашни мақсад қилади. Ўқувчининг ўзигагина хос бўлган иқтидорини аниқламай уни бирор нарсага мажбурлаб ўргатиб бўлмайди. Унинг туғма истеъдодини бошқаларга қараганда кучлироқ ривожланганлиги унга бирор бир кашфиётни қилишига имкон яратади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини кашф этиш ва уни ривожланиши учун имконият яратиш долзарб вазифалардан бири бьўлиб қолмоқда.
Укувчиларни эркин фикрлаши учун дарсларни янги техналогия ва методлар билан утиш укувчида куникмаларни шакиллантириш билан бирга улардаги дунекараш ва фикрлашни устиради. Укувчи фантазясини шакиллантиради. Ишлаб чикаришда омма фикрини хис килишга ургатади.
Ўқувчиларни эркин фикрлашга ўргатиш, дарсларни янги технология ва методлар орқали ўтиш ўқувчида билим ва кўникмаларни шакллантириш билан бирга улардаги ижодийлик, яратувчанлик қобилиятини ҳам шакллантиришга хизмат қилади15. Ҳаётда ғояларни ривожлантириш учун юқори кўрсаткичларга эга бўлган ўғил ва қизлар, ўзига хос фикрловчилардан кўра кўпроқ мукаммалликка эришдилар ва натижадан қониқиш ҳосил қилгунга қадарга ҳаракат қилдилар. «Ота-оналар ва ўқитувчилар, одатда, ғояни ривожлантирувчиларга кўпроқ ишонч билдиришади ва бу болалар уларни ишончини оқлолмасликдан қўрқишади. Ўзига хос фикрловчилар, айникса қизлар, ўз олдига юқори мақсадлар қўядилар ва ўқитувчилар, ота-оналар одатда, уларнинг келажагидан катта умид қилмасликларидан ғазабланадилар»16.
Узига хос фикрловчи укувчилар ракобат услубини афзал билишади. Янги фикрларни ривожлантирувчилар эса хамкорликни хамжихатликни тугри деб билишади.
Ўзига хос фикрловчилар шахслараро муносабатларда рақобат услубини афзал кўради, ғояларни ривожлантирувчилар эса ҳамкорликни афзал кўрадилар.
Ижодий қобилиятларнинг моҳияти эвристик таълимнинг психологик асослари бўлиб, инсоннинг ижодкорлик табиати ҳақидаги тасаввурлар, самарали таълимий фаолиятини аниқловчи ва сабаб бўлувчи унинг шахсий хислатлари ҳисобланади. Берилган масала юзасидан мазкур соҳадаги психолог ва педагоглар ишларини таҳлил қилиш муайян даражада ўқувчилар ижодкорлигини намоён қилишнинг психологик-педагогик йўналишларини аниқлаш имконини беради.
Файласуфларнинг фикрича, креативлик – бир вақтнинг ўзида субъектнинг ўзига ва шу жумладан, ташқи оламга тегишли бўлган асл моҳиятдир. Креативлик яратувчанлик юқори ижодкорлик - субъективлик иштирокисиз амалга ошмайди ва фақат ижодкор шахснинг ўзига ҳос хусусияти билан амалга оширилади17.
Педагогикада креативлик деганда, асосан, ихтирочилик, оригиналлик, фантазия, сезгирлик, муаммони тез ҳал қила олиш қобилиятлари тушунилади. Бу қобилиятнинг кўп қиррали эканлиги таъкидланади18. Креативлик – бу ҳар томонлама фикрлаш, ҳис қилиш ва ҳаракат қилишга бўлган потенциал лаёқат ҳисобланади. «У шахснинг муаммоли вазиятлардан тафаккури орқали, такрорланмас йўл билан чиқиб кетиш, унга ижодийлик билан ёндаша олиш қобилияти ҳисобланади. Креативликни ижодга интилиш, ҳаётга ижодий ёндашиш, ўзига доимий танқидий назар солиш ва таҳлил этиш дейиш мумкин. Ҳозирги замон психология ва педагогика луғатларига асосланиб ўқитувчининг креативлигига унинг фикридаги, мулоқотдаги, алоҳида фаолият туридаги ижодий ёндашиш, билиш даражаси деб таъриф бериш мумкин. Унинг замирида оригиналлик, амалийлик, ноодатийлик ва эркинлик ётади. Шунингдек, креатив фикрлаш бир нарсага турли томондан ёндашишни англатади. Ҳар қандай инсон туғилганда креатив қобилият билан дунёга келади. Уни қайси йўлга йўналтириш ва ривожлантириш ўқитувчи зиммасига юклатилади»19.
Жумладан, «А.Арифжанова олий таълим муассасалари педагоглари таркибининг креатив салоҳиятини ривожлантириш билан боғлиқликда креативлик тушунчасининг моҳиятини қуйидаги тарзда баён этган: «мақбул имкониятларни сафарбар этиш орқали, шахсни муаммони қабул қилиш, янги, ноодатий маҳсулни яратиш қобилияти». Г.Ибрагимованинг фикрича, креативлик – шахснинг яратувчанлик, ижодкорлик хислатларлари билан боғлиқ кўникмалар мажмуи сифатида намоён бўлади. Креативлик ўз ичига муаммоларга нисбатан юқори даражадаги сезгирлик, интиуция, натижаларни олдиндан кўра билиш, фантазия, тадқиқотчилик ва рефлексияни қамраб олади»20.
Бизнингча, креативлик – ўзида ўзаро боғлиқ қобилият ва элементларни тўла жамлаган интегратив характер касб этувчи қобилиятдир. Масалан, креатив қобилиятлар қуйидагилар ҳисобланади: тасаввур, фантазия, орзу қилиш ва ноёб қобилиятларни ривожлантиришларни ўз ичига олади. Креативлик эвристик билиш фаолиятини таъминловчи асосий, аммо ягона бўлмаган қобилият ҳисобланади. Ўқувчиларда ижодий ва воситали фаолият натижасида, албатта билиш жараёни амалга ошади. Бунда креатив ва когнитив фаолият биргаликда амалга ошади. Креатив ва когнитив жараёнлар умумий тузилиш асосига эга бўлиши ва умумтаълим жараёни натижасида ифодаланиши учун ўқувчи қобилиятларига мувофиқ равишда амалга оширилувчи ташкилий-методологик фаолият зарур бўлади.
Шунингдек, инсонни креативлиги унинг мулокотида тафаккурида хис туйгуларида намоен булади. Креативлик шахсни муайян хусусиятларини тавсифлайди. Креативлик иктидорни мухим омили хисобланади. Креативлик уткир зехнликни белгилаб беради. Уни ривожланиши эса интелект-интуиция-мантикий фикрлаш жараени тасирида кечади.
шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини тавсифлайди. Креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида ҳам акс этади. Қолаверса, креативлик зеҳни ўткирликни белгилаб беради. Кўриниб турибдики, креативлик бевосита шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари билан боғлиқ жараён ҳисобланади. Унинг ривожланиши эса интеллект -интуиция-мантиқий фикрлаш жараёни таъсирида кечади21.
Ташкилий фаолиятли қобилиятларга ўз олдига мақсад қўя билиш, мақсадга интилиш, бирор ишни режалаштира олиш, белгиланган меъёрларга амал қилиш, ўз-ўзини англаш ва бошқалар киради.
Ижодкорликни ташкил қилишнинг зарурий шарти – ассертивлик (лотинча assertorius–тасдиқламоқ, ўргатмоқ) ҳисобланади. Яъни ўзи билганича меҳнат турини бажариш қобилиятидир. Ассертивлик – шахснинг ўзига хос жиҳатидан намоён бўлишини англатади.
Эвристик таълим ўқувчиларнинг ривожланишида уч интегратив қобилиятга таянади. Булар креатив, когнитив ва ташкилий фаолият турларидир.
Эвристик таълим деганда, биз ўқувчиларнинг маҳсулотларни яратишга қаратилган фаолият ва ҳаракатларни амалга оширишнинг комплекс имкониятларини тушунамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |