3. Ёришиш/инсайт. Муаммони ҳал қилиш тўсатдан пайдо бўлади, қанчалик кўп бўлмасин ва кўпинча одам ушбу муаммо ҳақида ўйламаган пайтларда пайдо бўлади. Бу босқичда, аввалги босқичда бўлгани каби, ижодий фикрлашдан кўра тасаввур кўпроқ аҳамиятга эга.
4. Баҳолаш - тайёргарлик каби, асосан анъанавий, мантиқий фикрлашга асосланган ҳолда амалга оширилади»26.
Шунингдек, Д.Лонг ва Р.Хендерсон «ижтимоий рад этиш ва ноконфоризм юкори креативликни намоён этувчи болаларнинг ўз-ўзини баҳолашига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлашган. Дарҳақиқат, бу болалар ўзларини бахтсиз деб билишади ва проектив тестларда улар ўзларини оила аъзолари, дўстларидан четда тасвирлашади»27.
«Мактаб амалиётида креатив фикрловчи болаларни аниқлаш алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу болалар ўзларининг имкониятларини рўёбга чикариш учун алоҳида ажралиб турадиган ўкув услубига мухтож. Бундан ташкари, тест экспериментал ўкув дастурларини нафакат ўқувчиларнинг интеллектуа ривожланишига кўмак берадиган, балки ижодий фикрлашни ривожлантирадиган ва шахснинг ижодий имкониятини амалга оширишга имкон берадиган дастурларни ҳам ишлаб чикишга ёрдам беради. Юқори даражада креатив болалар қуйидаги хусусиятларни намойиш этдилар: вокеаларни эрта болаликдан эслаш қобилияти, ўзларининг "мен"ини чуқур англаш, ҳазил туйғуси, ҳавотирланиш ва нотекис ривожланиш»28. Мантиксиз эгри усиш хар хил куринишларда аен булади.
Нотекис ривожланиш турли кўринишларда билан намоён бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, креативлик қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:
1. Ижодий харакатга каратилган интелектуал фаолятни борлиги олдинги янгиликларга каратилган фикрларни яратишга имкон беради.
Ижодий фаолиятга қаратилган интеллектуал фаолиятни борлиги, илгари янгиликларга қаратилган ғояларни яратишга имкон беради (концепциянинг тор маъносида ижодкорлик қобилияти), шунингдек, ушбу янги ғояларни яратиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларнинг мавжудлиги;
2. Тасодифий ғояларни бера олишдан қўрқмаслик, тахмин қилинган чегарадан чиқа олиш, ноаниқ вазиятларда самарали фаолият юрита олишга имконият берадиган шахсий сифатларни мавжудлиги;
3. «Метаижодкорлик» - бу инсоннинг ҳаётдаги мавқеини ифодаловчи
фикрлар бўлиб, асосан қолиплар, стереотипли ҳукмлар ва ҳаракатлардан воз кечишни англатади. Янги нарсаларни идрок этиш ва яратиш истаги, ўзингизни ва атрофдаги дунёни ўлчаш, эркинлик, фаолият ва ривожланишнинг юқори қиймати29. Креативлик инсонга янгилик номалум келаетган малумотларнинг туликсизлиги ва муаммоларни хал килишнинг аник алгоритми булмаган холлардаяхши ишлашга имкон беради.
Умуман олганда, креативлик (ижодкорлик) инсонга янгилик, ноаниқлик, узатилаётган ахборот маълумотларнинг тўлиқсизлиги ва муаммоларни ҳал қилишнинг аниқ алгоритми бўлмаган ҳолатларда самарали ишлашга имкон берадиган интеллектуал ва шахсий хусусиятлар мажмуаси сифатида таърифланиши мумкин. Демак, креативлик ҳар бир инсонга хос характеристикалар тўплами,барча инсонларда мавжуд бўлиб, ўз эгасини мустақил, тезкор фикрлашга имкон берадиган мажмуалар тўпламини тақдим этди. Ўзгаришлар қандай бўлишидан қатий назар, ижодкорлик барча турларга хосдир.
Таълим назариясининг асосий элементи ўқувчи бўлганлиги боис ўқувчи шахсининг ривожланиш жараёнида таълим тизимининг муҳим таркибий компоненти эвристик таълим ҳисобланади. Эвристик таълим назариясини яратиш учун эвристик компонентлар асосини ташкил этувчи қобилиятлар шаклидаги идеал ўқувчи образини белгилаб олиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |