Методик асослари


-шакл. Муаммоли фаолият асосида ўқувчиларнинг креатив фаолиятини ташкил этиш



Download 1,31 Mb.
bet9/25
Sana14.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#800415
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
Кизил узгаришга яшил

1.5-шакл. Муаммоли фаолият асосида ўқувчиларнинг креатив фаолиятини ташкил этиш
Биз тадқиқотимиз давомида ўқувчиларда муаммоли фаоллик ёндашув орқали маълум ижодий тасвирлар яратиш, ушбу жараёнда масала моҳиятини ечими устида ишлаш усулларини, тасвирга хос чизмаларни кўриб чиқиш ва уни тушуниш орқали ўз версиясини яратиш имконини беради. Тасвир яратишда ижодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишнинг кетма-кетлиги унинг устида ишлашнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқлигини ҳисобга олиб, фаолиятни қуйидаги бешта босқичда ташкил этиш мумкин, деган хулосага келдик (1.5-шаклга қаранг).
Биринчи босқичда ўқувчилар ўқитувчи томонидан тақдим этилган
муаммоли вазиятни идрок этадилар. Ўқувчилар вазият билан танишадилар (топшириқ мавзуси, мақсадлар, вазифалар, талаблар, вақт меъёрлари ва бошқалар), уни таҳлил қиладилар, унда мавжуд бўлган қарама-қаршиликларни ўрганадилар ва иш жараёни моҳиятини англайдилар.
Кейинги, иккинчи босқичда ўқувчилар муаммоли вазиятни ҳал қилиш учун ўзларига мос ҳаракатлар моделини яратадилар ва ушбу моделни бажарилиш кетма-кетлигини асослайдилар. Улар мавжуд фанлараро профессионал аҳамиятга эга бўлган билим, кўникма ва кўникмаларга таяниб, ижодий муаммони ечишга ҳаракат қилишади.
Учинчи босқичда яратилган ақлий моделга мос келадиган индивидуал амалий ҳаракатларни амалга оширадилар. Ўқувчилар белгиланган ўқув вазифаларни ҳал қилишнинг илгари кўрсатилган усуллари асосида ҳаракат қилишади. Амалий ҳаракатлари давомида улар тўғри қарор қабул қилганликларига аниқлик киритадилар.
Тўртинчи босқичда ўқувчилар амалга оширилган ҳаракатларни таҳлил қилишади, қарорнинг тўғрилигини яна бир бор текширишади. Ўқувчилар улар қандай ҳаракат қилганликларини таҳлил қиладилар, муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўлидан ўтадилар ҳамда маълум бир хатоликка йўл қўйган бўлса тузатишлар киритадилар.
Якуний, бешинчи босқичда ўқув ва ижодий амалий ҳаракат субъектининг фикрлаш таҳлили амалга оширилади. Амалий ҳаракатни бажариш жараёнида ўқувчилар қандай тизимли фикр юритганлигини таҳлил қилиш асносида ўқувчиларда интеллектуал, креатив қобилиятларни ривожлантиришга, ақлий фаолиятда шаблонларни рад этишга ёрдам беради.
Шуни таъкидлаш керакки, қарама-қаршилик ҳам, муқобиллик ҳам
турли шаклларда тақдим этилиши мумкин ва шу муносабат билан муаммолифаолият ёндашувини амалга оширишнинг қуйидаги педагогик шаклларини таклиф қилиш мумкин:
- топшириқ (амалий муаммоли вазифа);
- ишни бажариш кетма-кетлигини тўғри танлаш;
- ишни намойиш қилиш;
Ўқувчи томонидан иш натижаларини намойиш қилишда, муаммони ижодий талқин қилишда мутахассис ва ўқувчитомонидан амалга оширилиши ўртасидаги маълум зиддият юзага келиши мумкин. Ўқувчи ишининг натижасига муносабат ҳар хил бўлиши мумкин, масалан, ишдаги камчиликларни кўрсатиш билан бирга уларни мунтазам ижодий фаолиятини рағбатлантириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўқувчилар ўртасида креатив қобилиятларни шакллантиришга
ўқитишнинг муаммоли фаолият ёндашувини қўллаш амалиётини таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин.
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни ўқитиш икки таркибий қисм, яъни ўқувчиларнинг фаол интеллектуал жараёндаги иштироки ва ижодга интилиш билан тавсифланганлиги туфайли шахсий-ижтимоий-фаоллик ёндашувининг асосий оқимида ўқитишнинг муаммолифаолият концепциясини амалиётдаги кўриниши намоён бўлади.
Хулоса қилганда, муаммоли фаолият ёндашуви асосида олиб бориладиган ўқув машғулотлари жараёнида ўқувчиларнинг муаммоли масалалар, вазиятлар турли топшириклар топширикларни хал кила олишда билим ва мустакил фикрлаш фаолияти ортади. Укув ва касбий вазифаларни хал килишнинг янги томонларини излашда уларнинг тафаккури кучайиб боради. Шу билан бирга укувчиларда янги куникмалар хосил килади.
вазиятлар, турли вазифалар ва мазкур вазифаларни ҳал қилишда мунтазам равишда мустақил билим ва ижодий фаолиятининг улуши ортади, ўқув ва касбий вазифаларни ҳал қилишнинг янги усулларини излашда уларнинг тафаккури кучайиб боради. Шу билан бирга, бундай ёндашув ўқувчиларга янги кўникмаларга эга бўлиш, интеллектуал қобилиятларини такомиллаштириш, турли хил ўқув ва касбий вазифаларни ижодий ҳал қилиш тажрибасини тўплаш имконини беради.Шуни таъкидлаш керакки, синфларда кўпинча ўқувчилар сонининг кўплиги ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида пассивлиги сезилиб қолади, шунинг учун ўқувчиларни мустақил ва ижодий фаолиятда фаол бўлишга ундайдиган ўқитиш усулларидан фойдаланиш бугунги куннинг долзарб зарурати ва эҳтиёжи сифатида намоён бўлаётганлигини кўришимиз мумкин.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish