2.1 -шакл. Ўқувчилар креатив қобилиятларини шакллантиришнинг ўсиш динамикаси
Ташкилий ва тайёргарлик босқичи ўқувчиларнинг билимлари, кўникмалари ва қобилиятларини аниқлаш учун махсус кузатишларни талаб қилади. Турли декоратив ижодкорликни амалга оширишда турли кийинчиликларни хал килишда имкон беради
Турли декоратив ва амалий ижодкорлик бўйича ўқув дастурини амалга ошириш турли даражадаги ижодий муаммоларни ҳал қилишда қийинчиликларни аниқлашга имкон беради. Ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар кичик илмий-тадқиқот фаолиятига жалб қилинади. Уларда таҳлил қилиш ва баҳолаш қобилияти шакллантирилади. Уларнинг ижодий фаолиятга тайёрлиги аниқлаштирилади.Ушбу босқичнинг мазмуни ижодий инновацион жараён бўлиб, ундан ташқари ҳамкорлик муҳитини яратишни ҳам ўз ичига олади. Фаолиятни баҳоловчи босқичда турли шаклдаги ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ижодий вазифаларни бажариш учун имкониятлар яратишдан иборат.
Лойиҳалаш босқичида ўқувчилар ўз креатив қобилиятлари ва ижодий фаолиятга тайёрлик даражаси тўғрисида хабардорлиги аниқланади; билим, кўникма ва меҳнат малакаларни ўзлаштиришнинг самарали усулларини режалаштириш ва лойиҳалаш; натижаларга ва уларга эришиш йўлидаги мумкин бўлган қийинчиликларни енгиш; фаолият воситаларини, усулларини, шаклларини танлашни асослаш ва лойиҳалаш.Барча босқичларда ўқув-ижодий фаолиятни бундай ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ўқувчиларнинг бир текис креатив ўсиш динамикасини таъминлайди. Психолдогик ва педагогик адабиетларни тахлил килиш шуни курсатадики шахсни креативлик ривожланишига каратилган куплаб укитиш усуллари тавсифланган.
Психологик ва педагогик адабиётларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, шахснинг креатив ривожланишига йўналтирилган кўплаб ўқитиш усуллари аллақачон тавсифланган. Тадқиқотимизда биз ўқитиш усуллари концепциясига таянамиз. Умумий дидактик усулларнинг қуйидаги тизимини аниқлайдиган Лернер усуллари36: 1) ахборотни қабул қилувчи; 2) репродуктив; 3) муаммоларни баён қилиш; 4) эвристик; 5) тадқиқот.
Юқорида келтирилган усуллар гностик усуллар гуруҳига тегишли бўлиб, улар билиш фаолияти табиати билан фарқ қилади. Мазкур усулар доирасида урганилган ижодий фаолят давомида улар узларининг амалий дастурларини топадилар. Таккослаш синтез килиш енма-ен куйиш ухшашликни синтез килиш аклий хужум хамкорликни ривожлантириш шулар жумласидандир. Ушбу шаклнинг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларининг ақлий фаолиятини фаоллаштириш, фикрлашнинг мослашувчанлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш билан белгиланади.
Айниқса, мазкур усуллар доирасида ўрганилган ўқув ва ижодий фаолият давомида улар ўзларининг амалий дастурларини топадилар; мантиқий усуллар, яъни ақлий операцияларни ташкил этиш ва амалга ошириш усуллари (таққослаш, ёнма-ён қўйиш, ўхшашлик, таҳлил, синтез, асосий нарсани таъкидлаш, умумлаштириш, тизимлаштириш); интеллектуал рағбатлантириш усуллари («ақлий ҳужум», «ижодий вазифаларни бажариш», «ҳамкорликни ривожлантириш» ва бошқалар); визуал (бадиий маҳсулотларнинг асл нусҳалари, уларнинг фотосуратлари ва бошқалар); аудио-визуал - оғзаки ва визуал усулларнинг комбинацияси, видео дисплей; амалий (ўқув материалини ўзгартириш, машқлар, тажриба ва бошқалар). Визуал инъикосга асосланган бадиий ижоднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда декоратив ва амалий характердаги ўқув-ижодий фаолиятда асосий ўрнини визуал ўқитиш усуллари ва кўргазмали қуролларга берилади. Бизнинг тадқиқотимиз учун фаол таълим усуллари, яъни ўқувчиларнинг билим ва ижодий фаолиятини айни пайтда креатив вазиятни рағбатлантирадиган усуллар алоҳида аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Бунга қуйидагилар киради: муаммоларни баён қилиш, эвристик ва тадқиқот усулларидир. Ушбу усуллар орқали мактаб ўқувчиларининг ўқув-ижодий фаолиятининг тадқиқот компоненти амалга оширилади.
Ўқитишда креатив муҳитни ташкил этишда таълим шакллари ҳам сезиларли даражада ўқув ва ижодий фаолликни оширишда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Синфда олиб бориладиган дарсларда умумий ўрта таълим тизимида ўқитишнинг асосий шакли дарс ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, дарснинг асосий вазифаси тайёр маълумотларни узатиш эмас, балки мактаб ўқувчиларининг ақлий фаолиятини фаоллаштиришдан иборат. Тадқиқотчилар инсоннинг креатив қобилиятларини ривожлантириш нуқтаи назаридан энг самарали деб ҳисоблашади, масалан, полилогия ва ателе каби ноанъанавий тузилган дарслар37. Ушбу шаклнинг асосий вазифаси мактаб ўқувчиларининг ақлий фаолиятини фаоллаштириш, фикрлашнинг мослашувчанлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |