Литий органик бирикмалар
Натрий ва литий алкил ҳосилалари кўп томондан магнийорганик бирикмалар хоссаларига ўхшайди, аммо ишқорий металлар ҳосилалари учун юқориреакцион қобилият характерлидир. Юқорида айтиб ўтилганидек, улар ҳаво кислороди ва намликка ўта сезгир, оддий эфирлар, алкил галогенидлар, харакатчан водородли бирикмалар, шунингдек C=C, С=O, C=N қўшбоғлар билан реакцияга киришади. Учизопропилкарбинол диизопропилкетон ва изопропиллитийдан олиш мумкин, аммо уни магнийорганик бирикмадан олиш имкони йўқ:
Уч-учламчи-бутилкарбинолни ди-учламчибутилкетон, учламчи-бутилхлорид ва натрий ўзаро таъсиридан олинади. Бу бирикмада метил гуруҳлари юқори даражада фазовий қийинчилик вужудга келтиради. Тегишли хлорид олиш учун хлористоводород кислотаси (НОСl) таъсир эттирилса, кичик фрагментларга бўлиниб кетади:
Металлорганик бирикмаларнинг қўлланилиши
Металлорганик бирикмалардан (МОБ) саноатда энг аҳамиятга бўлгани тетраэтилқўрғошиндир. У бензиннинг антидетонацион характеристикасини 0,2-0,6 мл/л концентрацияда яхшилайди. Тетраэтилқўрғошин этилхлоридга қўрғошин натрий қотишмаси таъсир эттириб олинади.
Симоборганик бирикмалар фунгицид сифатида қўлланилган, аммо кейинчалик кўпгина давлатларда экологик нуқтаи назардан уларни қўллаш таъқиқланган (симоборганик бирикмалар микроорганизмлар таъсирида сувда эрувчан ва ўта заҳарли метилсимоб ионига CH3Hg+ айланиши аниқланган). Қалайорганик бирикмалар кема ва сувости кемаларида бўёқларда микроорганизмлар кўпайишини олдиниолувчи бўёқларда қўлланилади.
В12 кобальт тутган витаминлар гуруҳи – организмда унинг етишмаслиги камқонликка олиб келади.
МОБ органик кимёда жуда кенг қўлланилади. Литий ва магнийорганик бирикмалар кучли асос сифатида ёки нуклеофил алкиллаш, ариллаш реагентлари сифатида қўлланилши мумкин. МОБ органик реакцияларда катализатор сифатида ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан саноат миқёсида полиэтилен олиш учун қўлланиладиган Циглер-Натт катализатори таркибига (С2H5)3Al киради.
МОБ қатор электроника маҳсулотларини (ярим ўтказгич материаллар, ҳимоя қопламалари ва бошқалар) олишда қўлланилади. Ўта тоза МОБ лазер, фотоэлементлар, светодиодлар ва мобил телефонлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Уларни мотор ёқилғисига антидетонатор сифатида қўшилади.
МОБ дори воситалар, антиоксидантлар ва юқоримолекуляр бирикмалар стабилизатори сифатида қўлланилади.
Қалайорганик бирикмалар кемалар ва сув ости қурилмалари юзасида турли биологик объектлар ўсиб кетишини олдини олиш мақсадида бўёқларга қўшилади, айрим пластмассаларни ишлаб чиқарилишида катализатор, полимерлар стабилизатори сифатида фойдаланилади.
Ишқорий металларнинг органик бирикмалари витаминлар ва антибиотиклар синтезини амалга ошириш имконини беради. МОБдан юқори тозаликдаги металлар олинади. Симоборганик бирикмалар ёғочларни консервация қилишда, МОБ синтезида, пластик материаллар, қоғоз ва тўқимачилик матеиаллари, казеин елимларини моғорлашдан сақлаш учун заҳарли кимёвий восита сифатида қўлланилади.
Кобальторганик бирикма хисобланадиган В12 витамин табиатда муҳим рол ўйнайди, унинг организмда етишмаслиги камқонликка олиб келади. Литий органик бирикмалар фармацевтика саноатида турли органик бирикмаларни олишда қўлланилади.
Борорганик бирикмалар асосан боргидридларини олишда фойдаланилади, улар эса реактив двигателлар юқорикалорияли ёқилғилар олишда қўлланилади. NaB(С6H5)4 кўринишдаги комплекс бирикмалар аналитик кимёда К, Рb, Cs, NH4 ионларини чўктиришда фойдаланилади.
Бериллий органик бирикмалар ядро энергетикасида нейтронлар харакатини секинлаштирувчи ва қайтарувчи сифатида қўлланилади.
Литийнинг кўплаб органик бирикмалари турли хоссаларга эга шишаларни олишда фойдаланилади. Ишқорий аккумуляторларга қўшимча сифатида LiOH қўшилиши аккумулятор сиғимининг 12%га ошишига олиб келади.
Кўплаб МОБнинг юқори реакцион қобилиятга эга эканлиги (айниқса даврий системанинг биринчи ва иккинчи гурух металлар бирикмалари) туфайли органик синтезда кенг қўлланилади. Органик бирикмалар таркибига металлар киритилиши органик кимёнинг синтетик имкониятларини жуда кенгайтирди. МОБларнинг олтингугурт, кислород, галогенлар, селен, теллур билан таъсирлашишига саноатда спиртлар, тиоспиртлар ва углеводородларнинг бошқа ҳосилаларини олиш асосланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |