Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   213
тайлларга 
бўлиш амалга оширилади (4.3-расм). 
4.3-расм. Тасвирни тайлларга бўлишга мисол 
Умуман олган, JPEG-2000 тузилмаси JPEGники билан айнан 
бир хил, бироқ баъзи фарқлари ҳам мавжуд. JPEG-2000 кодек 
блокларини 4.4-расмда келтирилган чизма бўйича вазифаларини 
кўриб чиқамиз.
Тасвирларга дастлабки ишлов беришда
зарур бўлса 
тасвир бир неча қисмларга (тайлларга) бўлиниши мумкин, улар 
эса ўз навбатида алоҳида сиқилади ва ишлов берилади ҳамда 
кодланади.
 
Бунда тиклаш жараёнида бириктирилган блокларнинг 
бириктириш жойлардаги сезиларли чизиқларни пайдо бўлишини 
олдини олиш учун махсус чоралар кўрилади.
Ундан сўнг тасвир 
пикселлари ёруғлик қийматидан кадрнинг ўрта қиймати олиб 
ташланади
.
4.4-расм. JPEG-2000 стандарти бўйича тасвирни кодлаш ва 
декодлаш алгоритми тузилмаси 


137 
Бу биринчидан ёруғликнинг динамик диапазонини 
текислайди ва иккинчидан уларнинг максимал қийматини 
камайтиради. Бундай ёндошиш чиқиш оқимида битларни 
камайишига олиб келади ва видеомаълумотларни сиқиш 
коэффициентини оширади. Ундан сўнг тасвирни RGB 
майдонидан YUV майдонига ўтказиш амалга оширилади. 
Маълумотларни йўқотиш билан сиқишда бу ўзгартириш JPEG 
алгоритмига айнан ўхшайди. Йўқотишларсиз сиқишда майдон 
қуйидаги ифода
ёрдамида берилади:
(4.1) 
Тескари ўтказиш қуйидагича: 
(4.2) 
Сўнгра дискрет вейвлет ўзгартириш (ДВЎ) амалга 
оширилади, у қабул қилинган коэффициентларга қараб 
маълумотни йўқотишлар билан ёки йўқотишларсиз ўзгартиради. 
Охирги 
ҳолда 
ДВЎнинг 
коэффициентларининг 
чиқиш 
қийматлари бутун сон қийматига эга бўлиши керак. Бунда 
стандартнинг биринчи қисмида иккита вейвлет фильтр 
белгиланган: йўқотишлар билан сиқиш учун Добеши фильтри, 
йўқотишларсиз сиқиш учун бутун сонли қийматга эга 
биортогонал фильтр. Стандартнинг иккинчи қисмида ҳар қандай 
фильтрдан фойдаланишга рухсат этилади.
Частота фильтрларидан фойдаланиш (4.5- расм) тасвир 
маълумотлар массивини иккита ПЧ ва ЮЧ ташкил этувчи 
массивларга бўлиш имконини беради. Тасвирлар икки ўлчамли 
массивдан иборат бўлгани учун тасвирларга аввал горизонтал 
сўнг вертикал ёки
аксинча, ишлов берилади.


138 
4.5-расм. Частота фильтрининг ишлаш чизмаси 
ДВЎ битта босқичидан сўнг(вейвлет декомпозицияси) ишлов 
берилаётган тасвир ёки унинг тайли тўртта сегментга бўлинади 
(4.6, а-расм): 

LL – қатор ва устунлар бўйича паст частоталар;

HL – қатор бўйича юқори ва устун бўйича паст частоталар;

LH – қатор бўйича паст ва устун бўйича юқори частоталар;

HH – қатор ва устунлар бўйича юқори частоталар.
а) 
б) 
4.6-расм. Тасвирнинг бир каррали (а) ва икки каррали (б) 
вейвлет-декомпозицияси 
Стандарт бўйича декомпозициялар сони 0 дан 32 гача 
бўлиши мумкин, бироқ амалиётда кўпинча 4 дан 8 гача 
ишлатилади. Ҳар бир кейинги декомпозицияда фақат паст 
частотали майдон (LL)га ишлов берилади, чунки одатда юқори 
частотали майдонда муҳим маълумотлар бўлмайди.
Сиқиш 
коэффициентини 
бошқариш 
учун 
ДКЎ 
коэффициентларини ўлик зонали ўзгармас квантлагичга 
бўлинади. Бўлиш коэффициенти 10 га тенг бўлган квантлагич иш 
принципи 4.7- расмда келтирилган. Бу ерда 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish