Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   213
Иерархик режимда 
тасвир кадрлар кетма-кетлиги сифатида 
кодланади. Биринчи кадр 
таянч кадри 
ҳисобланади ва
ҳ
ар бир 
таянч кадр кетидан бир ёки бир неча кадрлар фарқини кўрсатувчи 
кетма-кетлик келиши мумкин ҳамда шундан сўнг яна таянч кадри 
келади. Маълумотлар чиқиш ҳажмини камайтириш мақсадида 
кадрлараро пикселлар қийматини ДКЎдан фойдаланилган холда 
маълумотларни йўқотишлар билан ёки йўқотишларсиз амалга 
оширилади, бу эса 
“сифат”
кўрсаткичларига боғлиқ бўлади.
Иерархик режим ҳам прогрессив режим каби, тикланиш 
сифатини аста-секин ошиб боришини таъминлайди. Ҳар кейинги 
кадрни декодлаш борган сари сиқилмаган оригиналга яқин 
тасвирни беради. Прогрессив режимга нисбатан иерархик режим 
муҳим хусусиятга эга ва у қатор холатларда татбиқ этишда 
фойдали бўлиши мумкин. Кетма-кет келувчи кадрларнинг ҳар 
бир таркибий қисмлари тасвир аниқлигининг ўлчамини ошишига 
олиб келиши мумкин. Сиқишда дастлабки тасвирнинг аста секин 
оралиқ ўлчовлари камайтирилиши бажарилади, натижада 
икиламчи тасвир юзага келади ва унинг элементлар сони хам 
аста-секин камаяди.
Биринчи (таянч) тасвир кичик ўлчамга эга иккиламчи 
тасвирни кодлаш асосида олинади. Кейинги кадрлараро 
фарқнинг тянч тасвирини олишда биринчи кадрдаги элементлар 
сонини интерполяциясини ошириш орқали амалга ижро этилади. 
Ҳар кейинги кадрлараро фарқнинг тянч тасвирини олишда барча 
кодланган 
кадрлардан 
олинган 
тасвирдаги 
қўшимча 
элементларни интерполяциялаш йўли билан амалга оширилади.
JPEG формати турли маълумот ташувчиларда ва Интернет 
иловаларида кўп рангли, сифатли расмларни сақлашда кенг 
қўлланилади. 
 


135 
4.2. JPEG 2000 стандарти 
JPEG 2000 стандарти JPEG каби, расмлар соҳаси 
экспертлари гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. JPEGнинг 
Халқаро 
стандарт 
сифатида 
шаклланиши 
1992 
йилда 
тугалланган. 1997 йилда нисбатан янги, кучли, мослашувчан 
стандарт яратиш кераклиги тушунилди ва амалий ишлардан сўнг 
у 2000 йилнинг қишига тайёр бўлди. JPEG 2000 алгоритмининг 
JPEG дан асосий фарқлари қуйидагилардир: 
1.
Сиқишнинг нисбатан юқори қиймати таъминланади ва 
тасвир сифати яхшиланади.
2.
Алоҳида майдонлар учун юқори сифатли кодлашни 
қўлланилиши, яъни инсонга кўриш қобилияти орқали 
тасвирнинг қайси жойини камроқ сифат билан сиқиш 
мумкин, қайси жойини ўз ҳолича қолдириш кераклиги 
имконини бериш. Натижада бир ҳил субъектив тасвир 
сиқишида юқори сифатларга эришиш мумкин.
3.
Алгоритм вейвлет ўзгартиришга асосланган. Алоқа 
тармоқларини юклашда, тасвирнинг аста-секин намоён 
бўлиши билан боғлиқ.
4.
Хаффман кодери ўрнига нисбатан самаралироқ, битга 
йўналтирилган арифметик кодлашни қўллаш. Бу амал JPEG 
стандартида қўлланилиши мумкин бўлган, лекин у вақтда 
патент билан ҳимояланган эди. Кейинчалик асосий патент 
муддати тугаган ва шу сабаб уни JPEG2000 стандартида 
қўллаш мумкин бўлган.
5.
Бир битли (2та рангли) тасвирларни сиқиш имконияти 
мавжудлиги. 
6.
Катта ўлчамдаги тасвирларни сиқиш. 
7.
Сиқилган тасвирни декомпрессиясиз қайта ишлаш 
имкониятининг мавжудлиги.
Юқорида айтилганидек, JPEG кодердан фарқли JPEG-2000 
тасвирни майда квадрат блокларга бўлиниши талаб қилинмайди, 
чунки дискрет вейвлет ўзгартиришда қўлланиладиган алгоритм 
ҳар қайдай ўлчамдаги фрагмент учун ҳам ишлайди. Бироқ айрим 
ҳолларда, масалан, бутун тасвирни кодлашга хотира етмаса, уни 


136 
бир-биридан мустақил равишда кодланадиган квадрат 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish