13- умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари И.Рахимовнинг 2021-2022 ўқув йили 3- чораги учун
Ҳ И С О Б О Т И
Бекобод туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаби 1993 йилда янги қурилган 2009 йилда Давлат умуммиллий Дастурига асосан капитал реконструкция қилинган. 422 ўринга эга.
Хозирги кунда мактада 48 нафар педагог ходимлар 578 нафар ўқувчиларга таълим тарбия бериб келмоқда. 2021-2022 ўқув йилини 2020 йил 30 июндаги 3271 сонли қарорига асосан тарификация қилдик.Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, соғлиқни сақлаш вазирлигини 12/4-сон (3271)- сонли қўшма қарорига асосан тарификация қилдик
Мавжуд педагог ходимларни
2 нафари олий тоифали
8 нафари 1- тоифали
10 нафари 2- тоифали
34 нафари мутахассис маълумотли ўқитувчилардан иборат.
44 нафар ўқитувчилар олий маълумотли, 3 нафари тўлиқсиз олий, 6 нафари эса ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни ташкил этади.
2021 йил 30 августдаги 1- пеагогика кенгашида мактабнинг йиллик иш режасини тасдиқлаб олдик ва шу асосида 2020-2021 ўқув йилини бошладик.
Бекобод туман ХТБ мудири буйруғига асосан 2021 йил 6 сентябрдан аънанавий дарсларни бошладик. Мактаб дарс тақсимоти комиссияси қарорига асосан дарс тақсимланди.
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 183-сонли буйруғи 1-иловаси “Умумий ўртатаълим метод бирлашмалари тўғрисидаги” низомга асосан мактабда 7 та фан услуб бирлашмаси ташкил этилди: Унга кўра:
1. Гуманитар фанлар услуб бирлашма раиси Хусанбоева Д
2.Хорижий тиллар услуб бирлашма раиси, Aкрамова Нодира
3.Рус тили метод бирлашма раиси Холматова Юлдузхон
4.Ижтимоий фанлар услуб бирлашма раиси Джураев Элёр
5.Аниқ фанлар услуб бирлашма раиси Эргашева Мухайё
6.Табиий фанлар услуб бирлашма раиси Қодиров Мухаммадали
7.Бошланғич таълим услуб бирлашма раиси Холматова Ойсора . Фан метод бирлашмалари 2021-2022-ўқув йили учун иш режалари тузган ва шу асосида 2 мартада метод бирлашма йиғилишларини ўтказишди.
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 183-сонли буйруғи 1-иловаси “Умумий ўртатаълим метод бирлашмалари тўғрисидаги” низомга асосан фан ойликлар қуйидагича ўтказилиши ўқитувчиларга уқтирилди.
Хозирги кунга қадар Сентябрь - Бошланғич таълим;
Октябрь - Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили;
Ноябрь - Рус ва хорижий тиллар;
Декабрь - Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари);
Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология);
Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари);
Март - География ва иқтисодиёт;
Апрель - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология);
Май - Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.
фанлари ойликлари ўтказилди. Мактаб педагогика кенгашида муҳокама қилинди. Бекобод туман ХТБ мудири буйруғига асосан сентябрь ойида Умумий ўрта таълим мактабларида Фан олимпиадаси бўйича Республика олимпиадасини мактаб босқичини низом асосида ўтказилди. Унга кўра 17 нафар 9- синф ўқувчилари , 12 нафар 10-синф, 11 нафар 11-синф ўқувчилари мактаб босқичида ғолиб бўлиб туман босқичига йўлланма олишди. Октябрь ойида ўтказилган туман босқичида барча фанлардан ўқувчиларимиз қатнашди. Унга кўра ҳеч ким вилоят босқичига чиқа олмади.
Хозирги кунда Халқ таълим вазирлигининг 2021 йил 6- сентябрдаги “Таълим жараёнини бошқаришда замоновий ахборот комуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги 284- сонли қарорига асосан “Кундалик ком” га ўтдик. Бу жарённи олиб боришди яшил баъзан сариқ худудларда кетмоқдамиз.
Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Мактабгача,умумий ўрта, махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари” тўғрисидаги 572- сонли қарори навбатдан ташқари педагогика кенгашида ишлаб чиқилди ва шу қарорга асосан педагог кадрлар аттестациясига талабнома берилди. Навбатдаги аттестатциядан ўтадиган 15 нафар ўқитувчиларга огоҳлантириш ҳати берилди. 16 нафари навбатдан ташқари топшириш аниқланди. Педагогик (кузатув) кенгаши тузилди.
Ўқитувчиларни барчасига баллар қўйилди.
Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология) ойлигида метод бирлашма раҳбари М.Қодиров раҳбарлигида ой давомида режа асосида тадбирлар ўтказилди.
Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ййлиги ҳам очиқ дарслар, тадбирлар кириш чиқиш тестлари ўтказилган холда катта тантана билан ўтказилди.
Март - География ва иқтисодиёт ойлигида 6-7 паралел синфлар ўртасида
Қарор билан Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом га асосан 7-8-9- синф ўқувчилари мусобақада иштирок этиб туман миқиёсида 5- ўринни олди. Хозирги кунга қадар Бу ўқувчилар билан мунтазам равишда қўшимча ишлаб келинмоқда. kundalik.com, erp.maktab.uz, uzbekcoders.uz, erp.maktab.uz, attestat.uzedu.uz, хt.uzedu.uz сайтлари билан мунтазам ишлаб келмоқдаман.
1-чорак йиллик хисобот тайёрлаб Бекобод туман ХТБ бўлимига топширдим.
ЎТИБДЎ : И.Рахимов
Бекобод туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактаб ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари И.Рахимовнинг 2021-2022 ўқув йили 3-чорак ҳисоботи
Ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчининг вазифалари
Ижодий қобилятга эга бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаш билан шуғулланади.
Ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан мунтазам танишиб боради уларга ижодий жиҳатдан йўл- йўриқ кўрсатади. 3. Ижодий тўгарклар ташкил этади ва режа асосида маҳорат сабоқларини олиб боради. 4. Ёрқин истъедодга эга бўлган ўқувчи ёшларни Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган турли ижодий танловларга жалб қилади, уларнинг ижодий ишларини адабий наширларга тавсия этади. 5. Истъедодли ижодкор ўқувчиларни атоқли адиблар номидаги ижод мактаблари фаолияти билан яқиндан таништириш орқали келажакда уларнинг ижод мактабларида таълим олишларига мотиватция беради. 6. Ўқувчилар ўртасида турли адабий ижодий танловлар фестиваль ва бошқа тадбирлар тадбирлар ташкил этади. 7.Ўқувчилар ўртасида китобхонликни ривожлантириш ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни олиб боради. 8. Таниқли ёзувчи ва шоирларни жалб қилиш орқали умумтаълим мактабларида адабий –бадиий кечаларни ташкил этади. 9.Ўзбек ва жахон адабиётининг энг сара дурдона асарларини тарғиб қилиш орқали ўқувчи ёшлар онгида умуминсоний ва миллий қадириятларни шакиллантириш ,ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш бўйича мунтазам равишда иш олиб боради. 10. Бадий адабиёт , ижодий жараёнларга қизиқтириш орқали ижтимоий ҳимояга мухтож , тарбияси оғир болаларнинг маънавий –руҳий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. 11.Умумтаълим мактабларида жорий қилинган тарғиботчи китобхон ўқувчи тадбирларини ҳар ойда ташкил этиб боради ҳамда тарғиботчилар билан алоҳида шуғулланади.Бадиий асарлардан саҳна кўринишларини яратишда ёрдам беради. Тарғиботчи хафтанинг белгиланган кунида маълум бир ҳонада ўтириши ва у билан суҳбатлашишни хохлаган ўқувчи билан ижод соҳасида эркин суҳбатлашади. Ўқувчи истаган соҳа бўйича шу йўналашда кенгайтирилган тарзда тавсия беради. Ҳафтанинг белгиланган кунларида эса тарғиботчи тўгаракка жалб қилинган ўқувчилар билан ишлайди.Дейлик, ўқувчи шеъриятга кўпроқ қизиқади. Ёзган машқларида анча қўли келишиб қолган ўқувчиларга алоҳида эътибор берилади. Уларга шеър ёзиш техникаси , адбиёт жанрлари тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилади. Ёзувчи ва шоирлар ҳамда адабиёт шуносларнинг ижодини ўрганиш бўйича адабиётлар тавсия қилинади. Тўгарак аъзоларининг шеъри ёки кичик ҳикояси таҳлил қилинади. Ўқувчи дунё қарашини янада кенгайтирувчи омиллари жуда кўп. Жумладан , уларни музейларга , ёзувчи ва шоирларнинг уй – музейларига , нашириётларга олиб бориш ана шулар жумласидандир. Мамлакатимизда бунёд этилаётган янги уй жойлар янги манзилларга олиб бориш ёш ижодкорларга ижобий таъсир қилмай қолмайди. Тошкент шаҳридаги Ёзувчилар уюшмаси биноси , унинг ҳовлиси ҳиёбонидаги буюк ижодкорларнинг ҳайкалларини зиёрат қилиш ,ёзучилар билан учрашувлар ўтказиш эса ёш ижодкорларга унутилмас завқ ва илхом бағишлайди. Пайғамбаримиз (Муҳаммад м. с. а.в.) шундай деганлар: “Қайрда бола бўлса, ўша ер жаннат”. Демак қобилятли болаларни ижодини рўёбга чиқариш энг муҳим вазифамиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |