3.5.Корпорацияларда “Сифат тўгараклари” ишчи гуруҳини ташкил этиш
Замонавий корпорацияларда гуруҳли ишлашнинг турли туман шаклларидан фойдаланилади. Бу – хусусий масалаларни биргаликда ҳал қилиш (ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, сифатни назорат қилиш, рационализаторлик, ўқитиш), умуман ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш (автоном ва ярим автоном биргадалар), янгиликлар киритиш жараёнидаги “тўппа тўғри ишлар”ни бажариш (мақсадий, лойиҳавий гуруҳлар) ва ҳ.к. Бугун менежерлар тан оладиларки , яхши ташкил қилинган гуруҳлар катта ҳажмдаги билимларни жамлашга имкон берадилар, муаммоларни яхшироқ идрок этиш ва тушуниш, қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнига муқобил ёндошишларни аниқлашни таъминлайдилар.
Корпорациялардаги гуруҳли ишлашнинг турли туман шаклларидан, ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш нуқтий назаридан, биринчи навбатда “”сифат тўгараклари” ва корхоналардаги автоном (ярим автоном)ишчи гуруҳлари ажратиладилар. Сифат тўгараклари ўзида меҳнатни гуруҳли ташкил қилиш элементларини унумдорлик ва сифат ресурсларини жамоавий қидиришлар, ҳамда ходимларни биргаликда ўқитиш билан бирлаштиради. Улар жаҳоннинг 50дан ортиқ мамлакатлари корхоналарида қўлланадилар. Япония тажрибаси энг машҳури бўлиб, у ерда 1 миллионга яқин тўгараклар 10 миллиондан ортиқ ходимларни бирлаштирадилар.
“Сифат тўгариги” одатда цехда ёки ишлаб чиқариш участкасида ташкил қилинадилар ва 25тагача ходимлар – ишчилар, мутахассислар ва пастки бўғин раҳбарларини бирлаштирадилар. Мажлисларда биринчи даражали эътибор ишлаб чиқариш жараёнини рационал ташкил қилиш, бракни пасайтириш ва ресурсларни тежаш, рационнализаторликка қаратилади. Яна “тўгараклар” ходимларни биргаликда ўқитиш учун база бўладилар. Ишларнинг ишчилар, мастерлар, техник мутахассислар томонидан гуруҳли таҳлил қилиш – ишлаб чиқаришдаги тор жойлар ва қийинчиликларни аниқлашнинг муҳим манбасидир. Бундай таҳлил асосида энг муҳим муаммолар аниқланади ва уларни ҳал қилишнинг батафсил режалари ишлаб чиқарилади. “Сифат тўгараклари”дан кенг фойдаланиладиган жойларда бракни кескин қисқариши содир бўлади, техник назорат хизматларини қисқартиришга имкон пайдо бўлади.
Бугун корпорациялар раҳбарияти бундай истеъдодли, уддабурон кишиларни қўллаб қувватлашга ҳаракат қиладилар. У уларнинг ташаббуси, уддабуронлигини ривожлантириш учун моддий ва ташкилий шароитларни таъминлайди:
- илгари сурилган ғояларни тез тарқалиши ва қўллаб қувватланишига кўмаклашиш учун коммуникацияларнинг расмий механизми қайта қурилади;
- ресурсларни қидириб топиш учун эгилувчан бюджет механизмлари ишлаб чиқилади, яратилади;
- қулай руҳий муҳит яратилади;
- ички венчурли бўлинма ходимларининг ижодий интилишлари ва биргаликдаги қидирув ишларига тўсиқ бўлувчи омиллар аниқланади ва бартараф қилинади (ёки чегараланади);
- новатор-интрапренернинг ваколатлари кенгайтирилади;
- норасмий алоқалар ва коммуникациялар рағбатлантирилади;
- бўлинманинг фаолияти юқори раҳбарият томонидан доимий равишда қўллаб қувватланади ва ҳ. к.
Do'stlaringiz bilan baham: |