Менежмент” фанидан маърузалар матни



Download 2,33 Mb.
bet18/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

4.2. Режалаштириш
Режалаштириш бошқарув жараёнининг биринчи, ғоятда муҳим вазифаси бўлади. Агар режавий кўрсаткичлар етарлича асосланмаган бўлсалар, ташкилот кейинги босқичларда қанчалик яхши ишланмасин, натижа паст бўлади. Шунинг учун бошқарувнинг сифати режалаштиришнинг тўғри шакллантирилган тамойилларига боғлиқдир.
Режалаштириш вазифаси қуйидаги саволларга жавоб қайтаришга қаратилган:

  • биз ҳозирги вақтда қаерда турибмиз? Менежерлар ташкилот ҳақиқатдан ҳам нималарга эришиши мумкинлигини аниқлаш учун, ташкилотнинг унинг асосий соҳалари (молия, ходимлар, маркетинг, ИТТКИ)даги кучли ва заиф томонларини баҳолашлари керак;

  • биз қайси томонга ҳаракатланишни хоҳлаймиз? Менежерлар ташкилотнинг атроф- муҳитидаги имкониятлар ва хавфларни баҳолаб туриб, ташкилотнинг мақсадлари қандай бўлиши кераклигини ва уларга эришишга нималар ҳалақит беришлари мумкинлигини белгилашлари керак;

  • буни биз қандай қилмоқчимиз? Менежерлар ташкилот аъзолари мақсадларга эришмоғи учун нималар қилишлари кераклигини ҳал қиладилар.






SWOT тахлил
Ташкилот миссиясини қўлловчи стратегия ишлаб чиқиш


Ички тахлил Ташқи тахлил
Фарқли компетенциялар Имкониятлар


Кучсиз томонлар Тахдидлар











Пухта стратегия

  • Барча имкониятлардан фойдаланиш

  • Тахдидларни бартараф этиш

  • Камчиликларни камайтириш


4.1-чизма. Ташкилотда режалаштириш босқичлари6
Мақсадлар – бу аниқ якуний ҳолатлар бўлиб, у ёки бу субъект (ташкилот, жамоа, инсон)нинг фаолияти унга эришишга қаратилади. Мақсадлар ташкилий муносабатларни белгилайдилар, уларга мотивация ва назорат тизимлари асосланадилар.
Мақсадларнинг иккита асосий турлари мавжуд: узоқ муддатли ва қисқа муддатли. Одатда бир йил ёки камроқ муддатда эришиладиган мақсадлар қисқа муддатли, уч йил ёки кўпроқ муддатда эришиладиганлар мақсадлар узоқ муддатли деб ҳисобланадилар. Агар зарурият вужудга келса, яна оралиқ (ўртача муддатли) мақсадлар ҳам белгиланадилар.
Тўғри шаклланган мақсадларни қаноатлантиришлари керак бўлган бир неча асосий талаблар мавжуд. Улар қуйидагича бўлишлари керак:

  • ҳақиқий;

  • эгилувчан;

  • ўлчанадиган, вақтга қаратилган;

  • аниқ;

  • бир бирлари билан бирга бўла оладиган;

  • таъсирнинг асосий субъектлари учун қулай;

Бошқарув тизимида бир неча ўзаро боғланган мақсадлар мавжудлигида мақсадлар тизими(дарахти)ни қуриш зарурияти вужудга келади. У мақсадлар иерархиясини , яъни умумийлик, аҳамиятлилик ва мақсадга эришишнинг изчиллиги даражаси бўйича жойлашган, бир бирига бўй- сунувчи мақсадларнинг тартибга солинган мажмуасини қуришдан иборатдир.
Режалар нима қилиш кераклигини кўрсатувчи рўйхатга эгалар, қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ишни бажаришнинг изчиллиги, ресурслар ва вақтни белгилаб берадилар. Шунга кўра режалаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • мақсадлар ва вазифаларни белгилаш;

  • мақсадларга эришиш учун стратегиялар, дастурлар ва режаларни ишлаб чиқиш;

  • зарур ресурсларни аниқлаш ва уларни мақсадлар ва вазифалар бўйича тақсимлаш;

  • режаларни уларни бажариши керак бўлган, уларни амалга ошириш учун жавобгар бўлган кишиларга етказиш.

Стратегик режалаштиришдан тактик, кейинроқ эса оператив (одатда бир йиллик) режалаштириш келиб чиқади, у етарлича батафсил қурилади. Ушбу режага мувофиқ ташкилот фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича фаолиятнинг ҳажми белгиланади. Ишчи кучи ва капитал киритмаларни жалб қилиш бўйича режалар, маҳсулотни ишлаб чиқариш режалари тузилади. Йиллик режа ишлаб чиқариш ва сотиш режаларини чораклар ва ойлар бўйича тафсилоти билан аниқлаб беради. Бунда ҳар бир бўлинма ҳар ойда сотишлар ва харажатлар башоратларини аниқлаб олади ва ўз режаларини ушбу аниқлашлар билан мослаштиради.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish