Менежмент” фанидан маърузалар матни


Д. МакГрегорнинг “Х” ва “Y” назарияси



Download 2,33 Mb.
bet15/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

3.3. Д. МакГрегорнинг “Х” ва “Y” назарияси

30-40 йиларда тадбиркорларнинг эътиборини Э.Мэйо, Ф.Ротлисбергер каби саноат психологлари ва социологларининг тавсиялари ўзига жалб қилган. Уларнинг ёрдамларида корпорацияларнинг хизматлари, ходимларни унумдорликни оширишга фаоллаштириш, корхоналардаги социал муҳитни яхшилаш ва меҳнаткашлар ва маъмурият ўртасидаги низоларни юмшатишга ҳаракат қилганлар. Ўша даврда социал-психологик усуллар меҳнатни технократик бошқаришнинг асосларини ўзгартирмаганлар, фақат унинг шакли турли туманроқ бўлган.


Э.Мэйонинг таниқли издоши Д.Макгрегор “Корхонанинг кишилик томони” (1960) китобида ишлаб чиқаришдаги авторитар тартиб эскириб бўлганлигини исботлаган. Унинг ҳисобича, иккита назария, инсон, ходимга икки хил қараш мавжуд: “Х назарияси”, унга кўра инсон ўз табиати бўйича ялқовдир, уни қистовга олиш, жазолар ва маҳрум қилишлар билан қўрқитиш керак, ва “Y назарияси” – одамларга ўзига жалб қилувчи иш ёқади, улар мустақилликни, қарорлар қабул қилишда иштирок этишни истайдилар, ташаббусни намойн қилиш, кашфиёт қилишдан хурсандлар, уларга ҳуриат, хайрихоҳлик, маъқуллаш шакллари зарур. Бундан шу нарса келиб чиқадики, майда-чуйда васийликдан воз кечмоқ, ижодий интилишлар ва мустақилликни намоён қилиш учун шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришга “кишилик муносабатлар”ни тадбиқ этиш зарур.
X ва Y назарияси?



      • Theory X: Менежмент ишчилар ҳақида, улар дангаса ва шунинг учун бошқарилиши керак, деган салбий фикрда;




      • Theory Y: Менежмент ишчилар ҳақида, улар ғайратли ва мехнаткаш деган ижобий фикрда;


Д.Макгрегорни тасдиқлашича, “Х назарияси” эскирган, менежерлар “Y назарияси”ни ўзларига қурол қилиб олишлари керак - “кишилик муносабатлар” ўзини оқлайди.5




3.4.Меҳнатни инновацион бошқариш

Илғор корпорацияларда менежмент, бу тавсияларни ҳисобга олган ва меҳнатни қатъий автократик бошқаришнинг салбий оқибатларини ҳис қилган ҳолда, иш тартибини қайта қурмоқда ва ижрочининг ўзининг меҳнат фаолияти вақтли чегараларини белгилашдаги катта мустақиллигини кўзда тутувчи “қисқа иш ҳафтаси”, “илгари сурилган иш жадвали” ва бошқа шакллари каби янгиликларни тадбиқ этмоқда; менежерлар даражаланган тариф жадвалларидан узоқлашмоқдалар ва мукофотлашни ишнинг ва умуман компания фаолиятининг якуний натижаларига боғлиқлигини кучайтирмоқдалар, “фойдада иштирок этиш” шаклларини тадбиқ этмоқдалар.


70-80 йиллардаги иқтисодий ҳаяжонлар ва ундан кейин келган ишлаб чиқаришнинг янги технологик усулига ўтиш меҳнатни бошқаруви эволюцияси жараёнига кучли таъсир кўрсатган. Бу шароитларда ишлаб чиқаришни ривожланиши мантиқи кун тартибига меҳнатни бошқаришни иннавацион тамойилларда чуқурроқ қайта қуриш ҳақидаги масалани қўйган. Фирмалар технологик ва ташкилий эгилувчанликни кескин кучайтирмасдан етакчи ўринларни эгаллай олмайдилар. Аммо бандликнинг анъанавий тузилмаси, меҳнатни технократик ташкил қилиш ва рағбатлантириш доирасида бундай мослашган ишлаб чиқаришни бўлиши мумкин эмас. Менежментнинг олдига эпчил, ҳаракатчан, қарорлар қабул қилишга қодир, фирманинг умумий мақсадларига эришишга жалб қилинган юқори малакали ишчи кучини жалб қилиш каби биринчи навбатдаги масала қўйилади.
Меҳнатни инновацион бошқариш иқтисодий ўсишнинг илмий-техник турига адекватроқ бўлади. Бу бошқарув ишнинг юқори унумдорлиги ва сифатини таъминлаш, ходимларнинг ижодий ва ташкилий фаоллигини ошириш, “инсон ресурслари”дан эпчиллик билан ва мослаштирилган ҳолда фойдаланиш, фирма меҳнаткашларининг зарурий содиқлигини таъминлашга қаратилган.
Меҳнатни инновацион бошқариш малакали меҳнат, юқори сифатли ишчи кучига мўлжалланган. Менежмент меҳнат ресурсларининг табақалаштирилган сийсатини ўтказади. Корпорацияларда доимий юқори малакали ходимларнинг “ўзаги” ва “четки қисм” – шахсий шартномалар бўйича, вақтинчалик, қисман бандлик тамойилларида ишловчилар ажратиладилар. Қоидага кўра, фирмаларларнинг ўзлари ходимларни танлаш малакасини оширишни амалга оширадилар, новаторларни ажратадилар ва илгари сурадилар. Менежерлар замонавий ходимларнинг ижодий меҳнатга, илгари сурилган ғояларни амалга оширишга, адекват мукофатланиш ва тан олинишга интилишларини ҳисобга оладилар. Ижрочиларни хўжалик қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишдаги иштирокларини кегайиши, ходимлар ва ишчи гуруҳларини ўзини ўзи бошқариши меҳнатни ташкил қилиш ва бошқаришнинг муҳим жиҳати бўлади.



Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish