4.6. Бошқарувдаги ахборотлар ва коммуникация
Бошқарув вазифаларини бажариш, якка шахслар ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар, коммуникациялар ва ахборотларни алмаштириш воситасида амалга оширилади. Ахборот ва коммуникация тушунчалари ўзаро боғланганлар, аммо коммуникация ўз ичига нимани узатилиши (ахборотни) ва у қандай узатилишини олади.
Ҳар қандай раҳбарнинг фаолияти қуйидаги операциялар ва тадбирларни бажарилиши билан боғлиқдир:
ахборотларни олиш, текшириш ва ишлаб чиқиш;
қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
уларни бажарилишини назорат қилиш ва тузатишлар киритиш;
бажарилган қарорлар бўйича маълумотларни тизимлаштириш ва саклаш.
Коммуникациялар бу фаолиятни амалга оширишнинг асосий усули бўладилар. Коммуникациялар ҳам жараён, ҳам ҳодиса сифатида кўриб чиқилади. Жараён сифатида коммуникациялар одамлар ўртасида ахборотлар алмашувининг тамойиллари ва қонунларини акс эттирадилар, ҳодиса сифатида тегишли ташкилий шакллардаги ташкилотлар доирасидаги одамлар ўртасидаги белгиланган меъёрлар (қоидалар, йўриқномалар, ҳолатлар)дан иборат бўладилар.
Коммуникация жараёнида ахборот битта субъектдан бошқасига узатилади. Алоҳида шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар субъектлар бўлишлари мумкин. Коммуникацияларнинг қуйидаги типологияси қабул қилинган:
-ташкилот ва ташқи муҳит ўртасидаги коммуникациялар;
-бўлинмалар ўртасидаги коммуникациялар;
-ишлаб чиқариш ва бошқарув босқичлари бўйича бўлинмалар ичидаги коммуникациялар;
-шахслараро коммуникациялар;
-норасмий коммуникациялар.
Коммуникациялар исталган жавобни олиш мақсадида таклифлар, фикрлар, луқмалар ёки ҳиссиётларни оғзаки ва бошқача шаклда ( ёзма шакл, имо-ишора, бирор вазиятда туриш, охиригача айтмаслик ва х к.) узатиш йўли билан амалга оширилади.
Коммуникацияда унинг иштироқчилари кўриш, эшитиш ва ҳис қилишга кодир бўлишлари, ҳамда маълум кўникмаларга ва ўзаро тушунишнинг маълум даражасига эга бўлишлари керак.
Коммуникация жараёнини амалга ошириш учун коммуникацион тармоқдан, яъни коммуникацион жараён иштироқчиларни ахборот оқимлари билан улашдан фойдаланилади. Бу тармоқ вертикал, горизотал ва диагонал алоқалардан ташкил топади. Вертикал алоқалар бошлиқдан қўл остидагилар томон, горизонтал эса- даражалар бўйича тенг якка шахслар ёки бўлинмалар ўртасида шаклланадилар. Диагонал алоқалар –бу бошқа бошлиқлар ва бошқа қўл остидагилар билан алоқалардир. Бу алоқаларнинг тармоғи ташкилот тузилмасини ташкил қилади. Ташкилий тузилманинг вазифаси коммуникацион оқимга тўғри йўналиш беришдан иборатдир.
Ходимларнинг сони бўйича ҳар хил гуруҳлари учун коммуникацион тармоқларнинг ўрнашиб қолган намуналари мавжуд.Улар “ғилдирак”, “юлдуз”, “тўгарак”, “занжирча”, “пирпирак” ва ҳ.к. деб аталадилар. (3.4.расм,)
Уч кишилик гуруҳ
“Пирпирак” “Ғилдирак” “Барча каналли”
Тўрт кишилик гуруҳ
“Ғилдирак” “Занжирча” “Барча каналли”
Do'stlaringiz bilan baham: |