Менежмент” фанидан маърузалар матни


Ташкилотлар фаолиятини туркумлаштириш



Download 2,33 Mb.
bet28/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

5.3. Ташкилотлар фаолиятини туркумлаштириш.
Ташкилий тузилмаларнинг турлари

Меҳнатни тақсимланиши ташкилотнинг энг муҳим таърифлари бўлади.
Ҳатто агар иккита киши бир мақсадга эришиш учун биргаликда ишлаётган бўлсалар ҳам, улар ўзаро меҳнатни тақсимлашлари керак. Ишни ташкил қилувчи таркибий қисмларга бундай тақсимланиши меҳнатни горизонтал бўлиниши деб аталади. Ишнинг катта ҳажмини кичикроқ ихтисос- лаштирилган вазифаларга тақсимлаш одамларнинг ушбу миқдори мустақил ишлаганларига қараганда анча кўпроқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишга имкон беради, яъни меҳнатнинг каттароқ унумдорлигини беради. Кичикроқ ташкилотларда меҳнатни горизонтал тақсимланиши анча кучсизроқ кузатилади. Масалан, умумий овқатлантириш корхоналарининг бир вақтда бошқарувчилари ҳам бўлган эгалари, овқат тайёрлашлари ва келувчиларга хизмат кўрсатишлари мумкин.
Йирик ва ўртача ташкилотларда горизонтал таксимланиш етарлича аниқ кузатилади. У ўзига хос вазифаларни бажарувчи ва аниқ мақсадларга эришувчи бўлинмаларни ташкил қилиш йўли билан амалга оширилади. Улар бўлимлар, хизматлар, секторлар ва ҳ.к. деб аталадилар. Ташкилот каби, унинг бир қисми бўлган бўлинмалар ҳам одамлар гуруҳидан ташкил топадилар ва бу одамлар фаолиятини умумий мақсадларга эришиш учун мувофиқ- лаштириш керак. Бунинг учун муҳнатни вертикал тақсимланиши керак, бунда битта бўлинма раҳбари бошқа бўлинмалар раҳбарларининг ишини мувофиклаштиради, улар ҳам, ўз навбатида, кейинги бўлинмалар раҳбарлариниг ишини мувофиқлаштирадилар. Меҳнатни бундай вертикал тақсимлаш натижасида бошқарув босқичлари ташкил бўладилар.
Демак, ташкилотда меҳнат тақсимотининг иккита ички узвий шакллари мавжуд. Биринчиси – бу меҳнатни умумий фаолиятнинг қисмларини ташкил қилувчи таркибий қисмларга тақсимлаш, яъни горизонтал тақсимот, иккинчиси– ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича иш, яъни вертикал тақсимот. Бу ҳаракатларни мувофиклаштириш бўйича фаолият бошқарув- нинг моҳиятини ташкил қилади.
Ташкилотни ривожланиши жараёни, унинг фаолиятини туркумлаш- тириш олтита босқичдан ташкил топади.
I босқич. Бошқарув ишларининг ҳажми кичик: ишлаб чиқариш (тижорат) вазифаларини бажарувчи ходимнинг ўзи бошқарувчи бўлади.
II босқич. Бошқарув ишлари ҳажмини бажариш учун ишлаб чиқариш (тижорат) вазифаларидан озод қилинган махсус ходимни ажратиш талаб қилинади (мастер, секция мудири);
III босқич . Бошқарув бўйича ишларнинг ҳажми шунчалик ўсадики, бошқарув ходимлари фаолиятини мувофиклаштириш зарурияти пайдо бўлади (тўғри чизиқли иерархия вужудга келади (цех бошлиғи).
IV босқич. Бошқарув иши ҳажмини бундай кейинги ўсиши муносабати билан бошқарув ходимларини алоҳида вазифаларни бажариш ихтисослашишлари талаб қилинади: режачилар, назоратчилар ва ҳ.к. мутахасислар пайдо бўладилар.
V босқич. Бошқарув ишининг ҳажми ва бу иш билан банд бўлган ходимлар сони кўпаяди, шунинг учун уларнинг ҳаракатларини мувофиқ- лаштириш зарурияти вужудга келади (тавтиш комиссияси раиси).
VI босқич. Бошқарув фаолиятини ривожланиши вазифавий ва тўғри чизиқли иерархияни умумий раҳбарлик остида бирлаштириш заруриятига олиб келади, у эса фаолиятнинг ихтисослашган тури бўлиб қолади (корхона директори).
Бу босқичлар ҳар хил ташкилий тузилмалар, лавозимлар, бўлинмалар кўринишидаги маълум ташкилий расмийлаштиришга эгалар.
Ташкилот (корхона) нинг ташкилий тузилмасини ташкилотни бошқариш тузимини ўзаро боғланган ва бўйсиниш тартибида жойлаш-тирилган, мақсадга қаратилган ҳолда фаолият юритиш ва уни ривожла- нишини таъминлашга қаратилган элементларнинг тартибга солинган йиғиндиси сифатида белгилаш мумкин.
Ташкилотлар (корхоналар)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси катта турли-туманлиги билан ажралиб туради ва қўйидаги омиллар билан белгиланади:

  • ташкилот фаолиятининг характери ва унинг хусусиятлари билан (ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг таркиби, техноло- гик, техник жиҳозлариниши);

  • ташкилот ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолиятининг ўлчамлари (ҳажмлари) билан;

  • бошқарув аппарати тузилишининг асосий фаолияти (ишлаб чиқариш, тижорат)нинг иерархик тузилишига мослиги билан;

  • бошқарувнинг ташкил қилиш шакли билан ;

  • ташкилотни бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаш- тирилмаган шакллари ўртасидаги муносабат билан ;

  • бошқарувнинг соҳавий ва худудий шакллари ўртасидаги муносабат билан (маҳсулот, минтақа бўйича);

  • ходимлар малакасининг даражаси билан;

  • ташкилотнинг стратегияси билан;

  • ташкилот ташқи муҳитининг мураккаблиги ва динамиклиги билан;

  • мақсулотнинг таъминоти ва сотилишини ташкил қилиниши билан;

  • ташкилотни географик жойлашиши билан ва ҳ.к.

Ташкилотнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда унинг олдига қуйидаги талабларни кўйиш керак:

  • маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни, бошкарув тузилмасини фаолият юритишининг натижаси сифатида мутаносиблик , узликсизлик , параллеллик, бир маромдалик талабларига мос келиши керак;

  • ташкилий тузилма ташкилотни режали равишда ривожланишига ёрдам бериши керак;

  • тузилма элементлари (бўлинмалар)нинг сони кичик, аммо ташкилот нормал фаолият юритиши учун етарлича бўлиши керак, битта даражадаги таркибий қисмлар ўртасидаги горизонтал алоқалар сони ҳам худди шундай бўлади. Горизонтал алоқалар норасмий муносабатларни амалга оширишга имкон берадилар ва кўникмаларни узатишга кўмаклашадилар, битта даражадаги таркибий қисмларнинг тизим мақсадларини бажариш бўйича ҳаракатларини мувофиқлашишини таъминлайдилар. Алоқалар сонини камайиши тизимни фаолият юритишининг берқарорлиги ва оперативлигини ошишига олиб келади;

  • ташкилий тузилма эгилувчан, қатъий алоқаларнинг энг кам миқдорига эга, содир бўлаётган ўзгаришлар , яъни вазифалар ва янги хизматларни бажариш заруриятига мувофиқ тез йўлга қўйишга қодир бўлиши керак. Тизимнинг ихчамлиги уни бозор талабларига тез мослашишининг талабларидан бири бўлади:

  • ташкилий тузилма иложи борича содда бўлиши керак, бунинг учун бошқарув даражалари миқдорини , ташкилот таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар сонини қисқартириш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш зарур;

  • ташкилий тузилма ташкилотга фан ютуқлари ва илғор тажрибани тадбиқ этишга кўмаклашиши керак;

  • тизим элементлари ўртасидаги, ҳамда тизим ва атроф муҳит ўртасидаги коммуникациялар аниқ бўлишлари керак ;

  • ташкилий тузилма ишлаб чиқилган ва сотилган товарлар ва хизматларнинг юқори сифатини таъминлаши керак;

  • ташкилий тизилма ташкилотни фаолият юритишининг юқори самарадорлигини таъминлаш керак.

Ташкилий тузилмани шакллантиришда яна бошқарувчанликни ҳам ҳисобга олиш керак. Шунинг муносабати билан қуйидаги тушунчаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:

  • бошқарувчанлик кўлами (М)- бу маълум менежер ёки бошқарув идорасининг ҳақиқатдан ҳам бевосита қўл остида бўлган ходимлар бўлинмаларнинг сони;

  • бошқарувчанлик меъёри (Н)- бу бошқарув муносабатлари ва бошқарув техникасини ривожланишининг замонавий шароитларида маълум менежер ёки бошқарув идорасига бўйсуниши мақсадга мувофиқ бўлган ходимлар ёки бўлинмаларнинг сони. Бу, аслида бошқарувнинг мувофиқ кўламидар.

Бунда бошқарувчанлик меъёри (Н)нинг бошқарувчанлик кўлами (М)га нисбатан иборат бўлган бошқарувчанлик коэффиценти (Ку) дан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
Ку= H/М
Ушбу коэффециентлар бошқарув субъектининг бошқарувчи қобилияти ва бошқарув объектининг мураккаблиги ўртасидаги нисбатни акс эттирадилар.
Ку > 1 да бошқарув субъекти салоҳиятидан етарлича бўлмаган ҳолда (каттароқ ёки кичикроқ даражада) фойдаланилади, бошқарувга харажатлар ҳам шундай.
Ку < 1 да бошқарув субъекти (менежер ёки бошқарувнинг маълум идораси)га ортиқча иш юкланган, бошқарув қийинлашган, бошқарувчанлик пасайган.
Ку = 1 миқдори мувофиқ бўлади. Бунда бошқарув субъектининг бошқариш қобилияти бошқарув объекти мураккаблигига мос келади.
5-жадвал
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий иерархияси ҳар хил бўғинлари ва турлари учун бошқарувчанлик кўлами

Ишлаб чикаришнинг даражаси

Донали ишлаб чикариш

Оммавий ишлаб чикариш

Синов тарзида ишлаб чикариш

Юқори бўғин
Қуйи бўғин

4
23

7
48

10
15

Бошқарувчанлик меъёрларига яна бир қатор бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатадилар. Ҳаммадан аввал булар ишни бажариш билан боғлик омиллар, яъни:

  • ишларнинг ўхшашлиги;

  • ишларнинг худудий узоқлашганлиги;

  • ишларнинг мураккаблиги.

Омилларнинг яна бири ким раҳбарлик қилиши ва кимнинг устидан раҳбарлик қилишга боғлик: менежер ва унинг қўли остидагиларнинг касбий даражаси ва шахсий хусусиятлари.
Омилларнинг энг кўп сонли гуруҳи бошқарувни ташкил қилишга тегишлидир:

  • ҳуқуқлар ва жавобгарликларни бошқаларга топширишдаги аниқлик даражаси;

  • мақсадларни қўйилишидаги равшанлик даражаси;

  • ташкилотдаги барқарорлик ( ўзгаришларнинг тезлиги) даражаси;

  • иш натижаларини ўлчашдаги объективлик даражаси;

  • коммуникациялар техникаси.

Ташкилий тузилмаларнинг асосий параметрларини ажратиш мумкин, яъни:

  • бошкарувнинг марказлашганлик ( марказлашмаганлик) даражаси;

  • меҳнатни тақсимланганлик ва ихтисослашганлиги даражаси;

  • депортаментлаштириш ва кооперациялаш;

  • ҳар бир даражадаги бошқарувчанлик кўлами;

  • бошқарувнинг шакллантирилганлик даражаси;

  • бошқарув босқичларининг сони;

  • бўғинлилик, яъни горизонтал (бир даражада) жойлашган бўлинмаларнинг сони;

  • тизимнинг мураккаблиги даражаси.

Ташкилий тузилмаларнинг қуйидаги турлари ажратилади.
Ташкилий тузилмаларни қўриш учун ташкилотларни бошқариш тизимидаги тизимчалар, идоралар ва ходимларнинг ҳукмронлиги, бўйсундиришнинг вертикал нисбатларини акс эттирувчи иерархиялик тамойили муҳим аҳамиятга эга.
Тўғри чизиқли тузилма ташкилот ва ҳар бир бўлинманинг бошида барча ваколатларга эга бўлган ва бошқарувнинг барча вазифаларини ўз қўлига жамлаган раҳбат туришини кўзга тутади (4.4. расм). Занжирча бўйича юқоридан пастга узатиладиган унинг қарори барча қуйида турувчи бўғинлар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Бошқарувнинг ушбу тизими раҳбарларнинг иерархияси шундай асосда ташкил қилинади (масалан, ташкилот директори, цех бошлиғи, мастер).



Директор

Цех бошлиғи Цех бошлиғи Цех бошлиғи

мастер


мастер

мастер

мастер

мастер

мастер



Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish