5.6. Ташкилотни стратегик бошқариш
Стратегик бошқарув- бу стратегияни, яъни ташкилотни ривожланишининг маълум бош йуналишини сифатли ишлаб чиқиш ва уни ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, истиқболдаги рақобот афзалликларини таъминлаш ва мақсадларга эришиш учун ташқи муҳит ўзгаришларига адекват жавоб қайтариш асосида амалга ошириш бўйича фаолиятдир.
Яна бошқа, О.Н.Жучкевич томонидан берилган ғоятда муваффақиятли таърифни ҳам келтириш мумкин: стратегик ресурсларни мувофиқлаштириш ва тақсимлаш, ҳисобга олиш ва узоқ муддатли истиқболда рақобот афзалликларига эришиш мақсадида ташқи муҳит омиллари ўзгаришига адекват жавоб қайтариш асосидаги корхона (фирма)ни ривожланишининг сифатан белгиланган йўналишидан иборат бўлади.
Стратегик бошқарувни динамик тизим, бешта ўзаро боғланган бошқарув жараёнларининг мажмуаси сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бу жараёнлар мантиқан бир бирларидан келиб чиқадилар (ёки кейин келадилар), бунда барқарор тескари алоқа ва ҳар бир жараённи қолганларига ва уларнинг мажмуасига таъсири мавжуд бўлади.
Муҳитнинг таҳлили
Миссиялар (вазифалар) ва мақсадларни белгилаш
Стратегияни танлаш
Стратегияни бажариш
Бажарилишини баҳолаш ва назорат
қилиш
Стратегик бошқарувнинг дастлабки жараёни ташкилот муҳитини таҳлил қилишдир. У қуйидагиларни ўрганишни кўзда тутади:
макроатрофни (иқтисодиёт ва сиёсатнинг ҳолати, ҳуқуқий кенглик, табиий муҳит ва ресурслар, жамиятни илмий-техник, ижтимоий-маданий ривожланганлиги даражаси ва ҳ к.);
бевосита ишга доир муҳитни ( харидорлар, рақиблар, етказиб берувчилар ва ҳ.к.);
ички муҳитни (ходимлар, бошқарувни ташкил қилиниши, ишлаб чиқариш, молия, маркетинг, ташкилий маданият ва ҳ.к.).
Шундан кейин ташкилотнинг миссияси (вазифалари) белгиланилади, унинг остида ташкилотни мавжуд бўлишининг маъноси ва унинг бошқа ташкилотлардан фарқини, яъни у нима учун ташкил қилинганлигини очиб берувчи шакллантирилган тасдиқни тушуниш керак.
Аниқ бир ташкилотнинг миссияси одамларнинг ўзларининг фаолияти боғлиқ бўлган ҳар хил гуруҳларининг мақсадлари ва мафаатларини акс эттиради. Ташкилотга унинг миссиясини белгилашда манфаатларини ҳисобга олиш керак бўлган қуйидаги асосий субъектлар таъсир кўрсатадилар: ташкилотнинг мулк эгалари, унинг ходимлари, ишлаб чиқарилаётган (сотилаётган) маҳсулотнинг харидорлари, ташкилотнинг иш бўйича шериклари. маҳаллий ҳамжамият, ҳамда умуман, биринчи навбатда, давлат идоралари шахсидаги жамоа. Бунда ташкилот миссиясига энг кучли таъсирни мулк эгалари, ходимлар ва харидорлар (истеъмолчилар) кўрсатади.
Ф.Котлерни ҳисоблашича, ташкилот миссиясини белгилашда қуйидаги бешта омилларни ҳисобга олиш керак:
ташкилотнинг тарихи, унинг жараёнида ташкилотнинг фалсафаси ишлаб чиқилган, фаолиятнинг қиёфаси ва услуби, бозордаги ўрни ва ҳ.к. шакллантирилган;
мулк эгалари ва бошқарув ходимлари ҳулкиниг услуби ва ҳаракатлари усули;
ташқи муҳитнинг ҳолати;
ташкилот ўз мақсадларига эришиши учун фойдаланиладиган ресурслар;
ташкилот эга бўлган ажралиб турувчи хусусиятлар.
Бундан ташкари ташкилотнинг мақсадий мулжаллари, фаолият соҳаси, фалсафаси(қадриятлари ва ишончлари) фаолиятни амалга ошириш имкониятлари ва усуллари каби таърифларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Шундай қилиб, миссия ташқи муҳит субъектларига ташкилот нимадан иборат эканлиги ҳақида умумий тасаввур яратишга имкон беради. Бундан ташқари, у ташкилотни фаолроқ бошқариш учун корпоротив руҳни ва шароитларни яратишга имкон беради. Ташкилот фаолиятининг умумий йўналишлари унга кўра белгиланадилар.
Кейинчалик стратегияни танлаш амалга оширилади. Бунда махсус усуллар ёрдамида ташкилот қандай қилиб ўз мақсадларига эришиши ва ўз миссиясини амалга ошириши белгиланади, яъни унинг фаолиятининг соҳа, воситалар ва шакл каби томонларини ривожланиш йўналишлари белгиланади.
Стратегияни танланиши ташкилот томонидан келажакда уни фаолият юритишига нисбатан қандай қарор қабул қилинишига боғлиқдир: белгилангган бизнесни тўхтатиш ёки давом эттириш, ёки бизнеснинг бошқа тури билан шуғулланиш.
Бунда корхона асосий йўналишларни белгилайди:
харажатларни камайтиришда етакчилик;
маҳсулотни ишлаб чиқариш (сотишда)да ихтисослашиш;
бозорнинг маълум сегментини қайд этиш.
Шуни таъкидлаш керакки, йирик ва ўрта кўп тармоқли компанияларда кўпинча бизнеснинг стратегик бирлиги - ( БСБ ) деб аталувчи ажратилади. Бу бозорнинг бир ёки бир неча сегментлардаги стратегияни ишлаб чиқиш ва баъзида эса амалга ошириш учун жавоб берувчи фирма ичидаги ташкилий бирликлардир. Ушбу иш компания маҳсулотлари портфелини таҳлил қилиш, кейин бозорни сегментларга бўлиш, товарларни позицияларга жойлаштиришдан бошланади. БСБ баъзан ишлаб чиқариш бирликларидан фарқланадилар, улар ҳам бир ва ҳам ўхшаш эҳтиёжларини қоноатлантирувчи бир неча маҳсулотларни қамраб олишлари мумкин. Компаниялар кўпинча хўжалик бўлинмалари кўринишидаги БСБни ташкилий расмийлаштириш- лари мумкин.
Кейин қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қаратиладиган стратегия бажарилиши керак:
нисбий мазмун ташкилот амалга оширадиган стратегияга мос келиши учун маъмурий вазифалар орасидаги устиворликни белгилаш;
корхона фаолиятини стратегияни бажаришга қаратиш учун танланган стратегия ва ташкилот ичидаги жараёнлар орасидаги мосликни белгилаш;
етакчилик услуби ва ташкилотни бошқаришга ёндошувни танлаш ва уни амалга оширилаётган стратегия билан мосликка келтириш.
Бу вазифалар стратегик деб аталувчи ўзгаришлар воситасида ҳал қилинадилар.
Ўзгаришнинг зарурлиги ва даражасини белгилаб берувчи асосий омиллар ҳолатига (соҳа, ташкилот, маҳсулот, бозорнинг ҳолатига) кўра ўзгаришларнинг тўртта турини ажратиш мумкин:
ташилотни қайта қуриш- ташкилотнинг миссияси ва маданиятига таъсир кўрсатувчи асосли ўзгаришларни кўзда тутади. Ташкилот ўзининг соҳаси ва шунга кўра маҳсулоти ва бозордаги ўрни ўзгартирилганда вужу- га келади. Бунда янги ташкилий маданият яратилади, технолигик соҳа ва ишчи кучлари бозорида катта ўзгаришлар содир бўлади;
ташкилотни кескин ўзгартирилиши- агар ташкилот соҳасини ўзгартирмасаю, амма унда кескин ўзгаришлар (маданиятларни бирлашиши, янги маҳсулотлар ва бозорларни ўзлаштириш) содир бўлса, у стратегияни бажариш босқичида ўтказилади ва ташкилот ичидаги ўзгаришларни талаб қилади;
ўртача ўзгариш ташкилот янги маҳсулот билан бозорга чиққан ва унга харидорларни жалб қилган вақтида амалга оширилади. Бунда ўзгаришлар ишлаб чиқариш жараёни ва маркетингга тегишли бўлади;
одатдаги ўзгаришлар- ташкилот маҳсулотига шўъбаиқишни қўллаб қувватлаш мақсадида маркетинг соҳасида ўзгаришлар ўтказиш билан боғлиқ.
Ташкилотни ўзгармасдан фаолият юритиши у биттагина статегияни ўзгартирмасдан амалга оширалаётган вақтда содир бўлади.
Ресурсларни жалб қилиш жараёни ресурсларни самарали тақсимлаш билан бир қаторда сармояларни келиб тушиш манбаларини баҳолаш ва уларни сақлаб қолишни ҳам кўзда тутади.
Стратегик бошқарувда асосий роль ташкилотнинг раҳбариятига, ҳаммадан аввал унинг юқори даражасига тегишли бўлади, у нафақат унинг стратегиясини белгилаши, балки ташкилот ресурсларини сафарбар қилган ҳолда, керакли ўзгаришларни ўтказиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |