Менежмент” фанидан маърузалар матни


Ташкилотларни ривожланишидаги замонавий тенденциялар. Ташкилотларнинг янги турлари



Download 2,33 Mb.
bet34/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

5.5 Ташкилотларни ривожланишидаги замонавий тенденциялар. Ташкилотларнинг янги турлари.

Кейинги йилларда ташкилотларни фаолият юритиши ва ривожланишида янги жаҳон тенденциялари кузатилмоқда.


Уларда энг муҳими- бу иерархиянинг аҳамиятини тубдан пасайиши, қатъий (вертикал) тузилмалардан фойдаланувчи ташкилотлардан каттароқ автономлиги билан таърифланувчи юмшоқроқ, ўзини ўзи ташкил қилувчи ташкилотларга ўтишдир. Ўзини ўзи ташкил қилишнинг худудий, горизонтал тизими, ўзини ўзи ривожлантириш ва ўзини ўзи бошқариш ва, шунга кўра горизонтал бўйича менежментнинг устиворлиги мавжуддир.
Ўзбекистонда бозор муносабатларини ривожланиши ва ўзини ўзи ташкил қилишнинг тубдан янги шароитлари юмшоқ тизимларннг ўзини ўзи ривожлантириши жараёнларини баъзи бир жадаллашувини ва ўтган йилларда вужудга келган қатъий(иерархик) ва эгилувчан(дастурий–мақсадий) тузилмалар ва ташкилотларни “юмшатилишини” “кўзғатди”, шундай бўлса ҳам горизонтал тузилмалар ва ташкилотлар амалиётида ҳали ғоятда камроқ қўлланиладилар, буни уларнинг ўзини ўзи ташкил қилувчи(юқоридан тартибга солинмайдиган) бошланиши билан изоҳлаш мумкин. Келажакда, балки, улар Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам устивор бўлсалар керак.
Кейинги йилларда ташкилотларнинг ўзини ўзи ташкил қилувчи тизимлар сифатидаги чегараларининг шаффофлиги ошмоқда, бу аслида чегараларини амалда аниқлаш мумкин бўлмаган чегарасиз тизимларни ташкил қилади. Бу тизимларнинг хроник номутаносиблигини яратади, чунки ресурслар тизимининг ичига ва ташқарисига оқадилар ва шунинг билан тизимнинг тебрангичини мувозанатдан чиқарадилар.
Шунинг билан бир вақтда замонавий ташкилотларнинг шаффофлиги, очиқлиги қуйидагиларга ёрдам беради:

  • салоҳиятли инвесторлар ва ишга доир шерикларни биргаликдаги фаолиятга жалб қилиш;

  • замонавий илғор ишлаб чиқариш, тижорат ва ахборот техноло- гияларини тарқалиши ва тезроқ ўзлаштирилиши, илмий тадқиқотларнинг маълумотлари ва илғор тажрибадан фойдаланиш;

  • ташкилот ходимларининг касбий маҳоратини ошиши;

  • ташкилотлар томонидан ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга қўйилиши;

  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши;

  • бозор муносабатлари иштирокчилари ва аҳолини хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақида хабардор қилиниши.

Бу пироворида ташкилотларнинг рақобатбардашлигини оширилишига, улар фаолиятининг самарадорлигини кўтарилишига ёрдам беради.
Кейинги ўн йиллар яна жамиятни ахборотлашганлигини ошганлиги билан ҳам таърифланадилар. Бу ташкилотларни яккаланиб қолишини бузиб юборди, улардан бу сифатни(механик, корпоратив) таъминловчи тузилмаларидан фойдаланадиганларини камроқ самаралироқ қилиб қўйди. Шунинг билан бир вақтда ахборатлаштириш ташқи муҳит ўзгаришларини ҳушёрлик билан ҳис қилувчи, истеъмолчилар сўровларига жадаллик билан жавоб қайтарувчи ташкилотларни ташкил бўлишига кўмаклашди. Ишлаб чиқарувчини истеъмолчи билан анча яқинлашуви бунинг муҳим оқибатларидан бири бўлади. Бу эса, ўз навбатда, ишлаб чиқарувчини истеъмолчи талабларидаги ўзгаришларга жадаллик билан жавоб қайтаришга мажбур қилди, кўпроқ даражада ташкилот тузилмасини белгилаб бера бошлади. Вужудга келаётган шароитлардаги рақобат курашида ўз ташкилотини ахборотли жамият томонидан шакллантирилаётган, ташқи муҳитнинг янги талабларига яхшироқ мослаштира олаганларгина ғалаба қозониши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган жараёнлар кейинги вақтларда шаклланаётган ташкилотларнинг янги турларида аниқ номоён бўлишлари мумкин, уларга эдхократик, кўпўлчамли, партисипатив, тадбиркорлик ташкилотлари ва бозорга қаратилган ташкилотни киритиш мумкин.
Эдхократик (инг. adhocracy сўзидан), ташкилотлар ностандарт ва мураккаб ишларга, қийин белгиланадиган ва тез ўзгарувчан тузилмаларга нисбатан қўлланилишлик билан таърифланадилар. Бу ташкилотларга мақсадларга эришиш воситалари ижрочилар томонидан танланилади. Ҳар бири бевосита ўзининг ҳаракати учун жавоб беради. Бунда якка шахс ташқаридан кучли босимни бошидан кечиради, у умумийлик ҳисини яратувчи иш томонидан бир оз кучсизлантирилади.
Бундай ташкилотларда расмиятчилик жудаям камайтирилади, бу нарса иерархияга, иш шароитлари ва иншоатларга, имтиёзлар, кийимлар ва ҳ.к. га тегишлидир. Ташкилотга ходимлар ҳаракатидаги эркинликнинг юқори даражаси хосдир, унинг чўққиси сифатли бажариш ва муаммони ҳал қилишни билишдир. Қуйидагилар ташкилотнинг асосий элементларидир:

  • ходимлар ўзларининг ишларида юқори малакали экспертлар бўладилар, мураккаб операцияларни бажарадилар, бир бирлари билан юқори самарали тартибда алоқа қилишни биладилар;

  • қарорлар қабул қилиш ҳуқуқий ва ҳукмрон иерархиядаги ўринга эмас, балки экспертли билимлар ва омилкорликка асосланган бўлади, молиявий назорат юқоридан амалга оширилади;

  • мукофотлаш тизими экспертли билимлар, ходимнинг улуши, унинг омилкорлиги ва умумий ишда иштирок этиш даражасида қурилади.

Бу ташкилотнинг тузилиши узвий асосга эга ва аниқ белгиланмаган, унда норасмий ва горизонтал алоқалар устиворлик қиладилар. Тузилманинг қисмлари кичик ўлчамларда сақланиб қоладилар ва доимо ўзгариб турадилар, кўпгина менежерларда қандайдир бир ишга қатъий боғланиш йўқ. Бундай тузилма одатда концентрик шаклдаги чизма таассуротини қолдиради, унда санаш нуқтаси бўлиб, ундан тузилма радиал (радусли) йўналишлар бўйича доиралар билан тарқалгандай бўлади. Бундай ташкилот учун доира унинг ходимларининг барча ҳаракатлари битта нарсага –компаниянинг муваффақиятига олиб келишининг аломати бўлади. Ундаги қадриятлар (биринчи навбатда-унинг ходимларининг сифати) даражалар бўйича ранжировка қилинмайди. Ташкилот эдхократикликнинг ҳар хил даражасига эга бўлиши мумкин, бу технологиянинг даражаси, ходимларнинг сифати ва раҳбарларнинг тайёрланганлиги билан белгиланади.
Кўп ўлчамли ташкилотнинг кўпгина афзалликларига қарамасдан, ҳатто унинг ёрдами билан ҳам барча аъзоларини қониқтира оладиган ва улар фаолиятини адекват равишда мотивациялайдиган ташкилотни ташкил қилиш қийиндир. Агар ташкилот аъзоларига ўзларнинг ишларига тегишли бўлган қарорларни қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқ берилсагина, Ушбу муаммо, ушбу муаммо муваффақиятли ҳал қилинади. Бу партисипативли ташкилотлар деб аталувчиларни бошқалардан тубдан фарқ қилдиради.
Партисипативли ташкилотнинг асосида ётувчи барча даражадаги ходимларни бошқарувда иштирок этиш қуйидагиларни кўзда тутади:

  • қарорларни қабул қилишда иштирок этиш;

  • мақсадларни белгилашда иштирок этиш;

  • муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш;

Бошқарувда иштирок этишнинг қуйидаги даражалари ажратилади:

  • таклифларни илгари суриш;

  • қарорларнинг муқобил лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • якуний қарорларни танлаш.

Ҳақиқий амалиётда партисипатив бошқарувни амалга оширишнинг бу барча даражалари(йўланишлари)дан одатда маълум комбинацияларда фойдаланилади, чунки улар бир бирлари билан яқиндан боғлангандирлар ва бир бирларини тўлдирадилар, бир бирлари билан комбинацияларда ўзларини самарали номоён қилишлари мумкин.
Биринчи даража– таклифларни илгари суриш – анъанавий ташкилотга таркибий ва бошқа ўзгартиришларни киритишни талаб қилмайди ва у раҳбар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ёндашув марказлаштирилган раҳбарликка эга корхоналарда кенг қўлланиши мумкин.
Иккинчи даража- муқобилларни ишлаб чиқиш – ташкилотда бу вазифани самарали ечиши мумкин бўлган махсус тузилмаларни пайдо бўлишини талаб қилади. Амалиётда бу вақтинчалик ёки доимий қўмиталар ёки комиссияларни ташкил этилишида ўз аксини топади, уларга ушбу ишни бажариш топширилади.
Учинчи даража - муқобилларни танлаш - бошқарувда иштирок этиш илмий-техник, техник-иқтисодий ва бошқарувчи характеридаги махсус кенгашлари иши шаклида амалга оширилишини кўзда тутади. Уларнинг қарорлари кўпинча қошида улар ташкил қилинган раҳбарлар учун мажбурий бўладилар. Бу кенгашлар таркибига, қоидага кўра, ташкилот иерархиясининг пастроқ даражасидаги, раҳбар даражасидан кейинроқ келувчи шахслар кирадилар.
Бозорга қаратилган ташкилот. Ташқи муҳит, яъни бозор билан ўзаро ҳамкорликнинг характерига кўра, бу ўзидан ташқарида бўлаётган ўзгаришларига тез мослашадиган ташкилотнинг ташкилий туридир. Ташкилот ичидаги қисмлар ўзаро ҳамкорлигининг характери бўйича бу ё дивизионал, ёки матрицияли тузилма, якка шахснинг ташкилот билан ўзаро ҳамкорлигининг характерига кўра эса- якка шахсли турдир. Ташкилотнинг бошқалардан тубдан фарқи шундан иборатки, агар олдинги ҳолларда бевосита бозорнинг атрофида ташкилотнинг фақат бир қисми гуруҳланган бўлса, бу ҳолда гап унинг барча қисмларнинг гуруҳланиши ҳақида кетмоқда.
Ташкилотда маҳсулотни истеъмолчига мослаштириш учун катта ҳаракатлар қилинади. Бунда маҳсулотни тез-тез ўзгариши содир бўлади. Барча нарса қарор қабул қилувчиларни бу қарорини харид қилувчилар-истеъмолчилар билан яқинлаштиришга қаратилган. Бу, ўз навбатида, бошқарув даражаларининг сонини камайтириш ва жавобгарликни истеъмолчига яқинроқ жойлашган ва хатарни ўзига олувчи иерархиянинг пастки даражаларига топширишни талаб қилади. Гуруҳли иш, ролли ҳулк ва ишончга асосланган ўзаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.
Тармоқли ташкилотлар- бу, қоидага кўра, йирик вертикал бўйича интеграцияланган компания, унинг ичидаги бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси режалаштирувчи ва тақсимловчи ўрта бўғин менежерлари томонидан эмас, балки бозор механизмлари орқали амалга оширилади. Тармоқли ташкилотлар қуйидагиларни таърифлайдилар:

  • кенг тармоқли алоқалар;


























Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish