6.2 Менежер ва етакчи
Менежерни яна етакчилик сифатини эгаллаши мақсадга мувофиқдир. Етакчи кўпинча раҳбар бўлади, аммо унинг ҳаракатларининг характери одатдаги менежер-маъмурдан бошқачароқ. У бошқармайди, буйруқ бермайди, балки бошқаларни орқасидан олиб юради. Улар унга нисбатан тобелар эмас, балки эргашувчилар бўладилар.
Лавозим раҳбар учун расман жамоанинг етакчиси бўлиш учун керакли шарт-шароитларни яратади, аммо уни автоматик равишда шундай қилмайди, ташкилотда биринчи шахс бўлиш, аммо ҳақиқий етакчи бўлмаслиги мумкин, чунки у буйруқ билан тасдиқланиши эмас, балки атрофидагилар томонидан уларнинг эхтиёжларини қаноатлантиришга қодир ягона киши сифатида психологик тан олиниши керак. Бунинг учун етакчилик ўрнига даъвогарлик қилувчи киши келгусини ва унга қараб ҳаракатланиш йўлларини аниқ кўра олишни билиши керак.
Етакчилар расмий менежерлардан нима билан фарқланадилар? Менежерлар қоидага кўра, бошқа кишилар томонидан қўйилган мақсадларга қандай, қайси усуллар билан эришиш кераклигини белгилайдилар, қўл остидагиларнинг ишини режаларга мувофиқ ташкил қиладилар ва йўналтирадилар, аммо бунда пассив ўрини эгаллайдилар. Ўзларининг атрофдагилар билан ўзаро ҳамкорликларини ҳуқуқлар ва мажбурятларни аниқ тартибга солиниши асосида қурадилар. Етакчилар эса қандай мақсадларга интилиш кераклигини мустаққил равишда, ортиқча тафсилотларни суриштирмасдан белгилайдилар. Уларнинг қарашларини қабул қилган ва қийинчиликларга қарамасдан, уларнинг орқасидан боришга тайёр бўлган кишилар, уларга эргашувчилар бўладилар, етакчилар бунда илҳом берувчилар бўладилар. Улар атрофдагилар томонидан назорат қилинмайдилар, эргашувчилар билан муносибатларни эса улар иншонч асосида қурадилар (8-1- жадвал).
Умумий даражаси ўртачадан паст бўлган жамоада етакчи кўпинча ҳар қандай масалалар бўйича мутахассис-эксперт ёки ҳаяжонли марказ ролида бўлади, тасалли бериши, ачиниши, ёрдам бериши мумкин.
Ривожланишнинг юқори даражасига эга жамоада етакчи ҳаммадан аввал ақлий марказ, ғояларнинг манбаси, энг мураккаб масалалар бўйича маслаҳатчи бўлади. Иккала ҳолда ҳам у жамоанинг бирлаштирувчиси, унинг фаол ҳаракатларининг ташаббускори ва ташкилотчиси, бошқалар ўзларининг фикрлари ва ҳаракатларини солиштириш учун намунадир.
Етакчилик ҳодисасининг диярли юз йиллик тадқиқотлари концеп- цияларининг катта миқдорини берган.
Бу ҳаммадан аввал етакчининг анъанавий концепцияси .
Дастлабки тадқиқотлар етакчи муқаррар равишда маълум сифатларга эга бўлишини кўзда тутганлар, кейингилар етакчи ҳулқи намуналарини аниқлаш томонига силжиганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |