5.8. Бошқарувнинг самарадорлиги
Ташкилотни бошқаришни амалга ошириш ва такомиллаштириш ушбу фаолиятнинг натижавийлигини белгилаш, бунда ўзига хос ўлчовлардан фойдаланиш зарурлигини келтириб чиқаради. Шунинг муносабати билан “бошқарувнинг самарадорлиги” тушунчасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бошқарувнинг самарадорлиги - бу бошқарув фаолиятининг натижалари ва бунда амалга оширилган харажатлар(моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурсларни фойдаланиш)нинг ўзаро муносабати ва ўзаро ҳамкорлигини акс этувчи мураккаб категориядир. Бошқарув жараёнининг вазифавий роли - уни ривожланишининг даражаси ва динамикасини, бошқарув жараёнининг сифатли ва миқдорли томонларини акс эттиришдир.
Менежментнинг самарадорлиги- кўп қиррали категориядир. У иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.
Бошқарувнинг самарадорлиги бир қатор омилларнинг таъсири остида шаклланади, уларни қуйидаги аломатлар бўйича таснифлаш мумкин.
Мазмуни бўйича ташкилий, иқтисодий , ижтимоий-психологик, техник, физиологик омиллар ажратиладилар.
Таъсир кўрсатиш шакли бўйича тўғридан тўғри ва воситали омиллар фарқланадилар. Биринчилар бошқарувнинг самарадорлигига бевосита, иккинчилар- воситали таъсир кўрсатадилар.
Таъсирнинг давомийлиги бўйича таъсири узоқ вақт давом этмайдиган омиллар ва таъсири узоқ вақт давом этадиган омиллар ажратилади. Бунда бир хил омиллар менежментнинг самарадорлиги билан тўғридан тўғри, бошқалари- тескари боғланиш билан боғлангандирлар.
Таъсир кўрсатишнинг характери бўйича интенсив ва экстенсив омиллар ажратилади. Биринчилар ички ресурслар, яъни бошқарув ходимлари меҳнатини ташкил қилишни такомиллаштириш ва унинг шароитларини яхшилаш, бошқарув ходимларини малакасини оширишни сафарбар қилиш ҳисобига менежментнинг самарадорлигини ошишини таъминлайдилар. Иккинчилар кўшимча ресурсларни жалб қилиш, бошқарув ходимларининг сонини оширишни кўзда тутадилар.
Санаб ўтилган омилларнинг ҳар бири бошқарув тизимига ўзича алоҳида, ҳамда бошқалар билан биргаликда таъсир кўрсатиши мумкин. Биргаликдаги ижобий таъсир кўрсатишда улар менежментнинг самарадорлигини анча ўсишини таъминлайдилар(синергетик самара ҳисо- бига), салбийда эса уни пасайтирадилар. Менежментнинг роли кўрсатиб ўтилган омилларга режали таъсир кўрсатишдан иборатдир. Самарадорликни ўсиши ташкилотнинг барча даражаларидаги доимий бошқарув фаолиятнинг объекти бўлиши керак.
Ташкилотнинг бошқарув тизимини самарали фаолият юритиш унинг ҳар бир элементи(ташкилий тузилма, ходимлар, бошқарув усуллари ва жараёнлари, ҳужжатлар айланиши ва ҳ.к.) унинг олдига қўйилган ўзига хос талабларга жавоб беришини кўзда тутади. Бундай ташқари, у умуман бошқарув тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларига , ҳамда тизимнинг у бевосита боғлиқликда бўлган элементларига мос келади.
Менежмент самарадорлигининг кўриб чиқилган кўрсатқичлари бошқарув тизимини фаолият юритиши даражасини баҳолашда умумлаштирувчи эмас, балки хусусий бўлади. Агар уларни бошқарув аппарати сонини ўсиши ҳисобига ёмонлашиши муоммалари даражасини пасайиши билан бирга борса, унда бу ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошиши, демак уни бошқаришнинг самарадорлигини ошиши ҳақида дарак беради. Бошқарувга харажатларни нисбатан пасайиши эса ҳамма вақт ҳам унинг самарадорлигини ошишидан дарак бермайди. Пировардида ташкилот бошқарувининг самарадорлиги унинг фаолиятининг умумий ижтимоий иқтисодий кўрсаткичлари, натижаларидан иборат бўлади.
Менежмент самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари ҳам уларнинг ҳаракатларнинг турли йўналишдаликлари учун ташкилот бошқаруви самарадорлигининг тўлиқ бир маъноли баҳосини олишни қийинлаштиради. Буларнинг барчаси маъқул интегралли кўрсаткични қидириб топиш заруриятини келтириб чиқаради. Бундай кўрсаткич қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
корхона хўжалик фаолиятининг якуний мақсадий натижаларини акс эттириши;
бу натижаларга эришилганлик даражасини кўрсатиши;
корхона томонидан қўйилган мақсадларга эришишда бошқарув харажатларининг даражасини қайд этиши.
Менежмент самарадорлиги кўрсатгичларини ҳисоблаб чиқиш олинган натижалар ва қилинган харажатларнинг ўзаро муносабатини кўзда тутади. Бунда корхоналар фаолиятининг ижтимоий натижалари сифатида мехнат ва турмуш шароитлари, ходимларининг малакаси, уларнинг фаолиятини ташкил қилиш ва мотивациядан иборат бўлади. Айрим ҳолларда улар бошқарувнинг техник воситаларини харид қилиш , ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, корхона ходимлари учун турар-жойлар қуриш, ходимларни санатория-курортларда даъволанишлари ва дам олишлари учун йўлланмаларни харид қилиш ва бошқаларга сарфлаган харажатлар сифатида бўладилар. Аммо бошқарув фаолиятининг кўпгина ижтимоий натижалари моддий харажатларга боғлиқ бўлмайди.
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичларидан фойдаланиш бошқарув тизимига ташхис қўйиш, уни фаолият юритишида вужудга келадиган четга чиқишларнинг олдини олиш, самарасиз бошқарувнинг сабабларини очиб бериш, бошқарув идоралари фаолиятида илмий асосланган мақсадни кўзлашини амалга ошириш, уларнинг бундай кейинги ишларига тузатишлар киритишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |