Менежмент” фанидан маърузалар матни


-расм. Коммуникацион тармоқларнинг намуналари



Download 2,33 Mb.
bet24/62
Sana04.06.2022
Hajmi2,33 Mb.
#636930
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62
Bog'liq
Менежмент маъруза

4.4-расм. Коммуникацион тармоқларнинг намуналари

Улар ташкилот фаолиятига катта таъсир кўрсатадилар. Масалан, “ғилдирак” туридаги тармоқларда ҳукмронликнинг марказлаштирилган иерархияси берилган. “Ғилдирак” нинг марказида турган шахс кўпроқ жўнатмалар олади, гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан кўпроқ етакчи сифатида тан олинади, гуруҳнинг бошқа аъзоларига кўпроқ даражада таъсир кўрсатади, кўпроқ жавобгарликка эга , муаммони ҳал қилиниши бошқаларга қараганда кўпроқ унга боғлиқ.


Бошқарувда фойдаланиладиган ахборотлар қуйидагича тавсифланадилар:

  • бошқарув объекти бўйича;

  • бошқарувнинг у ёки бу тизимчасига тегишлилиги бўйича;

  • узатишнинг шакли бўйича (вербал, сўзли ва новербал);

  • вақтдаги ўзгарувчанлиги бўйича;

  • узатиш усули бўйича;

  • узатиш тартиби бўйича;

  • белгиланиши бўйича

  • объектнинг яшаш давраси босқичлари бўйича;

  • бошқарув объектининг субъектга муносабати бўйича.

Ахборотнинг сифатига асосий талаблар қуйидагилардир:

  • ўз вақтидалик;

  • тўғрилик;

  • етарлилик;

  • ишончлилик;

  • манзиллилик;

  • фойдаланишнинг кўп марталиги;

  • йиғиш, ишлаб чиқиш ва узатишнинг юқори тезлиги;

  • кодлаштириш имконияти;

  • долзарблилик.



4.7. Бошқарув қарорлари

Бошқарув қарорлари қуйидаги аломатлари бўйича таснифланадилар:



  • товарнинг яшаш давраси босқичлари бўйича;

  • менежмент тизимининг тизимчалари бўйича;

  • фаолият соҳалари бўйича;

  • кўламлилик бўйича;

  • ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича;

  • мақсадларнинг турлари ва миқдори бўйича;

  • ҳаракатларнинг давомийлиги бўйича (стратегик, тактик, оператив);

  • вазифаларни бажарилиши бўйича;

  • таъсир кўрсатиш объектлари бўйича;

  • расмийлиги бўйича (расмий ва норасмийлар);

  • фойдаланилган ахборотлар бўйича;

  • акс эттириш шакллари бўйича;

  • қарорларни қабул қилиш даражалари бўйича (якка шахс, бўлинма ёки ташкилот даражасида);

  • туркумлаштирилганлик даражаси бўйича ( кучсиз туркумлаштирилган –дастурлаштирилмаган ва юқори даражада туркумлаштирилган –дастурлаш -тирилган);

  • мазмуни бўйича (экологик, ижтимоий, ташкилий, илмий, техник ва ҳ.к.);

  • таъсир кўрсатишнинг чуқурлиги бўйича (бир босқичли , кўп босқичли);

  • қарорнинг йўналиши бўйича (ташкилот ичида ёки унинг ташқариси -да);

  • қарор қабул қиладиган шахс бўйича (якка шахсли ёки гуруҳли);

  • мажбурийлик даражаси бўйича (қатъий характерга эга, тавсия харак -теига эга);

  • иерархиянинг қарорларни шакллантиришда ишга тушириладиган босқичларнинг сони бўйича;

  • рационаллиги бўйича рационаллилар (оқилона асосланганлар, мақ -садга мувофиқлар) ва рационал бўлмаганлар.

Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш – бу “марказ”бўлиб, таш- килотнинг фаолияти уни атрофида айланади. Қарорни бошқарув меҳнатини натижаси, уни қабул қилиниши ва амалга оширилишини эса –ушбу натижага олиб борувчи жараён сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Қарорларни қабул қилиниши ташкилотнинг бугуни ва келажаги ўрта- сидаги узилишни қисқартиради. Ушбу жараён ташкилот фаолиятини режа- лаштиришнинг асосида ётади, чунки режа - мақсадларга эришиш учун ре- сурсларни жойлаштириш бўйича қарорлар мажмуасидир.
Тўғри қарорлар қабул қилиш учун билимлар ва тажриба талаб қилинади. Бунда яна фаҳм-фаросат ҳам катта роль ўйнайди. У ўз ичига олдиндан сезиш, тасаввур этиш, фаросатликни олади. Фаросатни ривожланиши бу муаммо би- лан боғлиқ барча нарсани бутун жараён давомида мияда сақлаб қолишни билишдир. Муаммо ва унинг ечимини умумий ва бир вақтда қамраб олиш фаросати ривожланган менежерга босқичдан бочқичга тез ўтишга имкон бе- ради. Жуда кўп ҳолларда тажрибали раҳбарлар, тўғри қарор қабул қилиб, буни қандай қилганларини тушунтиришга қийналадилар.
Қарорларни қабул қилиш ва амалга ошириш бир неча паллалар ва бос- қичлардан иборат бўлган мураккаб жараёндир.
Қарор қилишнинг зарурлигини тан олиш палласи ўз ичига бир неча бос-қичларни олади:

  • муаммони тан олиш;

  • муаммони шакллантириш;

  • муаммо, мақсадни ҳал қилиш мезонларини белгилаш.

Ташкилотда муаммонинг мавжудлигини тан олиш ёки тан олмаслик учун вазиятни ўрганиш даркор. Муаммони тан олиниши уни ҳал қилиш учун муҳим шарт бўлади, чунки агар муаммо мавжуд бўлмаса, уни ҳал қилиш ҳам талаб қилинмайди.
Жараён туркумлаштирилган ва туркумлаштирилмаган муаммолар учун ҳар хил ўтади. Биринчи ҳолда муаммони тан олиш етарлича тўғри ўтади, иккинчисида - ташкилотни ривожланиши тенденциялари ва унинг атроф муҳити ҳақидаги аниқ ахборотлари мавжуд бўлади.
Қарорлар қабул қилиш палласи қуйидаги босқичлардан ташкил топади:

  • муқобилларни ишлаб чиқиш;

  • муқобилларни баҳолаш;

  • муқобилларни танлаб олиш.

Кўпгина муқобил қарорлар олдинги тажрибадан маълумлар. Аммо кўпинча ноёб муаммолар вужудга келадилар. Бу ҳолда ижодий ёндашув зарур. Муқобилларни қидириб топишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: “ақлий ҳужум” , таклифларни илгари суриш, вазиятнинг гуруҳли таҳлили, сабаб-натижавий диаграмма, фикрлар картаси.
Барча аниқланган муқобиллар солиштирилишлари ва баҳоланишлари керак. Уларни баҳолаш миқдорий ва сифат ўлчовчилари ёрдамида салбий ва ижодий томонларни аниқлашни кўзда тутади. Бунда қуйидаги усуллар кўлланилади: Копнер-Трегоенинг мезонли солиштириши, мақсадлар ёки қарорлар дарахтининг тўлов матрицаси, кейингининг ёрдамида қарорларнинг умумий кўриниши: танловлар, хатарлар ва эҳтимол бўлган натижаларни олиш мумкин.
Яна қарорни бажарилишини боришида ўз ичига хатолар ва ютуқларни топиш тизимини олувчи ахборотларни олиш механизмини ишлаб чиқиш зарур, у ҳаракатларга тузатиш киритиш имкониятини беради. Биринча манбалардан олинган ахборотлар энг яхши ҳисобланадилар, чунки бу ҳолда муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрироқ баҳоланади ва менежернинг муаммони ҳал қилишга манфаатдорлигини қўли остидагиларга кўрсатишга имконият пайдо бўлади.
Бошқарув қарорларининг олдига қўйидаги асосий талаблар қўйилади:

  • мақсадга эришиш хатарини камайтириш;

  • қарорларни қонунийлиги, мавжуд конунлар ва меъёрий ҳужжатларга зид эмаслиги;

  • аниқлик;

  • қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш харажатларини мувофиқлаштириш;

  • қарорнинг самарадорлиги.

Ҳар бир корхона (ташкилот)да бошқарув қарорларини қабул қилишнинг қарорлар қабул қилиш субъектларини ўз ичига олувчи алоҳида тизими вужудга келади. Одатда кейингилар учта гуруҳга бўлинадилар: акциядорлар, менежерлар ва ходимлар. Аммо бошқарув амалиётида шахсларнинг бу гуруҳи, - биринчидан , яхлит субъектлар бўлмайдилар; иккинчидан, қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш механизмида тенг вакилларга эга эмаслар.

Download 2,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish