Меҳнат ва касб таълими


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
“2017-2021- yillarda o’zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta 
ustuvor yo’nalishlari bo’yicha harakatlar strategiyasi”. Toshkent. 2017-yil. 
2.
Uzluksiz ta’lim tizimi uchun o’quv adabiyotlarining yangi avlodini yaratish 
konsepsiyasi. Toshkent. Sharq nashriyoti. 2002-yil. 176 b. 
3.
A.R.Zhuraev, Kh.B.Mukhamedova, F.N.Mirzhamolova, G.A.Mirzhamolova. 
Scientifik methodologigal basis for coordination of labor education curriculum. 
“The Way of science” International scientific journal. № 6 (40) / 2017, Russia 
Volgograd. Pg, 70 – 72. 
4.
А.Р. Жураев, М.С. Аслонова, У.И. Бахранова. Методика использования 
электронных учебников в обучении направления “Технология и дизайн” 
предмета технологии. Проблемы педагогики” научно–методический 
журнал № 3 (35) / 2018 г. Россия, Москва. с 23 – 25. 
 
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА 
ИННАВАЦИОН ЁНДАШУВ 
Ҳ.С.Якубова
Низомий номидаги ТДПУ катта ўқитувчиси
Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик 
ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва 
самарали воситаларни тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи 
педагогик йўналишдир. Таълимга технологик ёндашиш – бу маълумот ва 
таълим мазмунини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан ўқув-тарбия 
жараёнининг умумий, хусусий мақсадларини таҳлил қилиш, ўқитувчи ва 
ўқувчи мақсадларининг учрашган нуқталарида (ўқитиш мақсади, ўқиш 


47 
мақсади) таълимнинг дидактик мақсадини белгилаш асосида таълимни 
лойиҳалаш ва амалга ошириш йўллари билан мўлжалдаги эталонга 
эришишдир. Умуман, таълим технологияси ҳақида гап кетганда ўзаро 
дахлдор қуйидаги ҳодисаларни бир-биридан фарқлашга эҳтиёж туғилади: 
таълимни дидактик лойиҳалаш; лойиҳани амалга ошириш; таълимнинг 
жорий ва оралиқ натижасига кўра дидактик лойиҳага тузатиш ва 
ўзгартиришлар киритиш; таълимни такрорлаш ва якуний назоратдан иборат. 
Бу ҳодисаларнинг биринчи ва иккинчиси анъанавий таълим тажрибасида ҳам 
учрайди. Таълим технологиясининг анъанавий таълим тизимидан фарқи 
шундаки, таълим натижаси ва унинг эталон даражасида бўлиши доимо 
ўқитувчи ҳамда ўқувчининг диққат марказида туради. Ўқитувчи таълим 
натижасини тез-тез текшириб, ўқувчиларни ўзлари эришган ютуқлардан огоҳ 
қилиб туради ва ўқувчилар ўзлари эришган ютуқ ва камчиликларни англаб, 
ютуқларини янада кўпайтиришга, камчиликларини эса бартараф этишга 
ҳаракат қилади. Ўқувчилар таълимнинг зарурийлигини, улар таълим 
жараёнининг ҳақиқий субъектига айланган пайтида сезишади.
Технология дарсларини технологиялаштиришда: 

“қандай ўқитиш керак?” деган саволга жавоб бермай, балки аҳамиятли 
қўшимча бўлган “натижавий қандай ўқитиш ва ўқув жараёнини қандай 
қилиб энг мақбул ташкил этиш керак?” деган саволга жавоб беради; 

аниқ шараоитлардан келиб чиққан ва маълум натижага йўналган, аниқ 
педагогик ғояга лойиҳаланади; 

ўз натижаларини қайта ишлаб чиқариши билан фарқланади; 

таълим олувчилар ва таълим берувчига йўналтирилган дарснинг услубий 
ишланмаларидан фарқли ўлароқ таълим олишда уларнинг ўз фаолиятлари 
ҳисобига ютуқ таъминланишига йўналтирилади. 
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда 
асосан интрактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интрактив методлар бу 
жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педогик таъсир этиш усуллари 
бўлиб, таълим мазмуниининг таркибий қисми хисобланади. Яъни педагог ва 
ўқитувчи-ўқувчиларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши оркали амалга 
оширилади.
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни бир қатор хусусиятларга эга:
-
ўқувчининг дарс давомида бефарк бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод 
этиш ва изланишга мажбур этиш; 
-
ўқув жараёнида билимга бўлган қизиқишларини доимий равишда 
бўлишини таъминлайди; 
-
ўқувчининг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ёндошган холда кучайтириш; 
-
педагог 
ва 
ўқувчининг 
ҳамиша 
ҳамкорликдаги 
фаолиятини 
ташкиллаштириш; 
Ҳар бир дарс мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. 
Яъни ўқув жараёнидаги педтехнология, бу якка тартибдаги жараён бўлиб, у 
ўқувчи эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, 


48 
лойиҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришга қаратилган педагогик 
жараёндир. Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит холда билиши, 
таъсаввур қилиши, дарсни лойиҳалаштириб олиши керак. Бунда ўқитувчи 
томонидан дарсни технологик ҳаритасини тузиб олиш аҳамиятга эга. Чунки 
дарснинг технологик ҳаритаси ҳар бир мавзу, дарс ва ундаги предмет 
фаннинг хусусиятидан, ўқувчининг имконияти ва эхтиёжидан келиб чиққан 
холда тузилади. Технологик ҳарита тузиш учун педагогика, психология, 
хусусий методика, педагогик ва ахборот технологияларидан хабардор бўлиш 
лозим. Шу билан бир қаторда жуда кўп усулларни билиши зарур. Дарсни 
ранг баранг қизиқарли бўлишида пухта ўйлаб тузилган дарснинг 
лойиҳалаштирилган технологик ҳаритасига боғлик. Дарснинг технологик 
харитасини қандай тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва 
вазифасига боғлиқ. Технологик харита яхлит аниқ белгиланган мақсад, 
вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишининг 
техноогияси тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик карта 
ўқитувчини конспект ёзишдан халос этади. Чунки бунда дарс жараёнини 
барча қирралари ўз аксини топади.
Педтехнологиянинг энг асосий негизи бу ўқитувчи ва ўқувчининг 
белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари 
учун танланган технологияларга боғлик. Яъни ўқитиш жараёнида мақсад 
бўйича натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим методи 
ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар 
иккаласи ҳам ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида мустақил 
фикрлай олса, ижод килса, изланса, тахлил килса, хулоса чикарса, ўзларига 
синфга, синф эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи уларнинг бундай 
фаолиятлари учун имконият ва шароит яратса, шу ўқитиш жараёнининг 
асоси ҳисобланади. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish