Меҳнат ва касб таълими


Ўқув – ишлаб чиқариш ишларининг рўйхати



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Ўқув – ишлаб чиқариш ишларининг рўйхати 
Меҳнат таълимини амалга оширишда ўқувчилар учун иш объектини 
тўғри танлаш жуда муҳим дидактик масаладир. Шуни ҳисобга олиш керакки, 
ўқувчилар бажарадиган иш авваламбор ўқув ҳарактерига эга бўлмоғи керак. 
Яъни уни бажариш орқали ўқувчиларда тўғри меҳнат кўникмалари ва 
малакалари шакллансин. Албатта, ишни бажариш билан бирга унинг 
ижтимоий фойдали ҳарактерда бўлишида, охир натижада бирор керакли 
маҳсулот етиштирилишига эришиш керак. Бу эса уни ишлаб чиқариш 
ҳарактерида бўлишини таъминлайди. 
Меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчилар учун иш объекти танлар экан 
ҳар бир танланаётган ишнинг бутун бажарилиш жараёнини мукаммал 
билиши, ҳар бир меҳнат ва технологик жараённи мукаммал чуқур таҳлил 
қилган бўлиши керак. Чунки ўқувчиларда у ёки бу меҳнат кўникмаси ёки 
малакасини шакллантиришда танланаётган иш объектининг роли жуда 
каттадир. 
Ўқув ишлаб чиқариш рўйхати бир ёки ярим йилга мўлжалланиб, 
календар мавзули режа билан бир вақтда тузилади. Бу рўйхатни тузишда 
мактабнинг, оталиқдаги болалар боғчасининг, оталиқ қилувчи корхона ёки 
хўжаликнинг буюртмалари чуқур ўрганилиб ҳисобга олинади. 
Бизнингча ўқув ишлаб чиқариш ишларининг рўйхатини тузишда 
қуйидаги талабни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади: 
-
Ўқув ишлаб чиқариш ишларининг рўйхати ҳар бир синф учун алоҳида 
тузилиб, у ўқувчиларнинг иш хусусиятларини ва қобилятларини ҳисобга 
олиши керак. 
-
Танланаётган иш объекти ўқув дастурининг мазмунига мос бўлиши, агар 
ўзгартирилганда ҳам, у ўқувчига керакли меҳнат кўникмалари ва 
малакаларини шакллантириш имконига эга бўлиш керак. 
-
Режалаштирилаётган буюмлар рўйхатини тузишда уларнинг илгари 
ўзлаштирилган операциялари мустаҳкамланиб ва такомиллашиб боришини 
ҳисобга олиш. 
-
Иш объектлари рўйхатини тузиш пайтида мактаб ўқув устахонаси
кабинет ёки лабораторияларнинг ҳамда ўқув – тажриба участкаларининг 
моддий – техник имкониятларини ҳисобга олиш. 
-
Ўқув ишлаб чиқариш ишларининг рўйхатини тузиш билан бир вақтда 
фанлараро боғланиш режасини тузиш ва ундан ўқув йили давомида 
фойдаланиш керак. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish