66
ўқитувчиларининг зиммасида асосан ўқувчиларга ўз фани бўйича чуқур
билим бериш вазифаси юкланса, меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчиларга
чуқур назарий билимлар бериш билан бирга жуда мураккаб жараён бўлган
вазифа, яъни уларда пухта меҳнат кўникмалари, малакалар, ўқувлар,
қобилиятларни шакллантириши, уларни бирор касб эгаси қилиб тайёрлаши
керак.
Меҳнат таълимини амалга ошириш учун анъанавий ҳисобланган ёзув
доскаси, бўр ва айрим кўргазмали қуролларнинг
мавжудлиги кифоя
қилмайди.
Шунинг
учун
меҳнат
таълими
ўқитувчиси
дастлабки
тайёргарликни машғулот бошланишидан анча олдин, ҳали ўқув йили
бошланмасдан туриб, ҳаттоки олдинги ўқув йилидаёқ бошлайди.
Бу тайёргарликни қуйидаги даврларга бўлиш мумкин:
10.
Ўқув дастури, унга берилган тушунтириш хатини ўрганиш, ўқувчи
ўзлаштириши керак бўлган ҳар бир мавзу бўйича билимлар, амалий кўникма
ва малакаларнинг мазмуни ва ҳажмини аниқлаш. Агар ўқув дастуридаги
материал маҳаллий шароитга тўлиқ мос келмаса,
унинг мазмунига айрим
ўзгаришларни метод бирлашма муҳокамасидан кейин киритишга рухсат
қилинади. Бироқ
тавсия
қилинаётган
ўқув
материали
мазмунининг
мураккабиги, ҳажми жиҳатдан аввалгисидан кўп фарқ қилмаслиги керак.
11.
Меҳнат таълими учун чоп этилган дарсликлар, қўлланмалар,
назарий ўқув материалларни ўрганиб таҳлил қилиш. Бунинг учун
ўқитувчи ҳар бир синф ўқув дастури мазмунини тўлиқ ёритиши
мумкин
бўлган
адабиётлар,
дарсликлар,
қўлланмаларни
жамлаб улардаги ўқув материалини қиёслаб таҳлил қилади.
12.
Ўқув дастурининг алоҳида бўлим ва бобларига таалуқли ёки
умуман предметга таалуқли ўқув материалини назарий жиҳатдан ҳамда
тажрибаларни ёритувчи, шу билан бирга таълимнинг мазмуни.
уни ташкил
этиш, ўқитиш услубиятига тегишли услубий адабиётларни, мақолалар ва
журналларни ўрганиб таҳлил қилиш. Вир вақтнинг ўзида ўқитувчи ўтган
ўқув йилидаги ўз тажрибаларини ҳам таҳлил қилиб тегишли хулосаларга
келади.
13.
Ўқув устахонаси, кабинет, лаборатория ёки махсус жиҳозланган
хонадаги ўқув қуроллари, мосламалар, асбоб ускуналар ва бошқаларни
тартибга келтириши ҳамда етишмайдиганларини топиш.
Номлари тилга
олинган жиҳозларни асраш, уларни ўқувчиларга тарқатиб амалий, унумли иш
бажариш ва яна яроқли ҳолда кайтариб олиш тартибини ўйлаб кўради.
14.
Мавжуд бўлган кўргазмали қуроллар, технологик ҳужжатларнинг
яроқлилигини кўздан кечириш, янгиларини сотиб олиш ёки тайёрлаш, янги
технологик карталарни ишлаб чиқиш.
15.
Меҳнат таълимининг амалий ишлари учун зарур бўладиган
материаллар (ёғоч, елим, мих, тунука, симлар, газмоллар,
мойловчи
материаллар, ўғитлар, уруғлар ва бошқалар)га бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб
чиқиш ва уларни топиш, сақлаш хамда сарфлаш масалаларини мактаб
67
маъмурияти билан ҳал қилиш. Шу ўринда маҳаллий
худудда жойлашган
ишлаб чиқариш корхоналари, жамоа хўжаликлари, транспорт. қурилиш,
маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларининг имкониятларидан кенг
фондаланиш мақсадга мувофик деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, шу ишлаб
чиқариш тармоқларининг булғуси иштирокчиларининг тайёргарлик
сифати
билан корхона
раҳбарлари ҳам қизиқишлари керак.
16.
Ўқув йили давомида ҳар бир синф ўқувчилари бажарадиган
ишларнннг руйхати тузилади. Бунинг учун шу иш объэктига бўлган
эҳтиёжини, мавжуд асбоб-ускуна ва жиҳозларни, материални ва уни топиш
нмкониятларини, шунингдек дидактик ва
методик
талаблар
ҳисобга
олинади.
17.
Ҳар бир тайёрланадиган буюм ёки
бажариладиган
иш
учун
технологик жараён ишлаб чиқилади. Айрим тайёрланаётган буюмнинг
намунасини ўқитувчининг ўзи ясаб кўриб
ишнинг кетма-кетлигини
аниқлайди.
18.
Фанлараро боғлиқликни амалга ошириш мақсадида умум таълим
предметларининг ўқув дастурларини таҳлил қилиш. ўқувчиларнинг ҳар бир
синфда умум таълим предметларидан эгаллайдиган билим, кўникма ва
малакалари ёки умумий дунёқарашларини ўрганиб, улардаги айрим
қонуниятларнинг меҳнат таълимида тадбиқ қилиниши борасида пухта ўйлаб
кўриш керак бўлади.
Дастлабки
тайёргарликнинг
якунловчи
босқичи
бўлиб,
дастур
мавзуларига асосланиб, бир қатор режалаштириш ишларини амалга ошириш
ҳисобланади. Бу режалаштириш ишларини бирма-бир кўриб чиқайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: