Меҳнат ва касб таълими


Ўқитувчининг машғулот учун дастлабки тайёргарликлари



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Ўқитувчининг машғулот учун дастлабки тайёргарликлари 
Меҳнат таълими ўқитувчиснинг машғулот учун дастлабки тайёргарлиги, 
яъни ўқув йилига ёки даврига тайёрлиги ҳақида гапирар эканмиз, авваломбор 
меҳнат таълимииинг мактаб ўқув предметлари орасидаги ўрни, унинг ўзига 
хос хусусиятларини таъкидлаб ўтишимиз керак. Кўпчилик предмет 
ўқитувчиларининг зиммасида асосан ўқувчиларга ўз фани бўйича чуқур 
билим бериш вазифаси юкланса, меҳнат таълими ўқитувчиси ўқувчиларга 
чуқур назарий билимлар бериш билан бирга жуда мураккаб жараён бўлган 
вазифа, яъни уларда пухта меҳнат кўникмалари, малакалар, ўқувлар, 
қобилиятларни шакллантириши, уларни бирор касб эгаси қилиб тайёрлаши 
керак. 
Меҳнат таълимини амалга ошириш учун анъанавий ҳисобланган ёзув 
доскаси, бўр ва айрим кўргазмали қуролларнинг мавжудлиги кифоя 
қилмайди. 
Шунинг 
учун 
меҳнат 
таълими 
ўқитувчиси 
дастлабки 
тайёргарликни машғулот бошланишидан анча олдин, ҳали ўқув йили 
бошланмасдан туриб, ҳаттоки олдинги ўқув йилидаёқ бошлайди. 
Бу тайёргарликни қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: 
1.
Ўқув дастури, унга берилган тушунтириш хатини ўрганиш, ўқувчи 
ўзлаштириши керак бўлган ҳар бир мавзу бўйича билимлар, амалий кўникма 
ва малакаларнинг мазмуни ва ҳажмини аниқлаш. Агар ўқув дастуридаги
материал маҳаллий шароитга тўлиқ мос келмаса, унинг мазмунига айрим 
ўзгаришларни метод бирлашма муҳокамасидан кейин киритишга рухсат 
қилинади. Бироқ 
тавсия 
қилинаётган 
ўқув 
материали 
мазмунининг 
мураккабиги, ҳажми жиҳатдан аввалгисидан кўп фарқ қилмаслиги керак. 
2.
Меҳнат таълими учун чоп этилган дарсликлар, қўлланмалар, 
назарий ўқув материалларни ўрганиб таҳлил қилиш. Бунинг учун 
ўқитувчи ҳар бир синф ўқув дастури мазмунини тўлиқ ёритиши 
мумкин 
бўлган 
адабиётлар, 
дарсликлар, 
қўлланмаларни 
жамлаб улардаги ўқув материалини қиёслаб таҳлил қилади. 
3.
Ўқув дастурининг алоҳида бўлим ва бобларига таалуқли ёки умуман 
предметга 
таалуқли 
ўқув 
материалини 
назарий 
жиҳатдан 
ҳамда 
тажрибаларни ёритувчи, шу билан бирга таълимнинг мазмуни. уни ташкил 


39 
этиш, ўқитиш услубиятига тегишли услубий адабиётларни, мақолалар ва 
журналларни ўрганиб таҳлил қилиш. Бир вақтнинг ўзида ўқитувчи ўтган 
ўқув йилидаги ўз тажрибаларини ҳам таҳлил қилиб тегишли хулосаларга 
келади. 
4.
Ўқув устахонаси, кабинет, лаборатория ёки махсус жиҳозланган 
хонадаги ўқув қуроллари, мосламалар, асбоб ускуналар ва бошқаларни 
тартибга келтириши ҳамда етишмайдиганларини топиш. Номлари тилга 
олинган жиҳозларни асраш, уларни ўқувчиларга тарқатиб амалий, унумли иш 
бажариш ва яна яроқли ҳолда кайтариб олиш тартибини ўйлаб кўради. 
5.
Мавжуд бўлган кўргазмали қуроллар, технологик ҳужжатларнинг 
яроқлилигини кўздан кечириш, янгиларини сотиб олиш ёки тайёрлаш, янги 
технологик карталарни ишлаб чиқиш.
6.
Меҳнат таълимининг амалий ишлари учун зарур бўладиган 
материаллар (ёғоч, елим, мих, тунука, симлар, газмоллар, 
мойловчи 
материаллар, ўғитлар, уруғлар ва бошқалар)га бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб 
чиқиш ва уларни топиш, сақлаш хамда сарфлаш масалаларини мактаб 
маъмурияти билан ҳал қилиш. Шу ўринда маҳаллий худудда жойлашган 
ишлаб чиқариш корхоналари, жамоа хўжаликлари, транспорт. қурилиш, 
маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларининг имкониятларидан кенг 
фондаланиш мақсадга мувофик деб ҳисоблаймиз. Ваҳоланки, шу ишлаб 
чиқариш тармоқларининг булғуси иштирокчиларининг тайёргарлик сифати 
билан корхона 
раҳбарлари ҳам қизиқишлари керак. 
7.
Ўқув йили давомида ҳар бир синф ўқувчилари бажарадиган 
ишларнннг руйхати тузилади. Бунинг учун шу иш объэктига бўлган 
эҳтиёжини, мавжуд асбоб-ускуна ва жиҳозларни, материални ва уни топиш 
нмкониятларини, шунингдек дидактик ва 
методик 
талаблар 
ҳисобга 
олинади. 
8.
Ҳар бир тайёрланадиган буюм ёки 
бажариладиган 
иш 
учун 
технологик жараён ишлаб чиқилади. Айрим тайёрланаётган буюмнинг 
намунасини ўқитувчининг ўзи ясаб кўриб ишнинг кетма-кетлигини 
аниқлайди. 
9.
Фанлараро боғлиқликни амалга ошириш мақсадида умум таълим 
предметларининг ўқув дастурларини таҳлил қилиш. ўқувчиларнинг ҳар бир 
синфда умум таълим предметларидан эгаллайдиган билим, кўникма ва 
малакалари ёки умумий дунёқарашларини ўрганиб, улардаги айрим 
қонуниятларнинг меҳнат таълимида тадбиқ қилиниши борасида пухта ўйлаб 
кўриш керак бўлади. 
Дастлабки 
тайёргарликнинг 
якунловчи 
босқичи 
бўлиб, 
дастур 
мавзуларига асосланиб, бир қатор режалаштириш ишларини амалга ошириш 
ҳисобланади. Бу режалаштириш ишларини бирма-бир кўриб чиқайлик. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish