Меҳнат муҳофазаси. Техника ҳавфсизлиги ва санитария гигиена қоидалари
Ошпаз ўқув қўлланма (2)
Иссиқлик жиҳозлари ҳақида тушунча ва уларнинг таснифланиши Хом ашёға иссиқлик ишлови беришнинг асосий жараёнлари. Таом тайёрлашда бирламчи ишлов берилган хом ашёға иссиқлик ишлови берилади. Иссиқлик ишлови бериш жараёнида хом ашёға маълум микдорда иссиқлик берилади, натижада маҳсулотнинг структураси, кимёвий таркиби ҳамда органолептик кўрсаткичлари ўзгаради. Таомлар ёки пазандалик маҳсулотларини тайёрлашда хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларга иссиқлик ишлови бериш бир неча кетма – кетликдаги операциялардан иборат бўлиб, бу операцияларнинг мажмуи овқат ёки пазандалик маҳсулотлари тайёрлаш технологияси деб аталади. Маҳсулотларга иссиқлик ишлови беришнинг бир неча турлари мавжуд, улардан асосийлари қайнатиш ва қовуриш ҳисобланади. Бу усуллар мустақил ёки бир – бири билан аралаш қўлланилади.
Озиқ – овқат маҳсулотлари атмосфера босимида ҳамда ундан юқори босимда пиширилади. Маҳсулотлар атмосфера босимида очиқ идишларда пиширилади, бунда суюқ муҳитнинг қайнатиш температураси 100°С дан ошмайди. Маҳсулотлар юқори босимда герметик берк идишда – автоклавда пиширилади. Ундан овқат тайёрлаш жараёнини тезлатиш учун, шунингдек суякли ёки гўшт – суякли қайнатмалар тайёрлаш учун фойдаланилади.
Қиздириш усулига кўра, ускуналар бевосита ва билвосита қиздирадиган турларга бўлинади. Технологик вазифасига кўра, жиҳозлар қайнатадиган ва қовурадиган турларга бўлинади. Иссиқлик манбаига кўра иситиш ҳақида тушунча. Иссиқлик манбаига кўра таснифланган жиҳозларнинг ҳар қайси гуруҳи конструктив тузилиши жихатидан бир– биридан фарқ килади. Оловли ускунада утхона асосий элемент ҳисобланади, унда қаттиқ ёки суюқ ёқилғи ёкилади. Газли овқат пишириш ускунасида газ горелкаси ва ёниш камераси асосий элементдир. Буғ ускунасида буғ гилофи ёки змеевик тарзида бажарилган иситиш камераси асосий элемент.Электр иссиқлик ускунасида турли конфигурациядаги электр қиздириш элементлари асосий иш қисмларидир. Оловли ускуналарнинг қизиш сиртлари ёқилғини ёкиш натижасида ҳосил килинадиган учок газлари, баъзан эса ёкиладиган ёқилғи алангаси билан қиздирилади. Ҳар қайси аппарат кушимча жиҳозларсиз мустақил урнатилади.Газ билан қиздириладиган ускуналар хам оловли ускуналар каторига кириши мумкин, чунки газ ёқилғиси ёкилганда аланга ва учок газлари ҳосил бўлади. Бирок газ билан қиздириладиган ускуналар ўзига хос конструкцияга ва кушимча жиҳозларга эга. Шунинг учун бўлар мустақил гуруҳга киртилади.Буғ ускуналарида паст босимли туйинган сув буғи қўлланилади. Сув буғи ускунанинг куш деворлари, трубали иссиқлик алмашинувчилар, змеевиклар ва куш тублар ҳосил киладиган иситиш камерасига берилади. Буғ ускунаси буғ хўжалиги бўлган овқатланиш корхоналарида фойдаланилади. Электр иссиқлик ускунасида маълум конструкцияли электр қиздиргич асосий элемент ҳисобланади. Электр токи ёрдамида юқори ҳарорат ҳосил килиш ва ускунанинг қизиш даражасини кенг оралиқларда ростлаб туриш мумкин.Бевосита қиздириладиган ускуналарда иссиқлик ташувчи билан термик ишланадиган муҳит орасидаги иссиқлик алмашинуви ажратиш девори оркали юз беради. Бу деворнинг сирти актив қиздириш сирти ҳисобланади. Аланганинг ва чикиб кетувчи газларнинг ҳарорати юқори бўлганлиги учун айрим маҳсулотларга иссиқлик ишлови беришда улар куйилиши мумкин. Билвосита қиздирадиган жиҳозларда иссиқлик ташувчи билан термик ишланадиган маҳсулот ўртасида оралиқ муҳит оркали иссиқлик алмашинади. Оралиқ муҳит сифатида сув ва минерал мойлардан фойдаланилади. Билвосита қиздирадиган иссиқлик жиҳозлари куш деворли қилиб тайёрланади. Ташқи қозон камерасининг ички сирти билан ички идишнинг ташқи сирти орасида берк бўшлик ҳосил бўлади. Бу бўшлиққа маълум микдорда сув ёки минерал мой қуйилади. Деворлар орасидаги бўшлиққа тўлдириладиган муҳитга кўра, қозонлар буғ ва мой гилофли турларга бўлинади. Нормал атмосфера босимида сувнинг қайнаш ҳарорати 100°С атрофида бўлади. Шунинг учун ички идишда қайнатиш жараёнини таъминлаш ва термик ишланадиган маҳсулот билан оралиқ муҳит орасидаги зарур ҳароратлар фарқини ҳосил килиш учун буғ – сув гилофидаги суюқлик маълум ортиқча босим остида қиздирилади. Одатда, овқатланиш корхоналаридаги ускуналарнинг иш шароитида бу босим 0,5 атмдан ошмайди. Бу босимда гилофдаги сувнинг қайнаш ҳарорати 111,2 °С га тенг бўлади. Қиздиришнинг бундай усулида маҳсулот куймайди. Ускуналарнинг минерал мой воситасида қиздиришдан овқат пишириш қозонларининг гилофларида ортиқча босим вужудга келмайди. Оралиқ муҳитнинг қизиш ҳарорати 280°С га етади. Бундай озиқ – овқат маҳсулотларини фақат қайнатиш эмас, балки ёпиш, қовуриш каби технологик жараёнларни хам амалга ошириш имкони бўлади. Буғда ишлайдиган ускуналарда маҳсулотлар тўйинган ва ўта қизиган буғ билан қиздирилади. Тўйинган буғда қиздириш буғ ва қиздирилмаган суюқликни ажратиб турувчи девор оркали амалга оширилади. Ўта қизиган буғ билан қиздириш махсус кўрилмалар (буғ шкафлари ва қозонлари) да амалга оширилади. Бунда буғ қиздириладиган маҳсулотга бевосита тегиб туради.
Download 10,12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |