2.1 Ҳўл усулда ишловчи айланувчи печ тузилиши ва ишлаш принципи ва асосий параметрларини аниқлаш.
Цемент етиштиришда асосий технологик агрегат сифатида айланувчи печлар ҳизмат қилади. Ҳўл ёки қуруқ усулда цемент етиштиришни амалга оширишда хом-ашёнинг таркибидаги намлигидан, хом-ашёнинг агрегат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда айланувчи печлар ўз ҳусусиятларига эга.
Умуман олганда, айланувчи печ иккала учи очиқ, ичи иссиққа чидамли ғиштлар билан футеровка қилинган барабандир. Печ ичида хом-ашё ва иситиш газлари қарама-қарши ҳаракатланади.
2.2-расмда ҳўл усулда ишлайдиган айланувчи печ схемаси, бу печларнинг техник тавсифи эса 2.1-жадвалда келтирилган.
2.2 – расм. Ҳўл усулда ишлайдиган айланувчи печ умумий кўриниши.
Айланувчи печларнинг асосий техник кўрсаткичлари – танасининг диаметри ва узунлигидир. Масалан, диаметри 5 м ва узунлиги 185 м бўлган печ қуйидагича белгиланди: «Ø5 х 185 м Айланувчи печ» ва Ø3.6 х 150 м, Ø3.6 х 125 м дир.
Ҳўл усулда ишлайдиган айланувчи печларда юқорида кўрсатилган клинкер куйдиришдаги барча жараёнлар печ ичида амалга оширилади. Шунинг учун бу усулда печлар «узун» деб аталади: уларнинг узунлигининг диаметрига нисбати амалда 32-35-ни ташкил этади.
Ҳўл усулда ишлайдиган айланувчи печларнинг қуйидаги технологик зоналари мавжуд.
1. Қуритиш зонаси. Бу зонада шлам таркибидан намлик буғланади, ва хом-ашё 150 оС ҳароратда гранулаларга айланади.
Иситиш зонаси. Бу ерда гранулалар 700-750 оС гача иситилади.
Декарбонизация зонаси. Бу ерда 750-1000 оС ҳароратда гранулалар таркибидан карбонат ангидрид ажаралиб чиқади ва ҳосил бўлган ҳолис оҳак (калций оксиди) дастлабки кимёвий реакцияляр натижасида CaO·SiO2, CaO·Al2O3 ва CaO· Fe2O3 каби бирикмалар ҳосил бўлади.
Экзотермик реакциялар зонаси. Бу ерда материал 1000 0С дан 1300 0с гача қизиши натижасида экзотермик реакциялар амалга ошади ва асосий клинкер минераллари 2 CaO· SiO2, 3 CaO · Al2O3 ва 4 CaO · Fe2O3 шаклланади.
Пишириш зонаси. Бу ерда 1450-1500 0С ҳароратида материал қисман эрийди, таркибида суюқ фаза ҳосил бўлади ва материал цемент клинкерига айланади.
Дастлаб совитиш зонаси. Бу зонада ёнилғини ёниши учун керак бўлган ва айланувчи печга киритилаётган ҳаво ёрдамида клинкер 1450 0С дан 1000 0С гача совитилади.
Юқоридаги технологик зоналарни кетма-кет ўтган хом-ашё цемент клинкерига айланади.
Айланувчи печ танаси узунлиги бўйича ўзгармас ёки ўзгарувчан диаметрга эга бўлиши мумкин: ўзгарувчан диаметрли печларда, одатда, иситиш ва пишириш зоналари кенгайтирилган бўлади ва улар қуйидагича белгиланади: «Айланувчи печ Ø 5,3/5,0/5,8х175 м». Ўзгармас диаметрли печларда чанг миқдори камаяди, футеровка чидамлилиги ортади, таянч қурилмаларга вазнлар яхширок тақсимланади ва ҳ.
Ёнилғи сарфини камайтириш мақсадида айланувчи печларда ичида ўрнатилган иссиқлик алмаштиргичлар хамда алохида ёки печ танасига махкамланган клинкер совиткичлар қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |