3.2. Ҳўл усулда ишловчи айланувчи печни кучланишларни аниқлаш.
Ҳўл усулда ишловчи айланувчи печлар мурракаб шароитларда ишлайди, шу сабабли унинг деталлари катта динамик кучлар таъсирида бўлади. Бундай деталлар тайёрланадиган материалларнинг кимёвий таркиби ва структураси бир хил ўзгармас механик хоссаларга, юқори мустахкамликка эга ва етарлича эгилувчан ва пайвандлаш жараёнида уларда ёриқлар ҳосил бўлмаслиги керак. Метал тузилмаларининг унча мухим бўлмаган қисмлари (ғилофи, идишлари ва даста шунга ўхшашликлари тайёрлаш учун А гурухдан маркали пўлатлардан ишлатилади.
Махкамлаш деталлар , валлр, ўқлар, болтлар, тортқилар, тишли ғилдираклар, юк илмоқлари, ва шунга ўхшаш шестрнялар, валлар, шпонкалар катта юк остида ишлатилади. Бу пўлатларга масалан хромли 15х , 20х, 35х хамда хромкремний марганецли 20х FCA ва хром –марганец –кикелли 35хГН маркали пўлатлар ишлатилади.
Валлар тишли ғилдираклар ва шестрнялар бажарадиган вазифаларига қараб пўлат -45 , пўлат- 40, айрим холларда пўлат -20, пўлат -18х ГТ 30хГТ маркали пўлатлардан тайёрланади.
Умуман олганда деталлар тайёрланадиган пўлатлар кимёвий таркибига кўра углеродли ва легирланган , сифатига қараб оддий сифатли ва юқори сифатли гурухларга бўлинади.
Кулранг чўянлардан (Сч15 – 32, Си-18-36) редукторларнинг қопқоқлари, корпуслари, фланецлари ва шкифлари деталлари тайёрланади.
Машиналларни самарали ишлаши ва узоққа чидамли деталларнинг мустахкамлиги ва ишончлиги билан белгиланади.
Машинанинг пухталик даражасини аниқлаш қуйидагилардан иборат.
Қувват солиштирма ёнилғи сарфи, берилган тезликкача тезланиш иши ва бошқа параметрларидан фарқли равишда машинанинг ишончлилигини ўлчаш мумкин эмас, чунки у фақат вақт ўтиши билан намаён бўлади ва тасодифий қиймат орқали ифодаланади. Бу катталик ишончли кўрсатгичи машинадан фойдаланиш жараёнида ёки махсус синовлар жараёнида содир бўладиган бузилишлар хақидаги статистик маълумотлар асосида олинади.
Шу сабабли берилган машинанинг узатмалар қутиси ишончлиги хақида , худди келаси йилнинг фалон кунида об- хаво бундай бўлади деб олдиндан айтгандек тахминан гапириш мумкин.
Ишончлилик бузилмай ишлашлик , узоққа чидамлилик , таъмирлашга яроқлилик ва сақланувчанлик билан аниқланади.
Бу еда бўлим бошида айтганимиздек , биз ресурс ёки хизмат муддат билан характерланувчи узаққа чидамлигини қараб чиқамиз. Ресурс юриш йўли километрлари орқали хизмат муддати йил ёки ой ҳисобида ифодаланади. Бирор буюм бундан буён ундан фойдаланиш учун яроқли бўлмаганда сўнг у ўз ресурсидан ўтди ёки хизмат муддати тугади дейилади. Биз бу кўрсаткичларнинг иккитасидан фойдаланимиз.
Ўртача ва 90 ли ресурс дан фойдаланимиз.
Ўртача ресурс (хизмат муддати ) кўзатув остига олинган , берилган модификациядан аввало – бирининг (ёки таркибий қисмларининг ) ўртача арифметик ресурслари (хизмат муддати) тахминан таъмирланадиган (яъни 10 ) ресурсдан иборат. Сўровномаларда думалаш подшипниклари ва бошқа умумий машинасозликда ишлатиладиган буюмлар учун айнан шу ли ресурс кўрсатилади. ли ресурс ўртача ресурсдан доимо кичик бўлади, албатта бунда уларнинг нисбати алоҳида олган ҳар бир буюм ресурслари қийматларининг тақоқлигига боғлиқ бўлади. Бу тарқоқлик қанча катта бўлса улар орасидаги фарқи ҳам шунча катта бўлади.
Бу кўрсаткичлар объектив реалликлиги акс эттиради – ишловчи машиналар паркининг узоққа чидамлилигини характерлайди. Бироқ бу кўрсаткични кафолатли ресурслари ёки хизмат муддати билан чалкаштирмаслик керак. Кафолат берилган узоққа чидамлилик кўрсаткичи – техник тушунчадан кўра, кўпроқ юридик тушунчалар .
У истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи орасидаги ўзаро муносабатни белгилаб тартибга солади ва шунга асосланган ҳолда ишлаб чиқарувчига даъво қилишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |