Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган



Download 211 Kb.
bet6/12
Sana28.03.2022
Hajmi211 Kb.
#514655
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2022 Жамоа Шартномаси

V. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
5.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши меҳнат шартномалари, мансаб йўриқномалари ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.
5.2. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси:
5.2.1. ходимларни ишдаги муваффақиятлари учун тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этишни;
5.2.2. ходимларни меҳнатдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60, 65 ва ундан юқори ёшга тўлганда):
- пул мукофотлари билан (Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 5 бараваригача бўлган миқдорда);
- ташаккур эълон қилиш билан;
- қимматбаҳо совғалар билан (Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорида);
- Ўзбекистон Республикасининг санаторийлари ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.
5.3. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.
5.4. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига, меҳнат интизомига риоя этишлари шарт.


VI. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТАРАФЛАРИНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Иш берувчи ходим томонидан унга етказилган зарарни, зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли. Бундай ҳолда етказилган зарар ташкилот ҳисобидан қопланади.
6.2. Бевосита пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилаётган ходимлар моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома асосида уларга ишониб топширилган қимматликларнинг сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгар бўладилар.
VII. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
7.1. Иш берувчининг мажбуриятлари:
7.1.1. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 2-иловада келтирилган Битимга биноан тегишли маблағни ажратишни ўз зиммасига олади.
Барча режалаштирилган ва ажратишга келишилган маблағлар миқдори жамоа шартномасининг амал қилиш муддати давомида энг кам иш ҳақи миқдорининг ошириб борилишига мутаносиб равишда ошириб борилади.
Ажратилган маблағларнинг сарфланиши устидан назорат қилиш:
иш берувчидан касаба уюшмаси ташкилотидан - касаба уюшма қўмитаси ғазначисига юклатилади.
7.1.2. Техника ҳавфсизлиги учун оргтехника воситалари, меҳнат муҳофазаси бурчаклари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун зарур бўлган техник воситалар, ўқув ва кўргазмали қуроллар, тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомларни сотиб олинади.
7.1.3. Қўмитани қиш мавсумида ишлашга тайёрлаш билан боғлиқ барча тадбирлар 1 октябргача бажарилади.
7.1.4. Ходимлар ишлаб чиқаришдаги баҳтсиз ходисалар ва касб касалликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилинади.
7.1.5. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра унда кўрсатиб ўтилган ходимларнинг, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини ходимларнинг чиқимдор бўлмаган ҳолда ташкил қилинишини таъминлайди.
7.1.6. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш тўғрисидаги намунавий Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-рақам билан рўйхатга олинган) талабларига биноан ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини ташкил этилади.
7.1.7. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигидан 1995 йил 18 декабрда 196-рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ҳақида”ги низомга кўра сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилни сайлангандан сўнг бир ой ичида иш берувчи касаба уюшма ташкилотчиси иштирокида ўқишини ташкил қилади.
Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилига ўз вазифаларини иш вақтида бажариши учун ўртача ойлик иш ҳақини сақланган ҳолда ҳафтада икки соатдан кам бўлмаган вақт ажратилади.
7.2. Касаба уюшма ташкилотчисининг вазифалари:
7.2.1. Меҳнат муҳофазаси вакили ёрдамида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига амал қилиш фаолияти устидан назорат ўрнатиш.
7.2.2. Меҳнат муҳофазаси вакилининг таклифлари иш жойларида масъул шахслар томонидан бажарилишини текшириб боради, билдирилган таклифларга бефарқ қараган масъул ходимларни интизомий жазо қўллаш масаласида иш берувчига (ваколатли назорат идораларига) таклифлар кириш.
7.2.3. Меҳнат кодексининг 214-моддасида назарда тутилган ходимларни чиқимдор бўлмаган ҳолда дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш.



Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish