Меҳнат жамоасининг
2022 йил «____»__________даги умумий йиғилишида маъқулланган
_______-сонли баённома
“CHIMQO’RG’ON SERVIS INVEST” МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИНИНГ
2022-2024 йиллар учун
ЖАМОА ШАРТНОМАСИ
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:
Иш берувчининг вакили:
|
Ходимларнинг вакили:
|
_________________ С. Ғофуров
2022 йил “___”_______________
|
_________________ Ш.Юсупов
2022 йил “___”_____________
|
Жамоа шартномасини имзолашда қуйидаги вакиллар ҳозир бўлдилар:
|
Иш берувчининг вакиллари:
|
Ходимларнинг вакиллари:
|
С. Ғофуров ____________
Н.Ғофуров __________
С. Ғофуров ______________
|
К.Шукуров ___________
С.Турасаидов ____________
У.Бахтиёров _____________
|
|
АСМХ ходимлари касаба уюшмаси
Қибрай туман кенгаши
Руйхатга олинди
Раис _________ _________________
“___” _________________ 2022 йил
Тошкент 2022
|
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда «Шартнома» деб номланади)“Chimqo’rg’on servis invest “ Маъсулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «МЧЖ» деб юритилади) иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур Шартноманинг тарафлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
Иш берувчи номидан Ғофуров Салохиддин Турсунпулатович;
Ходимлар номидан Ғофуров Сирожиддин Турсунпулатович.
1.2. Шартнома имзоланган вақтдан эътиборан кучга киради ҳамда уч йил муддат давомида амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.
1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Маъсулияти чекланган жамиятининг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
ходимнинг оила аъзоларига;
ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат муносабатлари иш берувчи томонидан бекор қилинган шахсларга;
касаба уюшмаси қўмитасининг штатдаги ходимларига;
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлигига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).
1.4. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан Меҳнат кодексида уни тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2020 йил 28 мартда 3228-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 9-2020/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вақтида ходимлар иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришлар асосида масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказилиши мумкин.
Бундай ҳолларда:
масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда, у томонидан бажарилган ишлар учун бир баравар миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Бундай ходимга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди;
ходим мослашувчан иш графигига ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади. Мослашувчан иш графигига ўтказилган ходимга меҳнат ҳақи ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади;
уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақланиб қолинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |