Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган


III. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ



Download 211 Kb.
bet4/12
Sana28.03.2022
Hajmi211 Kb.
#514655
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2022 Жамоа Шартномаси

III. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ
3.1. Маъсулияти чекланган жамиятида иш ҳафтасининг қуйидаги муддатлари қабул қилинади (соат):
а) нормал меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун - 40 соатдан ортиқ бўлмаган муддат;
б) 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимлар учун - 36 соат;
в) I ва II-гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун - 36 соат;
г) уч ёшга тўлмаган болалари бор, ишлаётган аёлларга - 35 соатдан;
3.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 229-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда ходимнинг илтимосига кўра унга тўликсиз иш вақти белгилаб қўйилиши шарт:
а) оила аъзоларидан бирининг бетоблиги;
б) ишни таълим билан қўшиб олиб борилиши;
в) профилактик даволаниш зарурияти;
г) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар туфайли ходимлар сони қисқаришининг олдини олиш.
3.3. Тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Тўлиқсиз иш вақти режимидаги меҳнат учун ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
3.4. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларга қўшимча равишда ходимнинг илтимосига биноан Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантирилган ходимларга Иш берувчи томонидан (иш ҳақи тўлиқ миқдорда сақлаб қолинган ҳолда) қисқартирилган иш куни ёки иш ҳафтаси ўрнатилади (ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун шартнома бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно).
3.5. Ишдан ташқари вақтларда ишга жалб этиш фақат ходимнинг розилиги билан амалга оширилади.
3.6. Ходимларни кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этиш алоҳида ҳоллардагина ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Иш берувчининг Касаба уюшма ташкилоти билан келишиб қабул қилган ёзма фармойишига биноан амалга оширилиши мумкин.
3.7. Йиллик асосий таътил барча ходимлар учун 15 иш кунидан иборат. Қўшимча йиллик меҳнат таътили хизматчи (фаррош, қоровул) ходимларга 6 (олти) иш куни, қолган барча ходимларга - 9 (тўққиз) иш куни этиб белгиланади.
3.8. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
3.9. Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадиган таътил бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантиришни ўз зиммасига олади:
а) яқин қариндоши вафот этганда – 3 иш куни;
б) ходим ёки унинг фарзандининг тўй маросимини ўтказишга – 3 иш куни;
Яқин қариндошлар деб: ходимнинг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, фарзанди ва унинг турмуш ўртоғи, турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси ҳисобланадилар.
3.10. Йиллик ҳақ тўланадиган мехнат таътилини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнат стажига қўшимча равишда муддати 4 (тўрт) ҳафтагача бўлган иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътиллар ҳам киритилиши мумкин.
3.11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 144-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар (ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига; I ва II гуруҳ ногиронларига; 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар) тоифаларидан ташқари қуйидаги ходимларга меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сонли қарорига асосан ижтимоий аҳамиятга молик касаллик бўйича ҳисобда турган ходимларга;
б) бетоб оила аъзосини парваришлаётган ходимларга;
г) ишлаётган пенсионерларга.
3.12. Таътил учун ҳақ тўлаш таътил бошланмасдан олдинги охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
3.13. Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
3.14. Мехнат кодексининг 150-моддасида кўрсатиб ўтилган ходимлар (1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари жихатидан уларга тенглаштирилган I ва II гуруҳ ногиронлари, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёллар)дан ташқари қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра иш ҳақи сақланмаган ҳолда 14 календарь кунга қадар таътил берилади:
а) бетоб оила аъзосини парваришлаётган шахсларга;
б) ишлаётган пенсионерларга;
в) 30 ёшгача бўлган ёш оила аъзоларига;
3.15. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.



Download 211 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish