Маъсулияти чекланган жамияти аппарати ходимларининг рўйхатдаги сонидан камида 30 фоизининг бир вақтнинг ўзида ишдан озод этилиши ходимларни оммавий равишда ишдан озод этилиши деб ҳисобланади.
2.7. Иш берувчи қисқартирилаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва қайта ўқитиш ишларини ташкил этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2.8. Ходимлар сони қисқартирилаётганда қисқартириш оқибатларини юмшатишга қаратилган қуйидаги чоралар амалга оширилади:
а) ўриндошликни, вақтинча ишлайдиган ходимлар сонини чеклаш, бир неча касбда ишлашни тақиқлаш, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича бажариладиган ишларни жамоанинг ўзига бериш;
б) ходимларнинг ҳоҳишига кўра уларга иш ҳақи сақланмаган ҳолда қисқа муддатли таътиллар бериш;
в) қисқартириш тўғрисидаги огоҳлантириш амал қилаётган даврда ходимнинг ўз ҳоҳиши билан меҳнат шартномасини бекор қилинишини томонлар келишувига биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация тўлаш билан амалга ошириш;
г) бўшатиб олинаётган ходимларнинг малакасини ўзгартириш ва бошқа касбга ўргатиш учун Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан шартнома тузиш;
д) ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш олган ходимга огоҳлантириш муддати давомида ўзига қулай вақтда бошқа иш қидириш учун ҳафтада 1 (бир) кун, шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқини бериш.
2.9. Технологиядаги, ишлаб чикариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ходимлар тоифаларига берилади.
2.10. Агар ходимлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 103-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда афзаллик ҳуқуқига эга бўлмасалар, у ҳолда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган қуйидаги ҳолатлар инобатга олинади:
а) ногиронлик;
б) пенсия ёшига яқинлашиб қолганлик (аёллар 53 ёш, эркаклар 58 ёш);
в) ишлаётган ёлғиз онанинг қарамоғида 14 ёшга тўлмаган болалар мавжудлиги.
2.11. Иш берувчи ишга янги қабул қилинган ходимни касаба уюшма ташкилотчиси билан таништириш ва унинг сухбатидан ўтказилишини таъминлайди.
2.12. Касаба уюшмаси қўмитаси аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳолати ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига Маъсулияти чекланган жамиятида риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. (Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |