«МЕҲнат иқтисодиёти» фанидан амалий машғулотлар учун



Download 0,51 Mb.
bet33/36
Sana20.12.2022
Hajmi0,51 Mb.
#891353
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
3.mehnat iqtisodi amaliy

Тармоқ келишувлари. Улар тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг (касбдошлар гуруҳларининг) ижтимоий кафолатларини белгилайди. Тармоқ келишувлари тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида, тарафларнингтаклифига кўра эса Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳам тузилади (49-модда).
Ҳудудий (минтақавий) келишувлар. Улар ҳудудларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган муайян ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш шартларини белгилайди. Ҳудудий келишувлар тегишли касаба уюшмалари (ходимларнинг бошқа вакиллик органлари) ва иш берувчилар (уларнинг бирлашмалари) ўртасида тарафларнингтаклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳам тузилади (50-модда).
Жамоа шартномаси иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларига оид ўзаро мажбуриятларини қамраб олади. Жамоа шартномаси бир тарафдан ходимлар томонидан касаба уюшмалари ёки ўзлари ваколат берган вакиллар томонидан тузилади. Жамоа шартномалари корхоналарда уларнинг юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида тузилади (35—36-моддалар).
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига асосан жамоа шартномалари ва келишувлари худди шу мақсадга йўналтирилган.
Жамоа шартномаси — корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа келишуви — муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартномалари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.
Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга ёрдам бериш мақсадида тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида жамоа шарт-номалари ва келишувлари тузишнинг асосий тамойиллари ҳам белгилаб қўйилган. Улар қуйидагилардан иборатдир:

  • қонун ҳужжатлари меъёрларига амал қилиш;

  • тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;

  • тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;

  • жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама қилиш эркинлиги;

  • мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;

  • олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;

  • текшириб боришнинг мунтазамлилиги;

  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish