8
№ 1, 2017
www.iqtisodiyot.uz
Молиявий тизим йўналиши бўйича барча тадбирлар таҳлил этилаётган
давр оралиғида солиштирма таҳлил бўйича ўсиш тенденциясига эга. Масалан,
республикамизда 2011-2015 йилларда давлат иш билан бандлик хизматининг
умумий сарфларида иш билан бандлик дастурининг фаол йўналишлари бўйича
улуши 8,4 %га, ҳар бир расмий рўйхатга олинган ишсизга тўғри келадиган
касбга ўқитишга тўғри келадиган сарфлар 53,0 %га, бир ишсизга тўғри
келадиган ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат иш
билан бандлик хизмати харажатлари 57,5 %га ошган.
Мамлакатимизда таҳлил этилаётган даврлар оралиғида меҳнат бозори
инфратузилмасини ривожланиш самарадорлиги унинг барча таркибий
қисмлари бўйича умумий ҳисобда ўсиш тенденциясига эга.
Хулоса ва таклифлар
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб:
1. Иқтисодиётни
модернизациялаш
шароитида
меҳнат
бозори
инфратузилмасининг ривожланиш самарадорлигини баҳолаш, унинг таркибий
тизимларини юзага келтирувчи услубий ёндашувни шакллантиришни асосий
масала сифатида эътироф этишимиз керак.
2. Давлат
иш билан бандлик хизмати фаолиятининг турли
йўналишлардаги
самарадорлигини
ҳар
томонлама
баҳолаш
бўйича
кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, унинг хўжалик
фаолиятига баҳо беришда аниқ хулоса чиқариш имконини юзага келтиради.
Меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш учун биз, уни
ривожланишининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи
комплекс кўрсаткичлардан фойдаланишни таклиф этамиз.
3. Меҳнат
бозори инфратузилмаси ривожланиш самарадорлигини
баҳолаш комплекс кўрсаткичнинг миқдорий қийматига боғлиқ:
агар П
к
қиймати 95 баллдан кам бўлса, у ҳолда самарадорлик паст деб тан
олинади;
агар П
к
қиймат 95 дан 100 баллгача оралиқда бўлса, у ҳолда самарадорлик
қониқарли, деб ҳисобланади;
агар П
к
қиймат 100 дан 105 баллгача оралиқда бўлса, у ҳолда
самарадорлик етарлича юқори деб ҳисобланади;
агар П
к
қиймат 105 дан юқори бўлса, у ҳолда самарадорлик юқори деб
ҳисобланади.
Ушбу кўрсаткичнинг амалий аҳамияти меҳнат бозори инфратузилмаси
ривожланишининг динамик самарадорлигини баҳолаш ва унинг алоҳида
таркибий қисмларида юзага келган ўзгаришлар улушини аниқлаш имконини
беради.
4. Меҳнат
бозори инфратузилмаси ривожланиш самарадорлигини
баҳолаш комплекс кўрсаткичнинг миқдорий қийматига эътиборимизни
қаратадиган бўлсак, республикамизда меҳнат бозори инфратузилмасини
ривожланиш самарадорлигига алоҳида тизимларнинг таъсири шуни
кўрсатмоқдаки, 2013 йилда яхлит инфратузилманинг ривожланиш кўрсаткичи
100,2 баллни, 2015 йилда эса 103,9 баллни ташкил этган. Бундан шундай хулоса
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |