“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
1
№ 1, 2017
www.iqtisodiyot.uz
МЕҲНАТ БОЗОРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ
Арабов Нурали Уралович,
СамДУ, доценти, и.ф.н.
E-mail:
n_arabov@mail.ru
Аннотация:
Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмаси самарали
ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсири таҳлил
этилган ҳамда унинг ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини
аниқлаш учун комплекс баҳолаш кўрсаткичлари натижалари аниқланган.
Аннотация:
В данной статье исследованы основные элементы
составной части рыночной инфраструктура рынка труда, тенденции,
классификация развития деятельности государственных и негосударственных
инфраструктур по содействию к занятости работой, и их взаимосвязь и
взаимозависимость.
Annotation:
This article explores the main elements of the component part of
the market infrastructure of the labor market, the trends, the classification of the
development of state and non-state infrastructures to promote employment, and their
interdependence.
Калитли сўзлар:
меҳнат бозори инфратузилмаси, иш билан бандлик
хизмати, баҳолаш босқичлари, кўрсаткичлар тизими, самарадорлик
кўрсаткичлари, комплекс баҳолаш.
Кириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек,
“Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-
да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки
16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги
эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал
этишдаги
расмиятчилик билан боғлиқ” [1].
Кейинги йилларда меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини
баҳолаш муаммолари бир қатор олимлар ва амалиётчиларнинг диққат
эътиборидаги тадқиқот объекти бўлиб келмоқда [2, 3, 4, 5, 6, 7]. Бироқ,
фикримизча, олимларнинг ёндашувлари бўйича мазкур муаммолар ечимини
ёритиб беришда меҳнат бозори инфратузилмасининг алоҳида тизимлари ёки
элементлари самарадорлигини баҳолаш масалалари
умумлашган таснифлар
асосида тадқиқ этилган.
Шунга кўра, бир томондан, яхлит меҳнат бозори инфратузилмасининг
ривожланиш самарадорлигини баҳолаш,
иккинчи томондан, унинг таркибий
тизимларини юзага келтирувчи услубий ёндашувни шакллантиришни асосий
масала сифатида эътироф этишимиз керак. Меҳнат
бозори инфратузилмаси
самарадорлигини баҳолаш учун биз, уни ривожланишининг ижтимоий ва
иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи умумлаштирилган кўрсаткичлардан