Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмаси самарали
ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсирини ҳамда
ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун комплекс
баҳолаш натижалари қуйидаги 3-жадвалда келтирилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
7
№ 1, 2017
www.iqtisodiyot.uz
3-жадвал
Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмасини
ривожланиш самарадорлигига алоҳида тизимларнинг таъсири*
Тизимлар
Шаклланиш самарадорлиги
2013 й.
2015 й.
Ўзгариш
(+) ўсиш,
(-) пасайиш
1
2
3
4
Меҳнат воситачилиги тизими
46,9
45,8
-1,1
Касбга йўналтириш ва касбга
тайёрлаш тизими
12,9
14,6
+1,7
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
тизими
13,6
13,5
-0,1
Молиявий тизим
26,8
30,0
+3,2
Яхлит инфратузилма
100,2
103,9
+3,7
Манба: Муаллиф томонидан статистик маълумотлар асосида ҳисоблаб
чиқилган.
Меҳнат воситачилиги тизимининг хусусий кўрсаткичлари динамикаси
шуни кўрсатмоқдаки, унда ижобий ўзгаришлар тенденцияси Бандликка
кўмаклашиш марказларига мурожаат қилганлардан ишга жойлашганлар
ҳиссаси (2011-2015 йилларда унинг ўсиши 4,3 %), иқтисодиёт тармоқларига
ишга қабул қилинганлар сонида иш билан бандлик хизмати томонидан ишга
жойлашганлар ҳиссаси (2011-2015 йилларда 4,0 %)га тўғри келмоқда. Бунинг
натижасида республикамизда узоқ муддатли ишсизларнинг солиштирма
оғирлиги 2011 9,5 %дан 2015 йил 9,2 %гача, ишсизликнинг ўртача давомийлиги
эса 4,9 ойдан 4,6 ойга камайган. Бунинг натижасида ҳар бир рўйхатга олинган
ишсизга тўғри келадиган бўш иш жойлари сони 8,0 %га қисқарган.
Касбга йўналтириш ва касбга тайёрлаш тизимининг хусусий
кўрсаткичлари ўртасида ишга жойлашиш масаласи бўйича бандлик хизматига
мурожаат қилган фуқаролардан касбга йўналтириш бўйича хизматлар олган
шахслар ҳиссаси таҳлил этилаётган йиллар ичида 25 %га қисқарган.
Бандлик
хизмати томонидан ташкил этилган касбга ўқитишни тугаллаганлардан ишга
жойлашганлар ҳиссаси бу даврда 1,6 %га ва ишга жойлашиш масаласи бўйича
бандлик хизматига мурожаат қилган фуқаролардан ўз-ўзини иш билан
бандлигини таъминлашга кўмаклашганлар ҳиссаси 13,3 %га ошган.
Ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш тизими бўйича республика-
мизда жами ишсизлардан моддий ёрдам олган шахслар ҳиссаси 2011-2015
йилларда 1,6 %, рўйхатга олинган жами ишсизлардан ижтимоий
мослашувчанлик тадбирларида қатнашган шахслар ҳиссаси 11,4 %, ишга
жойлаштирилган ёшлар сони 13,4 % ва ишга жойлашган ижтимоий ҳимояга
муҳтож кишиларнинг сони 7,6 %га ошган. Шунингдек, таҳлиллар
кўрсатмоқдаки,
ишга жойлашиш масаласи бўйича бандлик хизматига мурожаат
қилган фуқаролардан жамоат ишларида қатнашган фуқаролар сони 2011йилга
нисбатан 2015 йилда 16,1 %ни ташкил этган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |