Мелимухаммедов элёр акбарович қАНҒ давлати археологик ва ёзма манбаларда



Download 1,46 Mb.
bet2/12
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#32527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Meylimuhmmadiyev E

Қанғарлар ва уларнинг кейинги авлодлари қанғлилар ўзбек халқининг маданий меросини яратишда ва унинг тарихига салмоқли ҳисса қўшган йирик этник компонентлардан бири ҳисобланади. Қанғарларни ва уларнинг авлодларини (қанғлилар) ўрганишнинг аҳамияти фақат ўзбек халқининг сиёсий ва этник тарихини кузатиш билан чегараланиб қолмасдан, балки антик даврларда ва ўрта асрларда яшаган ўтроқ аҳоли билан кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилалар ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликларни, уларнинг бир-бирларига бўлган таъсирини чуқурроқ ўрганиш борасида ҳам катта аҳамиятга эга. Узоқ ўтмишда Қанғ давлатининг мавжуд бўлганлиги ҳақида тарих саҳифаларида баъзи маълумотлар бор бўлса ҳамки, аммо унинг сиёсий ва этник тарихига оид ахборотларини умумлаштириб, ёритиб берувчи биронта ҳам йирик иш йўқ. Бунга асосий сабаб — Қанғ даврига оид манбаларда уларга тегишли материалларнинг жуда камлигидир. Ўзбек халқи этногенезида чуқур из қолдирган қанғ давлати тарихини археологик, этнографик, антропологик, лингвистик, нумизматик манбаларни тахлил қилиш асосида мукаммал, комплекс тарзда ўрганиш Ўзбекистон тарихига аниқроқ ва тўлиқроқ маълумотлар олиб киради.

Тадқиқотнинг даврий чегараси. Милоддан аввалги III асрдан милодий III асрларни ўз ичига олиб, ҳудудий чегараси Қанғ давлати тарихий кенгликларни ўз ичига олади.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси: Қанғ давлати ҳудудида истиқомат қилган кўчманчи-чорвадор аҳоли ҳақидаги дастлабки маьлумотлар мил.авв. I минг йиллик ўрталарига оид. Бу этник гуруҳлар ҳақида қадимги форс манбалари (Беҳистун, Нақши Рустам, Персопол ёзувлари), Геродотдан бошланган антик давр муаллифлари маьлумот беради. Бўлажак Қанғ давлати ҳудудида истиқомат қилган кўчманчи чорвадор аҳолини қадимги форс манбалари умумий номда саклар деб атаганлар. Геродотга кўра, “саклар булар скифлардир. Яна Геродотни таькидлашича, форсийлар барча скифларни саклар деб атайдилар”. Сакларнинг келиб чиқиши,шу жумладан дарё ортидаги сакларнинг жойлашуви ҳақидаги маьлумотлар Б. А. Литвинский томонидан баён этилган. Б. А. Литвинскийнинг “Древние кочевники крыши мира”, “Қанғ ва сарматлар фарни”, “Яксарт ортидаги саклар” каби асар ва мақолаларида Сирдарё (Яксарт) ортидаги яшовчи саклар ҳақидаги маьлумотлар жамланган. Яксарт (Сирдарё) суғдийларни саклар билан ажратиб турувчи бўлак сифатида рол ўйнаганлигидан антик давр муаллифлари Страбон ва Птоломейлар маьлумот беради. Бу каби маьлумотлар Птоломейнинг “География”сида ва Страбоннинг 17 асрдан иборат “География” асарида баён этилган. Литвинский Б.А. Древние кочевники крыши мира. Москва, Наука,1972. Страбон. География в 17 книгах. Книга ХI, Москва, 1964


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish