Мелимухаммедов элёр акбарович қАНҒ давлати археологик ва ёзма манбаларда



Download 1,46 Mb.
bet7/12
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#32527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Meylimuhmmadiyev E

Манбаларга кўра, Қанғ ўзининг илк тариxи давомида ( мил. авв. II асрда ) 5 кичик мулкка эга бўлган. Булар: Сусе, Фуму, Юни, Ги, Юегянь. Бу мулкликларнинг ҳар бирида шу номдаги шаҳар ҳам бўлган. Бу мулкликлар локализациясида турли фикрлар мавжуд. С.П. Толстов Сусени Кеш ўрнида, Фунуни Зарафшондаги Кушания, Юнини Чоч (Тошкент воҳасида), Гини Буxорага, Юегянь Хоразм ҳудудларига локализация қилган. А.Н.Бернштан Юнини Тошкент воҳасида, Сусени - Сирдарёнинг ўрта оқими ва Арисда, Фумуни - Янгиқўрғон ва Казалинск оралиғида, Гини–Сирдарёнинг қуйи оқимида, Юегянни-Хоразмда локализация қилган. Бу мулкликларни, xусусан Юнини Тошкент воҳасида, Юегянни Хоразм ва Фунини Миянқол ҳудудида локализация қилиш ҳақида фикр билдирган. Ўрта асрларга оид баъзи манбаларда бизни қизиқтирган канки этносининг турлича талаффуз этилган номлари учрайди. Масалан, Кенгерес , Қанғар , Хангакиши , Қанғли , Қанғалу ва бошқалар.

Милодий V-VI асрларга оид манбаларда Закавказьеда “кангарах”, “кангар” этнонимлари, “Қанғар ери” топоними учрайди . Албатта, бу номлар қанғар халқи билан боғлиқ номлардир. Қанғарларнинг бир уруғи хунлар таъқиби туфайли милодий III-IV асрларда Закавказьега кўчиб бориб, Севан кўлининг шимолида, Албания билан Иберия чегараларида қўним топганлар ва шу боис, у жойларда “Қанғар ери” топоними пайдо бўлишига олиб келган. Араб географи Ибн Хордатбех Сирдарёнинг номларидан бири сифатида “Қанғардарё”ни эслаб ўтади. Сирдарёнинг ўрта оқими ўрта асрларда (VIII-IX асрларда), ундан ҳам анча олдин қанғар этноними билан аталган. Бу табиий ҳол. Этнонимлар ўзидан дарё ва вилоят номларини қолдирган. Ҳатто, этносларнинг кичик гуруҳлари ҳам жойларда ўз номларини қолдириб, янги этнотопонимларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлганлар. Масалан, Ал-Идриси (XII аср) Орол денгизи яқинида, унинг шимолий ва шимолий – шарқида жойлашган қабилалардан бирини Хангакиши, яъни Қанг кишилари деб ўз асарида тилга олади.

Таниқли туркшунос С.Г.Кляшторний талқинига кўра, қадимги турклар тоҳар тилидан “ар” этноним суффиксини қабул қилиб, унинг маъносини ўз тилларида “киши” сифатида берганлар. Демак, илк ўрта асрларда мавжуд бўлган қанғ-ар-ас (қанғ-ар-аш) этноси кейинги асрларда ҳам ўз номини сақлаб қолган. Демак, бу сўзларнинг туб маъноси “қанг кишилари”, яъни Қанг дарёси ёқаларида, соҳилларида, ҳавзаларида яшовчи халқ маъносини англатган. VII аср Хитой манбаларида “қан-хэ-ли” этноними учрайди. Мазкур этнонимни хитойча транскрипцияси “қанғарлик” деб ўқилади. Хитой ёзма манбаларида келтирилган бу ном қангли этносининг энг қадимий вариантларидан бири бўлган дейишга асослар бор .


Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish