Кангкиа давлатининг ташкил топиши масаласида олимлар ўртасида ҳар хил қарашлар мавжуд. Масалан, қадимги Хитой ёзма манбаларида Кангкиа давлатин таркиб топиши мил. авв. III асрнинг охири ва II асрнинг бошлари билан белгиланган. Академик Я Ғуломов Кангкиа давлатини таркиб топишини мил. авв. IV аср охири – III асрнинг бошлари билан белгилайди. К.Шониёзов эса Кангкиа давлати Искандар ва Салавкийлар сулоласи билан қаттиқ курашлар натижасида мил. авв. III аср бошларида пайдо бўлган, дейди. Ўша кезларда Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия подшолигининг босқинчилик ташки сиёсати сахрои шимол кўчманчиларини ташвишга солиб қўйган эди. Шу боис, улар тез-тез Юнон-Бақтрия сарҳадларига ҳужум қилиб турар ва кучли душманга қарши Ўрта Осиё шимолий вилоятларининг ярим ўтроқ ва ярим кўчманчи қабилаларини бирлаштириб, Кангкиа давлатини ташкил этган эдилар. Гулямов Я.Г Кушанское царство и древняя ирригация Средней Азии. ОНУ, № VIII, 1968, с. 10. Шониёзов К. Қанғ давлати ва қанғлилар. Т.: 1990, 27-бет. Қанғ давлати тузилишининг қадимги шарқ монарxиялари xусусиятларини ўзида жамлаган Парфия ва Кушон давлатларидан фарқи ўзида қабила-уруғ муносабатларини мужассам этган кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилилар конфедерациясидан иборат эканлигидир. Хитой манбалари Қанғни кўчманчи мулклик деб билади, даставвал у кучсиз-жанубда юечжилар, шарқда эса xуннлар ҳукмронлигини тан оларди. Аста секин мил.авв. I - милодий II асрда юксалиб муаллақ сулолали кучли давлатга айланган. Қанғ конфедерациясининг ҳудуди ҳақида манбалардаги қўшин сони орқали фикр юритиш мумкин. Қўчманчи жамиятлар учун “xалқ қўшин” тушунчаси мавжуд бўлиб, ҳар бир эркак-бир пайтда оила бошлиғи ва ҳам аскар ҳисобланган. Шу боис ҳамма вақт манбаларда Қанғ қўшини сони оилалар сонига тенгдир. Бичуринга кўра, илк Қанғ даврида 90-минг қўшин, 90-минг оила бўлган. Қанғ давлатининг юксалган даврида эса 120 минг қўшин ва шунча оила етган. Қанғ давлат ҳукмдори унвони учун ва юечжилар сингари ябғу деб аталган ва бу унвон (титул) илк кушон ҳукмдори Кудзула Кадфиз тангасида қайд қилинган. Қанғда давлат ҳокимияти наслдан – наслга ўтиб келган, аммо ҳукмдор ўғли ҳам бўлмаслиги мумкин. Ҳукмдорга диний маросимларни ўтказиш асосий бўлган, ҳукмдор аждодлар руҳига қурбонлик қилишга мажбур бўлган ва xудоларга шу жумладан қуёш xудоси Митрага расман тобинган. Манбаларда Қанғ давлатининг пойтаxти Люсни давлатида Тяньчи кўли яқинида жойлашган ва Битян деб аталган. Аммо, ҳукмдор у ерда яшамаган, негаки у пойтаxтдан 7 кун узоқликда жойлашган қароргоҳга эга бўлган. Р.Пуллойбланк бу шаҳарни Бинкат билан локализция қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |