Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси 2-курс 82-18 пич гуруҳи “Ахборот ва мураббийлик соати”нинг



Download 28,98 Mb.
bet8/27
Sana23.02.2022
Hajmi28,98 Mb.
#136254
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
82-18 гурух мураббий баённомалари

Мураббий: Р. Ташматов


Гуруҳ сардори: Ш. Нажмиддинов
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси
2-курс 82-18 ПИЧ гуруҳи
Ахборот ва мураббийлик соати”нинг
4-СОНЛИ БАЁННОМАСИ

23 сентябрь 2019 й. Тошкент ш.




Катнашдилар: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов ва гуруҳ талабалари.
Кун тартиби

1. Туризм: жадал ривожланаётган тармоқ.


2. Хафта мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жахонда юз бераётган янгиликлар хақида маълумотлар.
3. Талабалар билан индивидуал сухбат, дарсга яхши қатнамаётган ҳамда фанлардан қарздор бўлган талабалар муҳокамаси.
4. Турли масалалар.


С ўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, Ўзбекистон халқининг ноёб маънавий бойлиги ва нодир маданий-тарихий меросини тарғиб этишда, уларнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан умумбашарият тарихий меросининг ажралмас бир қисми сифатида тан олинишида туризм катта аҳамият касб этади. Бизда эса туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш борасида кенг имкониятлар мавжуд. Зеро, Буюк ипак йўли марказида жойлашган Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича 10 та етакчи мамлакат қаторидан ўрин эгаллаган. Мамлакатимизда 7 мингдан зиёд тарихий ва маданий ёдгорликлар бир талай. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси дурдоналари рўйхатига киритилган. Юртимиздаги 900 га яқин сайёҳлик ташкилоти, 600 дан зиёд замонавий меҳмонхона, 300 га яқин сайёҳлик компанияси ва бошқа сайёҳлик ташкилотлари фаолиятини замонавий талаблар, жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Туристлар учун мўлжалланган дам олиш масканлари мамлакатимизда йил сайин кўпайиб, хизмат кўрсатиш турлари ва сифати ошиб бормоқда. Ўзбекистонда сайёҳликнинг экотуризм, маърифий, маданий ва жисмоний саёҳат, экстремал, археологик, спорт, фольклор-этнографик, тиббий ва рекреацион туризм, агротуризм, геотуризм каби турлари ҳам жадал ривожланаётир. Сайёҳлар орасида альпинистлар, чанғи спортига қизиқувчилар кўпаймоқда. Янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилаётгани, транспорт-коммуникация тизими халқаро стандартлар даражасига келтирилаётгани соҳа ривожига, мамлакатимизга келаётган сайёҳларнинг кўпайишига замин ҳозирламоқда.
Юртимизнинг шундай улкан туристик салоҳиятидан фойдаланиб, уни юқори даражага олиб чиқиш мақсадида кейинги вақтларда изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Туризм соҳасини юксак тараққий эттириш мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, қисқача айтганда, халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилиши аён. Шу боис ҳам 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида туризм тармоғини самарали равнақ топтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган. Дарҳақиқат, истиқлол йилларида сайёҳлик саноатини ривожлантириш, юртимизга келаётган хорижлик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш юзасидан улкан ишлар амалга оширилди. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини янада юксалтириш, малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда 11 та халқаро аэро­порт хизмат кўрсатади. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси замонавий авиалайнерлар билан таъминланган бўлиб, унинг самолётлари Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Американинг 50 дан ортиқ шаҳрига мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Тошкентдан Самарқанд, Бухоро, Қарши шаҳарларига юқори тезликда ҳаракатланадиган замонавий электр поездларининг қатнови йўлга қўйилгани, Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ишга тушиши сайёҳлар учун қўшимча қулайлик яратди.
Туризмнинг ҳуқуқий пойдевори ва истиқболи Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги туфайли соҳани ҳар томонлама тараққий эттиришга катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 16 августда “2018–2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар юртимизда туризм ривожини яна бир поғона юқорига олиб чиқди.
П резидентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳам бу борада муҳим қадам бўлди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида юртимизга туристлар оқимини кўпайтириш, кириш туризмини миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш, мамлакатнинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини кенг тарғиб қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор эса ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадига йўналтирилган. Ушбу қарорга мувофиқ “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг тасдиқланиши келгусида соҳага оид муаммоларни бартараф этиш ва туризмни янада ривожлантириш, бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Фармон билан 2018 йил 10 февралдан бошлаб 7 та давлат (Исроил, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония) фуқаролари учун республикамиз ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режими белгиланди. 39 та давлат фуқаролари учун эса Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучерга оид талабни бекор қилиш, жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун электрон кириш визалари бериш тизимини жорий этиш, туризм соҳаси билан боғлиқ объектларни, уларнинг атрофини ободонлаштириш ва бошқа туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб қўйилди.
Туризм – иқтисодиётнинг юқори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармоқларидан. Айни пайтда, мазкур тармоқ дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос робита вазифасини ўтамоқда. Жаҳон сайёҳлик саноатида туризмдан тушаётган даромад автомобиль ишлаб чиқариш, нефть ва газ саноатидан кейин учинчи ўринда туради. Дунёда туризм соҳасида 195 миллион киши – иш билан банд аҳолининг саккиз фоизи меҳнат қилмоқда. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сайёҳлар оқими йилига 4-5 фоиз ўсмоқда.
С амарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон сингари шаҳарларимизда халқимизнинг бой тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи қадимий обидалар авайлаб сақланаётганлиги ҳамда миллий ҳунармандлик марказлари фаолият кўрсатаётгани мазкур ҳудудларда нафақат халқаро, балки ички туризмни ҳам жадал ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир. Хусусан, Бухородаги маданий ва тарихий ёдгорликлар, жумладан, Масжиди Калон ва Чор Бакр мажмуалари, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний каби буюк аждодларимизнинг қадамжоларини зиёрат қилиш мақсадида минглаб ҳамюртларимиз мазкур вилоятга саёҳат қилмоқдалар. Тегишли ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда ички йўналишлар бўйича сафарга чиқиш истагида бўлган юртдошларимиз учун автобусларда имтиёзли нархларда саёҳатлар уюштирилмоқда. Бу юртдошларимизнинг ўлкамиз бой маданий мероси ва қадимий тарихи, шунингдек, истиқлол йилларида шаҳар ва қишлоқларимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизнинг чекка ҳудудлари, хусусан, Оролбўйида ҳам ички туризмни ривожлантириш ишлари доирасида янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилмоқда. Оролбўйига сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш мақсадида минтақанинг табиий иқлим шароитидан оқилона фойдаланилиб, янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Мисол учун, табиий сув ҳавзаларида балиқ, ўрдак овлаш бўйича янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилган. Шунингдек, “Миздақхон қалъа”, “Тупроққалъа”, “Аёзқалъа”, “Чилпиқ” каби қадимий ёдгорликлар, Амударё соҳили бўйлаб экологик турлар ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда ички туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар сайёҳларга қулай шароит яратиш ва уларнинг ўз саёҳатларини мазмунли ўтказишига хизмат қилиши билан бир қаторда Ўзбекистонимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Тарихий обидаларга бой юртимизнинг сайёҳлик бизнеси салоҳияти жуда катта. Айни пайтда туристик агентликларимиз собиқ иттифоқдан мерос бўлиб қолган, сайёҳларни гуруҳ тарзида қабул қилиш каби хизматларни кўрсатишади.
Албатта, бизнинг салоҳиятимиз юқори. Биз туризмнинг аҳамияти ва ролини оширишимиз керак деб айтиб ўтди.

Download 28,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish