Сўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, гуруҳ талабалари дарсларга мунтазам равишда иштирок этишлари лозим эканлигини айтиб ўтди. Узрли сабабсиз дарсларга қаптнашмаган талабаларга жиддий чора кўрилиши ҳақида талабаларни огоҳлантириб ўтди.
Қарор қилинди:
1. Юқорида берилган янгиликлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Гуруҳ талабалари биринчи навбатда профессор-ўқитувчиларга ва ёши катталарга доимо ҳурмат-эътиборда бўлишлари таъминлансин.
3. Гуруҳ талабаларининг давомати, университет ички тартиб-интизом қоидалари ва кийиниш одоби талаб даражасида амалга оширилсин.
Мураббий: Р. Ташматов
Гуруҳ сардори: Ш. Нажмиддинов
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси
2-курс 82-18 ПИЧ гуруҳи
“Ахборот ва мураббийлик соати”нинг
3-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
16 сентябрь 2019 й. Тошкент ш.
Катнашдилар: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов ва гуруҳ талабалари.
Кун тартиби
1. Буюк аждодларга эхтиром.
2. Хафта мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жахонда юз бераётган янгиликлар хақида маълумотлар.
3. Талабалар билан индивидуал сухбат, дарсга яхши қатнамаётган талабалар муҳокамаси.
4. Турли масалалар.
С ўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, тарихий хотирасиз келажак йўқлиги ҳамда доимо буюк аждодларга эхтиромда бўлишимиз лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Сўнгра ўз сўзи давомида буюк аждодлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимларидан бири Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Розий ас-Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам бўлиб, "Тазкирот ун-шуаро" ("Шоирлар тазкираси") асарида келтирилган баъзи бир маълумотларга қараганда, у йирик ҳарбий хизматчи ва давлат арбоби оиласида туғилган. Давлатшоҳ Самарқандий ёшлигидан илмга қизиқиб, ўз даврининг кўзга кўринган олими, фақиҳ ва шоир Хожа Жалолуддин Фазлуллоҳ Абу-л-Лайсийдан таълим олган. Лекин 1480 йилларга қадар илмий ёки адабий фаолият билан шуғулланмаган, балки сарой хизмати ва ҳарбий ишларга жалб қилинган, Шоҳрух ва Султон Ҳусайн Бойқаронинг кўпгина ҳарбий юришларида иштирок этган. У сўнгга марта Султон Бойқаро билан Султон Маҳмуд (Ҳисори шодмон ва Бадахшон ҳокими) ўртасида Чакмансарой (Афғонистоннинг Андхой вилоятида жойлашган манзил) да бўлган жангда қатнашган. Бу жанг, Хондамирнинг маълумотларига қараганда, 875/1471 йилда содир бўлган. Давлатшоҳ Самарқандий 60 йилга яқин умр кўриб, 1495 йили вафот этган. 1900 йили биринчи бор Хивада Муҳаммад Рафе томонидан эски ўзбек тилига (Хоразм шевасида) ағдарилди. 1967 йили Б. Аҳмедов "Тазкират уш-шуаро" тазкирасидан Марказий Осиё ва хуросонлик 32 ва 1981 йили 50 дан ортиқ шоир ҳаёти ҳамда ижодига оид айрим парчаларни ўзбек тилига таржима қилиб, "Давлатшоҳ Самарқандий" номли китобига илова қилган. Холбуки, бу катта асарни атрофлича илмий тадқиқ қилиб, ўзбек тилига ўгириб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этиш бугунги олимларимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |