Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси 2-курс 82-18 пич гуруҳи “Ахборот ва мураббийлик соати”нинг



Download 28,98 Mb.
bet14/27
Sana23.02.2022
Hajmi28,98 Mb.
#136254
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
82-18 гурух мураббий баённомалари

Сўзга чиқди: Гуруҳ сардори Ш.Аброров сўзга чиқиб, ўз сўзида 20 октябрь санасида “Хива шаҳри” куни ҳам кенг нишонланишини айтиб ушбу шаҳар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Жумладан, Хива – Хоразмнинг қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, ўрта аср шарқ меъморчилигининг тенгсиз жавоҳиридир. У хозирги Урганч шаҳридан 25 км жануб томонидаги текисликда жойлашган.
Ривоят қилишларига кўра Хива шаҳрига Нух пайғамбарнинг ўғли Сом асос солган. Шаҳар карвон йўлида жойлашганлиги учун у ерда савдогарлар тез-тез бўлишиб туришарди. Шаҳарга тушиб, унинг чуқур қудуқидан чиқаётган обиҳаётдан баҳра олган йўловчилар ҳайратдан “хей-воҳ” деб юборишган. Буни ўзларича талқин қилган маҳаллий ахоли шаҳарни “Хей-воҳ”, “Хайва”, “Хивақ” деб айтиб бошлашган. Ўша давр солномачиларидан бири Ал-Истахрий (930 йил) Хива шаҳрини ўз даврининг энг йирик 30 та шаҳри рўйхатига киритган.
Савдо-сотиқ ривожланган, обод Хива шаҳри мўғиллар томонидан вайрон қилинган, кейинги асрларда шаҳар ҳар томонлама ривожланган. Бу ерда маъмурий бинолар қурилиб, шаҳар ободонлаштирилиб, савдо-сотиқ ривожланди.
У икки қисмдан, яъни Ичан Қалъа шаҳристон (ички шаҳар) ва Дешон Қалъа работ (ташқи шаҳар)дан иборат бўлиб. Шаҳар теварагида эса ўнлаб қишлоқлар жойлашган эди. Ичан Қалъа шаҳристон ўзига хос яхлит меъморий иншоотлардан иборат бўлиб, баланд пахса девор билан ўралган, девор айланасининг узунлиги қарийиб 2200 метргача, баландлиги 7–8 метрга, пойдеворининг қалинлиги эса 5–6 метрга тенг. Ичан Қалъа тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, узунлиги 650 метр, эни 400 метр, яъни 26 гектар майдонни эгаллайди, тўртта дарвозаси дунёнинг тўрт томонга қаратиб қурилган. Ичан Қалъа деворлари вақт ўтиши билан бир неча бор бузилган ва қайта таъмирланган.
1920 йилгача Хива шаҳрининг Ичан Қалъа худудида 33 та маҳалла (мачитқўм) ва Дешон Қалъа худудида 34 та маҳалла мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз номига эга эди. Маҳалла номлари у ерда истиқомат қилган кишиларнинг касб-коридан дарак бериб турган. Шаҳарда 109 та катта ва кичик кўчалар, 79 та масжид, 120 та қорихона, 64 та мадраса бўлган. Хива шаҳри Хитойдан Римгача олиб борувчи Буюк Ипак йўлининг энг муҳим чоррахаларидан бирида жойлашган. Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёда биринчи бўлиб «Бутун жаҳон мероси» сифатида рўйхатга олинган.
Хива «Ичан-Қалъа» Давлат музей-қўриқхонаси Ўзбекистоннинг энг кўҳна музейларидан биридир. Қўриқхона худудида 54 та қадимги тарихий меморий бинолар, 360 хонадон 2600 аҳоли истиқомат қилади. Хива «Ичан-Қалъа» тарихий меъморий Давлат музей-Қўриқхонаси бисотида Хоразмнинг 3000 йилдан кўпроқ узоқ тарихини, унинг маънавий ва моддий маданиятини ёритувчи 40.000 га яқин нодир, асосий фонд экспонатлари сақланмоқда эканлигини билдирди.
Сўзга чиқди: Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, ўз сўзида хафта давомида амалга оширилган ишлар, юртимизда бўлиб ўтган янгиликлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Навбатдаги масала юзасидан гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, гуруҳ талабалари дарсларга мунтазам равишда иштирок этишлари лозим эканлигини айтиб ўтди. Узрли сабабсиз дарсларга қаптнашмаган талабаларга жиддий чора кўрилиши ҳақида талабаларни огоҳлантириб ўтди.


Қарор қилинди:

1. Юқорида берилган янгиликлар маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Гуруҳ талабалари биринчи навбатда профессор-ўқитувчиларга ва ёши катталарга доимо ҳурмат-эътиборда бўлишлари таъминлансин.
3. Гуруҳ талабаларининг давомати, университет ички тартиб-интизом қоидалари ва кийиниш одоби талаб даражасида амалга оширилсин.

Download 28,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish