Сўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, ўз сўзида хафта мобайнида бўлиб ўтган янгиликлардан айтиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказганлигини, шу куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилганлигини, хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказганлигини, 9 октябрь куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилаётган “Olmazor business city” ишбилармонлик маркази қурилиш майдонига ташриф буюрганлигини айтиб ўтди.
2018 йил 29 июнь куни Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот чоғида Тошкент чинни заводини қайта тиклаш зарурлигини таъкидлаганликлари сабабли, орадан бир йил ўтиб ушбу ташаббус амалга ошиб – туманда замонавий технологиялар билан жиҳозланган чинни заводи барпо этилганлигини, “Tashkent Сity” халқаро бизнес марказининг илк объектлари - Конгресс холл ва “Ҳилтон” меҳмонхонаси қуриб битказилганлиги натижасида 9 октябрь куни ушбу иншоотларни келиб кўрганлигини, сўнгра меҳмонхонада яратилган шароитлар билан танишганлигини, ҳудуд марказидаги хиёбонни кўздан кечирганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига келганлигини, шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон билан учрашганлигини, 11 октябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги Саммити бўлиб ўтганлигини, шу куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашганлигини, МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни қабул қилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.
Жумладан, 09.10.2019 йилда “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 09.10.2019 йилда “Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарори, 09.10.2019йилда “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.10.2019 йилда “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Гуруҳ мураббийи Р.Ташматов навбатдаги масала юзасидан ўз сўзи давомида, талабаларнинг давомати, университет ички тартиб-қоидаларига риоя этишлари лозимликлари ҳақида айтиб ўтди. Шу билан бирга сентябрь ойи давомида гуруҳнинг давомати қатъий назорат қилигига қарамасдан гуруҳ талабаларидан Ш.Нажмиддинов, Э.Фозилов ва М.Эшбобоевалар шу кунгача 30 соатдан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганлигини маълум қилди. Гуруҳнинг давомати 100% бўлиши кераклигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорининг 3-иловаси “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомини 36-бандининг “д” пунктига асосан бир семестр давомида узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилиши кераклигини айтиб ўтди. Агар бир ой давомида 30 соатдан ортиқ дарс қолдирса, кейин ҳам шу тартибда давом этса бу талабаларни октябр ойининг охирида талабалар сафидан четлаштиришга тавсия этилиши мумкинлигини, талабаларни бу чоралардан ўқув йилининг бошиданоқ талабаларга маълум қилиниб келинаётганлигини айтиб ўтди.
Талабалар Ш.Нажмиддинов, Э.Фозилов ва М.Эшбобоевалар дарсларга қатнамаганликларини сабаби сўралганда, Ш.Нажмиддинов Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчасидан доимий равишда ўқишга қатнаганлиги сабабли, транспорт воситаси баъзи вақтларда муаммо бўлганлиги учун айрим вақтларда дарсларга етиб кела олмаганлигини, айрим вақтларда эса кеч келганлигини, Э.Фозиловнинг доимий яшаш манзили Қашқадарё вилоятида бўлганлиги учун ўқув йилининг бошида ижарага уй топиш муаммо бўлганлиги сабабли дарсларни қолдирганлигини, бугунги кунда тоғасини уйига жойлашганлини, М.Эшбобоева соғлиги ёмонлашгани сабабли дарсларни қодирганлигини ва даволаниш муддати тугагандан сўнг Тошкент вилояти Қибрай тумани КТМШПнинг 05.10.2019 йилдаги 1011-сонли тиббий маълумотномани факультет деканатига тақдим этганлигини маълум қилди ҳамда бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини айтиб ўтишди.
Гуруҳ талабаларидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний кўрилаётган чора бўйича фикр ва эътирозлар сўралганда гуруҳ талабалари эътироз билдирмадилар.
Гуруҳ сардори Ш.Аброров сўзга чиқиб, гуруҳ талабаларини гуруҳ мураббийи томонидан ҳар куни назорат қилиниб келинаётганлиги ҳамда огоҳлантириш бераётганлигини маълум қилди. Дарсларга ўз вақтида қатнашиш нафақат талабаларга, балки ота-оналарнинг ҳам тинчлигини, ҳотиржам ишлашларига ёрдам беришини маълум қилди.
Талабалар Ш.Нажмиддинов, Э.Фозилов ва М.Эшбобоеваларга сўз берилганда, улар бундан кейин бундай ҳолатлар такрорланмаслини айтишди ҳамда тушунтириш хати ёзиб беришлари лозимлиги тўғрисида топшириқ берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |