Мураббий: Р. Ташматов
Гуруҳ сардори: Ш. Нажмиддинов
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Механика факультети “Металларга босим билан ишлов бериш” кафедраси
2-курс 82-18 ПИЧ гуруҳи
“Ахборот ва мураббийлик соати”нинг
2-СОНЛИ БАЁННОМАСИ
9 сентябрь 2019 й. Тошкент ш.
Катнашдилар: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов ва гуруҳ талабалари.
Кун тартиби
1. “Инсон одоби билан гўзал”. Чиройли одоб, гўзал ахлоқ, юксак маънавият намунасидир.
2. Хафта мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жахонда юз бераётган янгиликлар ҳақида маълумотлар.
3. Турли масалалар.
Сўзга чиқди: Гуруҳ мураббийи Р. Ташматов сўзга чикиб, инсон одоби билан гўзал эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Одоб сўзининг маъноси ниҳоятда кенг ва бепоёндир. Инсон одоби билан табиатдаги бошқа мавжудотлардан, ҳайвонлардан, махлуқ ва паррандаю даррандалардан фарқ қилиб туради. Киши қанча ёшга кирмасин, то ҳаётдан кўз юмгунча тарбияга, одобга, ахлоққа муҳтождир. Билимли, илмли одам бўлиши мумкин, аммо одамнинг одоб-ахлоқи талаб даражасида бўлмаслиги мумкин.
Одоб-ахлоқ эгаси бўлувчи инсон, энг аввало, ўзининг юриш-туриши, муомала маданияти билан ҳаёт кечиришда, оила барқарорлигида намуна бўлиши кераклигини буюк аллома Абу Райҳон Беруний уқтиради.
“Инсон ўзининг эҳтиросларига ҳукмрон, уларни ўзгартиришга, бошқаришга қодир, ўз жони ва танини тарбиялар экан, салбий жиҳатларни мақтайдиган нарсаларга айлантиришга, уни маънавий шифокорлик билан даволашга ҳамда аста-секин аҳлоқ ҳақидаги китобларда кўрсатилган усуллар билан иллатларни бартараф этишга қодирдир”, дейди Абу Райҳон Беруний. Абу Али Ибн Синонинг одоб-ахлоқ, поклик ва саломатлик тўғрисидаги қарашларида жуда катта ибратли фикрлар бор. Ибн Сино тўғри сўзлаш ва тўғри ишлаш, ҳалоллик, инсофли ва адолатли бўлиш, хушмуомала ва ширинсуханликни одоб қилиш, нафсга берилмаслик, фозиллар суҳбатидан баҳраманд бўлиш, катталарнинг иззатини жойига қўйиш, кичикларга шафқатлилик, самимий дўстлик, муҳтожларга ёрдам бериш ва инъом-эҳсон қилишни унутмаслик, нодонларга насиҳат, маслаҳат бериш каби фазилатларни барча эзгуликнинг асоси эканлигини таъкидлаганлигини айтиб ўтди.
Сўзга чиқди: Гуруҳ сардори Ш. Нажмиддинов сўзга чиқиб, хафта мобайнида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жахонда юз бераётган янгиликлар хақида маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюриб, барча соҳаларда илғор тараққиёт йўлидан бораётган ва юксак марраларни қўяётган юртимиз учун ҳар томонлама етук кадрлар кераклиги сабабли, давлатимиз раҳбари томонидан қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунга замин яратилди. Мактабгача таълим, умумтаълим ва олий таълим тизими мазмунан ва сифат жиҳатидан янгиланиб бораётганлигини айтиб ўтди.
Мамлакатимизда ташкил этилаётган Президент мактаблари янги авлод кадрларини тарбиялашда муҳим асос бўлиши шубҳасиз. Чунки бу ўқув масканлари иқтидорли болаларни аниқлаш, илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларга сабоқ бериш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим бўлади. Таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилишини таъкидлаб ўтди.
Шундай мактабларнинг биринчиси пойтахтимизда фойдаланишга топширилди. 168 ўринга мўлжалланган мактаб биноси ва ётоқхона, 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси юксак даражада бунёд этилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди.
Жорий йилда мактабнинг 5-10-синфлари учун ҳужжат топширган 7 мингга яқин ўқувчидан 144 нафари ўқишга қабул қилинди. Канаданинг “Teachaway” ва Буюк Британиянинг “TIC Recruitment” рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабга 30 нафар чет эллик мутахассис танлаб олинди. Шунингдек, 72 нафар тажрибали ва малакали маҳаллий ўқитувчи ҳам жалб қилинди. Таълимда STEAM ёндашувига оид дарслик ва ўқув қўлланмалари олиб келинганлигини айтиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев мактабда яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбатлашганлиги ҳақида ахборот бериб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |