11.3. Аналог кучайтиргич қурилмаларнинг асосий хусусиятлари
Умумий маълумотлар. Сигнал манбаи қуввати етарли бўлмаганда юклама RЮ деб аталувчи бажарувчи қурилма нормал ишлаши учун кучайтиргич қурилмалардан фойдаланиш зарурати туғилади. Акустик тизимлар, электрон-нур трубкалар, кейинги кучайтиргич каскаднинг кириши ва бошқалар юклама бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Кириш сигнали манбаи ёки датчик турли ноэлектр катталикларни электр сигналга бирламчи ўзгартиради. Микрофон, детектор, фотоқабулқилгич, аввалги кучайтиргич қурилма чиқиши ва бошқалар кириш сигналлари манбаи бўлиб хизмат қилади. Юкламада ҳосил қилиниши зарур қувват ёрдамчи кучланиш манбаидан (тўғрилагич, аккумулятор, батарея) олинади. Энергияни кучланиш манбаидан юкламага узатишда кучайтиргич қурилма ёки кучайтиргич «воситачилик» қилади.
Идеал кучайтиргичнинг энг умумий хусусияти кириш қуввати РКИР ни РЧИҚ га қуйидагича кўринишда ўзгартиришдан иборат:
.
Яъни чиқиш кучланиши қиймати кучайтиргич ишлаётган ша-роитга, хусусан, юклама қаршилиги ва кириш сигнали манбаининг ички қаршилигига боғлиқ бўлмаслиги керак.
Бу шарт идеал кучайтииргичлардагина бажарилади. Уларнинг чиқишида чексиз қувват ажралади ва киришда мутлақо энергия сарфланмайди. Реал кучайтиргич хусусиятлари эса идеал кучайтиргич хусусиятларига бироз яқинлашади.
Кучайтиргич деб, манба энергиясини кириш сигнали қонуниятига мос равишда чиқиш сигнали энергиясига ўзгартирувчи қурилмага айтилади.
Кучайтиришни таъминлаш учун идеал кучайтиргич ўз таркибида кириш сигнали таъсирида қаршилигини чизиқли ўзгартувчи элементга эга бўлиши зарур. Лекин ҳозирги кунгача қаршилигини чизиқли ўзгартувчи кучайтиргич элементлар мавжуд эмас. Шунинг учун кучайтиришни амалга ошириши мумкин бўлган бошқарилувчи элемент сифатида БТ ва МТлар ишлатилади. Ночизиқли ВАХга эга бўлган ҳолда, транзистор амалда бошқариладиган қаршиликни ифодалайди. Қаршилик қиймати транзисторнинг уланиш усули, бошқарувчи сигнал қиймати ва ишорасига боғлиқ бўлади. Транзисторларнинг асосий камчиликлари бўлиб ВАХининг ночизиқлиги ва температурага боғлиқлиги ҳисобланади.
Кучайтиргичнинг тузилиш схемаси 11.3-расмда кўрсатилган бўлиб, у кириш RКИР ва чиқиш RЧИҚ қаршиликлари ҳамда кучланиш манбаидан ташкил топган. Кучайтириш каскади, кўп каскадли кучайтиргич ёки ОК кучайтиргич бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кучайтиргичнинг 1 ва 2 кириш электродларига кучайтирилиши зарур бўлган сигнал манбаи (датчик) уланади. Датчик ЭЮК генераторли ЕГ эквивалент икки қутблилик (11.3,а-расм) ёки ички қаршилиги RГ бўлган ток генератори IГ (11.3,б-расм) сифатида кўрсатилади.
Агар RКИР>>RГ бўлса, кучайтиргични бошқариш кучланиш билан амалга оширилади. Бу ҳолда кириш токи эътиборга олмаса бўла-диган даражада кам ва кучайтиргич киришида UКИР сигнал ЕГ га яқин бўлади. RКИР<Г бўлганда эса, ЕГ/RГ га яқин кириш токи IКИР билан ифодаланади, бу вақтда кириш кучланишини эътиборга олмаса ҳам бўлади. Бу ҳолда кучайтиргични бошқариш ток билан, RКИР ≈ RГ бўлганда эса, бошқариш қувват билан амалга оширилади.
а) б)
11.3-расм. Кучайтиргичнинг тузилиш схемаси.
Юклама 3 ва 4 электродларга уланади. Агар RЮ>>RЧИҚ бўлса, кучайтиргич юкламада кучланиш манбаи ЭЮК ЕГ га қадар UЧИҚ кучланиш ҳосил қилади, бунда чиқиш токи эътиборга олмайдиган даражада кам бўлади. Бундай режим потенциал чиқиш деб ата-лади. RЮ<ЧИҚ бажарилганда эса, чиқишда кучайтиргич қисқа туташувга яқин режимда ишлайди ва чиқиш токи ЕГ/RЧИҚ га қадар, чиқиш кучланиши эса эътиборга олмаса бўладиган даражада кичик бўлади. Бу режим токли чиқиш деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |