Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet99/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Назорат саволлари


1. Электрон кучайтиргичлар қайси белгиларига кўра тасниф-ланадилар?
2. Кучайтиргичларнинг асосий характеристика ва параметр-ларини айтиб беринг. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?
3. Нимага кучайтиргич А синфда ишлаганда энг кичик ФИК га эга бўлади?
4. Нимага кучайтиргич В синфда ишлаганда симметрик сигнал шакли сезиларли бузилади?
5. АВ кучайтиргич синфи В синфдан қандай фарқ қилади ва у қандай қурилмаларда ишлатилади?
6. Кучайтиргичларда ТА деб нимага айтилади?
7. Кучайтиргич схемасига манфий ТА киритилганда кучайтириш коэффициенти қандай ўзгаради ва у кучайтиргичнинг барқарор ишлашига таъсир этадими?
8. Таркибий транзистор нима?


12-Маъруза. ДИФФЕРЕНЦИАЛ КУЧАЙТИРИГИЧЛАР.

РЕЖА:


  1. Дифференциал кучайтиргич (ДК) хақида тушунча.

  2. Симметрик ДК схемаси.

  3. Носмметрик ДК схемаси.

  4. ДК асосий параметрлари.

Интеграл кучайтиргичлар бевосита боғланган босқич схемалари кўринишида қуриладилар. Бу вақтда босқичдан босқичга ўтганда сигнал доимий ташкил этувчисининг ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат эса кейинги босқичларни ишлаб чиқаришда қийинчиликлар туғдиради. Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмалари қўлланилади. Улар сатҳ трансформаторлари деб ҳам аталадилар. Бу вақтда сатҳ силжитиш қурилмаси сигнал ўзгармас ташкил этувчисини кейинги босқичга ўзгаришларсиз узатиши керак, яъни кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти 1 бўлиши керак.


Олдинги маърузада кўриб чиқилган манфий ТАли кучайтиргич каскадлар кучланиш бўйича кичик ку-чайтириш коэффициентига эга бўлган ҳолда юқори барқарорликка, нолининг дрейфи кичик бўлишига қарамасдан, турли ҳалақитлар таъсиридан ҳимояланмаган. Натижада, киришга сигнал берилма-ганда чиқишда ёлғон сигналлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳалақитлар манбаи бўлиб:
1. Юқори частотали тебранишларни генерацияловчи турли қу-рилмалар, масалан, радиоузатгич, юқори частотали аппаратуралар;
2. Ишлаганида электр заряд ҳосил қилувчи қурилмалар, маса-лан, электр двигателлар ва генераторлар, автомобиллар двигател-ларини ўт олидириш тизимлари ва шунга ўхшашлар хизмат қилади.
Ҳалақитлар сигнал сифатида электрон асбобга таъминот ман-балари линияларидан ёки сигнал киритиш ва чиқариш занжирла-ридан кириши мумкин. Ҳозирги кунда ҳалақитлар билан курашиш учун кўп самарали чоралар кўрилган. Уларнинг ҳаммаси халақит сигналини сўндиришга йўналтирилган бўлиб, чуқур манфий ТА киритиш шулар жумласидандир. ТА фойдали сигнал кучайтириш коэффициентини кескин камайишига олиб келади, чунки ҳалақит сигнали ҳам, фойдали сигнал ҳам, битта киришга берилади. Шу-нинг учун ҳам сигнал кучайтириш коэффициентини, ҳам ҳала-қитларни сўндириш коэффициентини ошириш учун кучайтиргич:
- ҳалақит учун чуқур манфий ТАни таъминлаши;
- бир вақтда фойдали сигнал учун манфий ТАни йўқотиши ке-рак.
Бу талабларга дифференциал кучайтиргич (ДК) жавоб беради. ДКда чиқиш кучланиши ҳар бир каскад чиқиш кучланишлари-нинг айирмаси сифатида шаклланиб, кўприк схема кўринишида бў-лади. Кўприк схемалар ўлчашларнинг турли хатоликларини ком-пенсациялаш учун қўлланилади. Бу хатоликлар барқарорликни бу-зувчи омиллар ҳисобига ҳосил бўлади.
ДКнинг анъанавий схемаси 12.1,а-расмда келтирилган. Кучай-тиргич иккита симметрик елкадан ташкил топган бўлиб, биринчиси VT1 транзистор ва RК1 резистордан, иккинчиси эса, VT2 транзистор ва RК2 резистордан ташкил топган. RЭ резистор иккала елка учун умумий. Ҳар бир елка манфий ТАли УЭ уланган каскадни ташкил этади. Схеманинг бошланғич иш режими I0 ток билан аниқланувчи БТГ ёки унинг ўрнини босувчи катта номиналли RЭ резистор билан таъминланади.
ДК элементлари кўприк схема ҳосил қилади (9.7,б-расм). Схе-ма диагоналларидан бирига икки қутбли кучланиш манбаи ± ЕМ, иккинчисига эса, юклама қаршилиги RЮ уланган. Схемадан фойда-ланилган ҳолда, кўприк баланси шарти, яъни унинг чиқиш куч-ланиши нолга тенг бўлади:
. (12.1)

а) б)



Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish